Малака тоифа йўналиши: Бошланғич таълим фани ўқитувчилари Тингловчилар контингенти



Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/85
Sana18.04.2022
Hajmi2,16 Mb.
#560767
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   85
Bog'liq
BT 4.3

2.3. 3-4 синфларда ҳаракатли ўйинлар. 
3-4 синфлардаги жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйинлар ката 
ўринни эгаллаши яна давом еттирилади. Улар жисмоний машқлар бўйича 
барча материални тахминан ярмисини ташкил етади.
3-4 синфларда ҳам худди,1-2 синфлардагидек назорат дарсидан ташқари, 
ҳаракатли ўйинлардан фойдаланмасдан дарс ўтиш мумкин эмас. Уни асосан 
дарсни асосий ва тайёргарлик қисмида ўтказилади. 3-4 синфлар учун дарсни 
тайёрлов қисмида ҳаракатли ўйинларни ўтказишни тавсия қилинмайди, 
чунки бу қисмидаги вазифани кўпроқ саф тайёргарлиги воситалари
ёрдамида ҳал этилади, шунга қарамасдан бу синфларда саф элементлари 
бўйича материал хаддан ташқари ҳажми каттадир. Бундан ташқари, ўйин 
гимнастика бўйича дастур материали ўқувчилардан катта сафланиш билан 
боғлиқ бўлган кўпроқ мураккаб усулларини талаб қилади, шунинг учун ҳар 
бир дарсда саф малакаларини тарбиялашга ҳаракат қилиш керак. 
3-4 синфларда жисмоний тарбия дарсида ўтиладиган ҳаракатли 
ўйинларни вазифаси-ўқувчиларнинг гимнастика, енгил атлетика ва кросс 
тайёргарлигида машғулотларида эгаллаган, малакаларини мустаҳкамлайди ва 
такомиллаштириш; жисмоний тарбия бўйича дастур материалларини 
эгаллаш учун зарур бўлагн ахлоқий ва жисмоний сифатларини тарбиялаш. 
1-2 синфдаги айрим ўйинлар 3-4синфларда ҳам ўтказилади, айниқса 3-
синфдан («Бўш ўрин», «Бўри зову ичида», «Икки яхоб», «Ким келди», 
«Ҳамма ўз байроқчасига») ўйинларини иложи борича, ўйин қоидаларини 
мураккаблаштириш билан ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўқитувчи дарсни асосий қисмида ҳаракатли ўйинни қўллаш билан, 
дарсни асосий вазифасини ҳал етади. 3-4синфларда ҳаракатли ўйинларни 
вазифаси тахминан қуйидагича бўлади: куч, чаққонликни, ҳаракат 
аниқлигини (улоқтиришда, бумларни узатишда ва бир-бирига ташлашда); 


88 
ўйин шароитида тўппа-тўғридан югуриб келиб баландликка сакраш 
малакасини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш ва бошқалар. 
3-4 синфларда ҳаракатли ўйинлар гимнастика саф тайёргарлиги, енгил 
атлетика ва кросс тайёргарлиги билан бирга қўшиб олиб боришда 
фойдаланиш.
Бу синфларда фақат биргина ўйиндан, шунингдек мавзуга оид ташкил 
қилинган дарсни тавсия қилинмайди. Чунки 3-4 синф ўқувчиларининг 
жисмоний тарбия дарсини олдида турган, вазифаси гимнастикани, енгил 
атлетика ва кросс тайёргарлиги материалларини уни тўғридан-тўғри ўрганиш 
йўли билан ҳал этишни талаб қилмайди. 
Айрим дарсларда ҳаракатли ўйинлар дарсни асосий қисмини шунингдек, 
тайёргарлик қисмини барча мазмунини ташкил қилиш мумкин. Бундай 
холатда ўйин кўпинча унга кирувчи ҳаракат турлари бўйича турли-туман 
характерда бўлиши мумкин ва дарсни вазифасини ҳал этишга ёрдам беради. 
Бундай холатда улар ўқувчиларни дарсни асосий қисмидаги вазифани 
ҳал этишга тайёрлашга ёрдам бериш мумкин. 
Шундай қилиб, масалан, 4-синфда дарсни асосий қисмида спрот 
ўйинларидан бири бўлган баскетболга ўқувчиларни тайёрлаш учун тўпни 
узатиш малакаларини такомиллаштириш вазифасини ҳал этиш мақсадида 
ўқитувчи «Отишма» ўйинини киритади. Бундай ҳолатда дарсни тайёрлов 
қисмида тўп узатишни турли-туман оддий элементлари билан ўйин ўтказиш 
ўринлидир. Масалан, «Тўп пойгаси» ўйинни ҳар хил усулда ўтказиш мумкин. 
Фақатгина уни услубий жиҳатдан тўғри бажарилиши керак: бунда диққат 
эътиборини айниқса чаққонликни ривожлантиришга эмас, балки вазифани 
сифатли бажаришга қаратиш лозим.
3-4 синфдаги жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйин дарсни 
асосий қисмини иккинчи ярмидан ўрин эгаллайди, асосий қисми бошидан
эса гимнастика, енгил атлетика ва бошқа элементларни ўргатиб олишга 
ажратилади, бу эса шу ёшдаги жисмоний тарбия вазифаларига мос келади. 

Download 2,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish