Еттинчидан, Шаҳрисабз тумани, Сувтушар МФЙда жойлашган “Ҳисор қўриқхонаси” ҳудудида экотуризмни ривожлантириш, сайёҳлар учун ташриф маркази, уммуй овқатланиш мажмуалари, жойлаштириш воситалари ва бошқа туризм хизматларини назарда тутувчи “Сувтушар шаршараси” маскани ташкил этилади ва доривор ўсимликларни кўпайтириш орқали тиббиёт туризми ривожлантирилади.
Муаммо.
Ўзбекитон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-апрелдаги ПҚ-5048-сонли “Ободқишлоқ” ва “Ободмаҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 9-иловасида 85 млрд. сўм маблағ вилоятнинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2021 йилдаги 131-сонли йиғилиш баёни билан туризм объектларининг муҳандислик-коммуникатсия тармоқлари, коммунал, йўл ва туризм инфратузилмаларини яхшилаш, шунингдек маданий мерос объектларини реставратсия, консерватсия қилиш ҳамда ободонлаштириш ишларини “Манзилли дастури” тасдиқланди ва Қашқадарё вилоятида 7 та ташкилотлар буюртмачилигидаги 30 та объектларда 57,5 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши учун маблағлар ажратилди. 2021-йилда давлат бюджетидан ажратилиши лозим бўлган жами 16,7 млрд. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди, лекин, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилиши лозим бўлган 40,8 млрд. сўм ажратилмади ва лойиҳалар амалга оширилиши кейинги йилга қолдирилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 1-мартдаги “Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 112-сонли қарори тасдиқланди ва мазкур қарори билан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида бюджетдан ташқари “Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш Жамғарма”си ташкил этилди. Ушбу Жамғармага Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан истисно тариқасида, 200 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар ажратилиши белгиланди.
Аммо, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2021-йил 6 апрелдаги 02/1305-сонли хатига жавобан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 2021-йил 10-майдаги ЙМ-03/06-389-сонли жавоб хати (илова қилинади) юборилган ва қайд этилган 200 млрд. сўм 500 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида жалб қилиш имкониятини кўриб чиқиш мумкинлиги билдирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |