2.1 Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2021 йил январь-декабрь ойлари давомида жами қиймати 106 810 млрд.сўм (ўз маблағи 60 450 млрд сўм, банк кредити 27 870 млрд.сўм, 12 млрд.сўм хорижий инвестиция ҳамда 6 490 млрд.сўм маҳаллий маблағлари эвазига 139 та лойиҳа амалга оширилди ва 1032 нафар янги иш ўринлари яратилди. Натижада янгидан 7 та меҳмонхона, 1 та кемпинг, 129 та оилавий мехмон уйи, 3 та хостел, 2 та мотел (1 таси ётоқхона), 6 та умумий овқатланиш шахобчаси, 2 та “art street va gastro кўчаларида” 4 та wi-fi нуқталари, 4 та сгш, 2 та ахборот маркази, 8 та йўл кўрсатгичлари ва 5 та туризм соҳасидаги бошқа лойиҳалар амалга оширилди.
2.2. Қашқадарё вилоятида 2022-2023-йиллар давомида жами 22 та туризм лойиҳалари ишга тушиши режалаштирилган бўлиб, шулардан 19 та меҳмонхона ва 3 та кемпинг қурилишлари режалаштириган. Ушбу лойиҳалар қиймати жами 166 875 млн.сўм бўлиб, шундан 144 225 млн.сўм тадбиркорларнинг ўз маблағи ҳамда 22 650 млн.сўм банк кредит хисобига тўғри келади. Шу орқали вилоятда туризм соҳасида янги яратилган иш ўринлар сони 648 тани ташкил этади.
3. Туризм йўналишлари ва масканлари:
Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида туристик намойиш объектлари сони 1468 тани ташкил қилади. Шундан,
1189 та археологик объектлар, 208 та архитектура объектлари, 43 та монументал объектлари ҳамда
28 та диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.
2021-йилда амалга оширилган ишлар.
2021-йил вилоятга 42 минг нафар хорижий сайёҳлар, 1,2 млн нафардан ортиқ маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрган.
2021 йилда ҳорижий ва маҳаллий туристлар учун 6 та туризм ахборот марказлари ташкил қилиниб, 64 та намунавий санитария-гигиена шохобчалари янгидан қурилган бўлса, 240 таси қайта таъмирланди.
Вилоятнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида kashkadaryatravel.uz сайти ишга туширилди ва вилоятнинг туристик салоҳияти ушбу бренд остида ижтимоий тармоқларда тарғибот қилиб келинмоқда.
АҚШнинг “Mystery box” компаниясининг тасвирчилар гуруҳи, Буюк Британиянинг “Bradt Travel Guides” нашриёти фотографи Julian Elliot, Туркиянинг ТРТ телеканали продюсери, зиёрат туризми бўйича машҳур блогер Serdar Tunjer бошчилигидаги тарғибот гуруҳи, Туркиянинг нуфузли ва илғор брендларидан “Albayrak-Yeni Şafak” медиа холдинги таркибида 14 йилдан буён сифатли медиа, TV ва дижитал муҳитда ахборот тарқатаётган TVNET телеканали ижодкорлари томонидан вилоятнинг туристик салоҳиятини тарғиб этувчи бир қатор кўрсатувлар ва мақолалар яратилди.
АҚШнинг Global Digital Heritage (GDH) ташкилоти 2021 йилнинг
17-июн куни Шаҳрисабз шаҳрига ташриф буюрди ва Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий майдонида жойлашган Оқ сарой мажмуаси, Дорус-саодат мажмуаси, А.Темур ҳайкали тарихий обидаларининг 3D макетини тайёрлаш юзасидан тегишли тадбирлар амалга оширилди.
Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш мақсадида Шаҳрисабз туризм ва сервис коллежи Шаҳрисабз туризм ва маданий мерос техникумига айлантирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |