4.2.4. Туристик логистика мутахассиси квалификацияси бўйича: КК-4.1 Туристик ташкилотларда логистика жараёнини режалаштириш, ташкил этиш ва назорат қилиш;
КК-4.2 Истеъмолчилар (туристлар ва экскурсантлар) ва юкларни етказиш бўйича логистика тизимларини лойиҳалаш;
КК-4.3 Истеъмолчилар (туристлар ва экскурсантлар)га транспорт хизматлари кўрсатишни режалаштириш ва ташкиллаштириш;
КК-4.4 Логистика хизматлари нархини ҳисоблаш;
КК-4.5 Туристик йўналишларни оптималлаштириш ва истеъмолчилар (туристлар ва экскурсантлар) ва юкларни ташиш усулларини такомиллаштириш;
КК-4.6 Истеъмолчилар (туристлар ва экскурсантлар) ва юкларни ташишни ташкиллаштириш учун логистика воситачилари (транспорт компаниялари) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
4.2.5. Маркетинг бўйича мутахассис квалификацияси бўйича: КК-5.1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш режасини тузиш ва уни амалга ошириш;
КК-5.2. Туристик маҳсулот/хизматларга бўлган талаб/эҳтиёжни ҳамда таклифни ўрганиш ва башорат қилиш;
КК-5.3 Корхонанинг ички ҳисоботларини таҳлил қилиш ва улардан фойдаланган ҳолда маркетинг чора-тадбирларини ишлаб-чиқиш;
КК-5.4. Корхонанинг маҳсулот ва нарх сиёсатини ишлаб-чиқиш;
КК-5.5. Талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш усулларини фаолият мобайнида қўллаш;
КК-5.6. Туристик маҳсулотни сотиш каналларини танлаш ва хизматларни сотиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;
КК-5.7. Туристик маҳсулотни тарғибот қилиш дастури ва режаларини яратиш, реклама тадбирлари, акция ва кампаниялари ва ҳ.к. амалга ошириш;
КК-5.8. Туристик маҳсулотни бозорга киритишда замонавий рақамли ва ахборот-коммуникация, рақамли маркетинг технологияларидан фойдаланиш.
4.2.6. Эко ва агротуриз мутахассиси квалификацияси бўйича: КК-6.1. Экологик ва агрономик туризм маҳсулотга бўлган эҳтиёж/талабни аниқлаш мақсадида бозор тадқиқотларини амалга ошириш;
КК-6.2 Экологик ва агрономик туризм маҳсулотларини шакллантириш
КК-6.3. Экологик ва агрономик туризм маҳсулотларни нархини ҳисоблаш
КК-6.4. Экологик ва агрономик туризм маҳсулотларни тарғибот қилишда туроператорлик ва турагентлик корхоналари билан ҳамкорлик қилиш;
КК-6.5. Туризм бозорига экологик ва агрономик туризм маҳсулотларини киритиш ва тарғибот қилишни ташкил этиш;
КК-6.6. Экологик ва агрономик туризм маҳсулотларни сотиш самарадорлигини таҳлил қилиш ва сотишни такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;
КК-6.7. Экологик ва агрономик туризм маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ бўлган молия-ҳисобот хужжатларини қонун талаблари асосида расмийлаштириш