ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
«Тасдиқлайман» «Маъқуллайман»
ФарДУ ўқув ишлари бўйича проректор ижтимоий-иқтисодий факультет декани
__________Р.Шукуров __________ А.Эргашев
«__» __________ 202__ йил «__» __________ 202__ йил
5230900 – Бухгалтерия хисоби ва аудит
(тармоқлар ва соҳалар)
йўналиши I босқич талабаларининг
МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТИ ДАСТУРИ
Фарғона – 2022
МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ
(I курс – 4 хафта)
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР.
Малакавий амалиётнинг мақсади талабанинг университетда олган назарий ва амалий билимларини иқтисодиётнинг турли соҳалари корхона, ташкилот, муассасалари ва уларнинг бўлинмаларида ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш) билан танишиш, уларнинг хусусиятларини ўрганиш орқали амалий иш бажариш қобилиятини шакллантиришдан иборатдир. Шу билан биргаликда талаба амалиёт ўтиш жараёнида курс иши, битирув малакавий иши ёзиш учун маълумотлар тўплаши лозим.
Амалиёт иқтисодиёт ва ўрта махсус таълимнинг турли тизимларида олти хафта мобайнида ўтказилади. Амалиётга ишлаб чиқаришдан бириктирилган мутахассис ва чиқарувчи кафедра томонидан белгиланган профессор-ўқитувчи раҳбарлик қилади.
Малакавий амалиёт ўташ мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар белгиланган:
1. Иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш ҳамда бошланғич ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) бўлинмаларида ҳисобот ишларини юритиш соҳасида мустақил ишлаш қобилиятини шакллантириш;
2. Ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)нинг асосий йўналишларини босқичма-босқич ўрганиш;
3. Амалиёт ўталаётган корхона, ташкилот, муассасанинг ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) шароитларини ўрганиш ва унинг фаолияти билан танишиш, таҳлил қилиш;
4. Амалиётни белгиланган режага асосан ҳамда амалиёт раҳбари кўрсатмалари бўйича ўтказиш, ҳисобот ва курс иши учун маълумотлар тўплаш ва уларни қайта ишлаш.
5. Корхонада режалаштириш билан танишиш.
6. Корхоналарнинг молиявий ҳолатини ўрганишнинг асосий йўналишлари билан танишиш.
7. Корхона меҳнат салоҳиятини ўрганиш.
8. Ташкилот ёки муассасанинг тузилиши хусусида маълумотга эга бўлиш;
9. Ташкилот ёки муассасанинг ташкилий, ўқув, илмий ишлари режасини таҳлил қилиш;
10. Оралиқ ва йиллик ҳисоботларининг мазмуни, қайта ишлаш тартиби, дастури билан танишиш ва ўрганиш;
11. Ташкилот ёки муассасага қарашли бўлимлар фаолияти тўғрисида тасаввурга эга бўлиш.
Талабага амалиёт ўтказиш жойи, қилинадиган иш турлари ва уларни бажариш муддатлари белгиланган амалиёт ўтиш жадвали берилади.
Амалиёт мобайнида талаба кундалик дафтар юритади, унда қилинган ишларнинг мазмунини, корхона, ташкилот, муассасаларда ишлаб чиқариш ва ижтимоий жараёнларда қатнашганлиги ёзиб борилади. Кундалик дафтари корхона, ташкилот, муассасадан бириктирилган амалиёт раҳбари ва кафедра томонидан белгиланган амалиёт раҳбари томонидан мунтазам текширилиб ва имзоланиб борилади. Амалиёт тугагач кундалик дафтар талаба томонидан имзоланиб, амалиёт раҳбарлари имзоси ва корхона, ташкилот, муассаса мухри билан тасдиқланади.
Амалиёт мобайнида талабага жамоадаги ишлаб чиқариш ва маъмурият йиғилишларида иштирок этиши тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |