МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ РЕЙТИНГ ТИЗИМИ АСОСИДА БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Малакавий (ишлаб чиқариш) амалиёти натижаси бўйича баҳолаш рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилиб, максималл балл 100 балл. Малакавий (ишлаб чиқариш) амалиёти бўйича баҳолашда қуйидаги баҳолаш мезонларидан фойдаланилади:
1. Амалиётни ўтовчи талабага амалиёт жойида тайинланган раҳбар томонидан талабаларнинг уқуви, савияси, дастурда белгиланган вазифаларни бажариш даражаси ҳамда интизомига асосланиб максималл баллнинг 55 % игача ёки 55 баллгача баҳоланади. Амалиёт жойида тайинланган раҳбарга баҳолаш учун асос бўлиб қуйидагилар хисобланади:
талабанинг амалиёт ўташ жойида белгиланган кунларда ва вақт меъёри бўйича бўлиши (0-10 балл);
кунлик белгиланган вазифаларни бажариш даражаси ва натижаси (0-15 балл);
дастур асосида амалиёт жойидаги иш жараёнлари ҳамда умумлашган натижаларни ўрганиб бориши (0-15 балл);
кунлик бажарилган иш натижаларини белгиланган шаклдаги кундалик ҳамда ҳисоботга умумлаштириб бориши (0-10 балл);
амалиёт ўталган корхона, ташкилот, муассасанинг жамоат ишларидаги иштироки (0-5 балл).
Юқоридаги мезонлар асосида тўпланган баллар кундаликнинг белгиланган бетидаги жойига тақриз сифатида ҳамда талаба амалиётининг натижаси бўйича бериладиган тавсифномада кўрсатилади.
2. Амалиётни ўтовчи талаба кафедра томонидан бириктирилган раҳбар томонидан талабанинг амалиёт давридаги фаолиятини назорат қилиш жараёни натижаларига асосланиб максималл баллнинг 30% игача ёки 30 баллгача баҳоланади. Кафедра томонидан бириктирилган амалиёт раҳбарига баҳолаш учун асос бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
амалиёт ўтаётган талаба томонидан тасдиқланган амалиёт дастурида белгиланган вазифаларнинг бўлимлар бўйича бажарилиш даражаси (0-10 балл);
амалиёт жойида назорат учун борилган пайтда талабанинг амалиёт ўташ жойида белгиланган вақт меъёри асосида иштироки (0-5 балл);
амалиёт жойида назорат учун борилган пайтда талаба томонидан тўлдириб борилиши керак бўлган шаклларнинг тўлдирилиш даражаси (0-5 балл);
дастур асосида амалиёт жойидаги иш жараёнлари ҳамда умумлашган натижаларни ўрганиб борилиши (0-5 балл);
амалиёт якунланган кунда талаба томонидан белгиланган шаклларининг сифатли ва талаб даражасида тўлдирилиши (0-5 балл).
3. Амалиётни ўтовчи талаба университет ректорининг буйруғи асосида ташкил этилган аттестация комиссияси томонидан талабанинг амалиёт давридаги фаолияти натижаларини назорат қилиш асосида максималл баллнинг 15 % игача ёки 15 баллгача баҳоланади. Аттестация комиссияси томонидан талабанинг амалиёт давридаги фаолияти натижаларини баҳолаш учун асос бўлиб қуйидагилар хисобланади:
талаба амалиётни ўтаган корхона, ташкилот, муассасанинг амалиёт дастурида кўрсатилган жиҳатларини амалиётчи томонидан ўзлаштирилиш даражаси (0-5 балл);
талабанинг амалиёт жойидаги алоҳида иш жараёнлари бўйича эгаллаган кўникма ва малака даражаси (0-5 балл);
талаба томонидан белгиланган тартибда хисобот шаклларининг тўлдирилиш сифати ва даражаси (0-5 балл).
Аттестация комиссияси томонидан талабани баҳолашда амалиёт ўталган корхона, ташкилот, муассаса раҳбари ёки бўлим бошлиғининг ҳамда амалиёт жойида бириктирилган раҳбарнинг талабага берган баҳоси, талабанинг амалиёт даврида тайёрлаган ва чоп этган илмий мақоласи ёки илмий-амалий анжуманлардаги иштироки ҳисобга олинади.
Амалиёт ҳисоботини ҳимоя қилиш натижалари комиссия аъзолари томонидан баҳоланиб, махсус баённомасида акс эттирилади.
Минтақавий иқтисодиёт ва бухгалтерия хисоби:
кафедраси мудири Г.Халматжанова
Do'stlaringiz bilan baham: |