3.1.4. Маркетинг бўйича мутахассис квалификацияси бўйича:
Туристик хизматларнинг истеъмолчилари, уларнинг эҳтиёжлари ва талаблари;
туристик ресурслар - табиий, тарихий, ижтимоий-маданий объектлар, ўз ичига туристик кўргазма, шунингдек ишбилармонлик, санатория-курорт, спорт-соғломлаштириш ва бошқа объектларни олувчи ресурслар;
маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш технологиялари;
маркетинг ва реклама кампанияларини ишлаб-чиқиш, амалга оширишнинг технологик жараёнлари;
интеллектуал фаолият натижалари;
мулкчилик ёки бошқа қонуний асосларда туризм соҳаси субъектларига тегишли бўлган номоддий активлар;
туризм индустрияси корхоналари – жойлаштириш воситалари, транспорт воситалари, умумий овқатланиш корхоналари, санатория-курорт даволаш ва дам олиш объектлари, спорт-соғломлаштириш хизматлари, кўнгилочар, таълим олиш, ишбилармонлик ҳамда бошқа мақсадлардаги объектлар ва воситалар, экскурсия фаолияти объектлари, гидлик, инструктор-йўлбошловчилик хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, туризм саноатининг бошқа корхоналари ҳамда туристик маҳсулотни ишлаб чиқиш ва сотиш билан боғлиқ бошқа объектлар;туристик хизматларни сотиш ва тарғибот қилиш билан шуғулланувчи бошқа ташкилотлар;
меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари, умумий овқатланиш корхоналари, кўнгилочар масканлар, экскурсия, транспорт, туроператорлик ва турагентик хизматлари;
туризм, география, тарих, этнография, архитектура, дин, диққатга сазовор жойлар, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тузилиши бўйича маълумот материаллари, туристик каталоглар;
ахборот ресурслари ва туристик фаолият тизимлари, автоматлаштирилган ахборот тизимларини таъминловчи воситалар ва уларнинг технологиялари;
бошланғич меҳнат жамоалари.
3.1.5. Эко ва агротуризм мутахассиси квалификацияси бўйича:
Эко ва агро туризм хизматларнинг истеъмолчилари, уларнинг эҳтиёжлари ва талаблари;
туристик ресурслар - табиий, тарихий, ижтимоий-маданий объектлар, ўз ичига туристик кўргазма, шунингдек ишбилармонлик, санатория-курорт, спорт-соғломлаштириш, экологик, агро туризм учун хизмат қилувчи ва бошқа объектларни ўз ичига олувчи ресурслар;
маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш технологиялар;
маркетинг ва реклама кампанияларини ишлаб-чиқиш, амалга оширишнинг технологик жараёнлари;
интеллектуал фаолият натижалари;
мулкчилик ёки бошқа қонуний асосларда туризм соҳаси субъектларига тегишли бўлган номоддий активлар;
туризм индустрияси корхоналари – жойлаштириш воситалари, транспорт воситалари, умумий овқатланиш корхоналари, санатория-курорт даволаш ва дам олиш объектлари, спорт-соғломлаштириш хизматлари, табиат ёдгорликлари ва хўжаликлар, кўнгилочар, таълим олиш, ишбилармонлик ҳамда бошқа мақсадлардаги объектлар ва воситалар, экскурсия фаолияти
объектлари, гидлик, инструктор-йўл бошловчилик хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, туризм саноатининг бошқа корхоналари ҳамда туристик маҳсулотни ишлаб чиқиш ва сотиш билан боғлиқ бошқа объектлар;
туристик хизматларни сотиш ва тарғибот қилиш билан шуғулланувчи бошқа ташкилотлар;
меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари, умумий овқатланиш корхоналари, кўнгилочар масканлар, экскурсия, транспорт, туроператорлик, фкрмер хўжаликлари, агро корхоналар, табиат ёдгорликлари, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи барча турдаги ва турагентик хизматлари;
туризм, география, тарих, этнография, архитектура, дин, диққатга сазовор жойлар, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тузилиши, табиат ёдгорликлари, ноёб ўсимлик, ҳайвонот дунёси, қўриқланадиган табиат худудлари, агро хўжаликлар, экологик, агрономик объектлар, қишлоқ хўжалиги бўйича маълумот материаллари, туристик каталоглар;
ахборот ресурслари ва туристик фаолият тизимлари, автоматлаштирилган ахборот тизимларини таъминловчи воситалар ва уларнинг технологиялари;
бошланғич меҳнат жамоалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |