Мактабни бошқаришнинг назарий-педагогик асослари



Download 58 Kb.
bet1/3
Sana18.07.2022
Hajmi58 Kb.
#821786
  1   2   3
Bog'liq
4-maruza.Ўқув муассасасини бошқаришнинг педагогик асослари


Ўқув муассасасини бошқаришнинг педагогик асослари
(мактаблар мисолида)
Режа:

  1. Бошқариш ҳақида умумий тушунча.

  2. Бошқариш турлари.

  3. Бошқариш вазифалари.

  4. Бошқариш тамойиллари.

  5. Бошқариш усуллари.

  6. Мактабни бошқаришнинг педагогик асослари.

Бошқариш деганда, одатда раҳбарлик лавозимига расман тайинланган шахсларнинг ишигина тушунилади. Бошқаришга шунингдек, мураббийлик иши ҳам тааллуқли ҳисобланади.


Бошқариш – бу мавжуд минимал имкониятлардан максимал натижаларга эришиш мақсадида алоҳида бир ҳодим, гурухга таъсир қилиш, улар билан ҳамкорлик қилиш жараёнидир. Таълимни бошқариш жараёни энг муҳим ва мураккаб меҳнат тури деб эътироф қилинган. Таълим ривожланиб борган сари, бошқарув нафақат ривожланади, балки мураккаблашиб ҳам боради.
Таълимни бошқариш масалалари бир томондан жамият ижтимоий- иқтисодий ривожининг объектив қонунларига бевосита боғлиқ бўлса, иккинчи томондан ривожланаётган жамиятнинг ижтимоий эҳтиёжлари талабларига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир. Жамият тараққиетида таълим ва кадрлар тайёрлаш ролини яхши тушунган Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов кадрлар тайёрлаш миллий дастурини қабул қилишнинг ташаббускори бўлди. Дастурда таълим тизимини бошқариш масалаларига ҳам катта эътибор берган. (4.6-банд). Жумладан дастурга мувофиқ:

  • узлуксиз таълим тизими ва кадрлар тайёрлашнинг давлат ва нодавлат таълим муассасаларини таркибий жихатдан ўзгартириш ва уларни изчил ривожлантириш давлат йўли билан бошқариб борилади.

  • барча даражадаги таълимни бошқариш органларининг ваколат доиралари «Таълим тўғрисида» ги Қонунга мувофиқ белгиланади. (IV-бўлим, 25-28 моддалар).

  • таълимнинг меъёрий-ҳуқуқий базаси ривожлантирилади.

  • ўқув юртларининг молиявий-хўжалик фаолиятини юритиш ва таълим жараёнини ташкил этишда ҳуқуқлари кенгаяди ва мустақиллиги таъминланади.

  • таълим муассасалари аттестациядан ўтказилади ва аккредита-цияланади ҳамда унинг якунларига кўра таълим соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

  • муассис ташкилотларнинг, маҳаллий хокимият органларининг, ишбилармон доираларнинг, жамоат ташкилотларининг, жамғармалар ва хомийларнинг вакилларини ўз ичига олувчи васийлик ва кузатув кенгашлари тузиш орқали таълим муассасаларининг самарали, жамоат бошқаруви тизими жорий этилади.

«Таълим тўғрисида» ги Қонуннинг 28-моддасида шундай дейилади: Таълим муассасасини унинг раҳбари бошқаради. Таълим муассасаларида қонун хужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатадиган жамоат бошқаруви органлари ташкил этилиши мумкин.Маълумки, жамият асосий уч соҳани: иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий соҳаларни ўз ичига олади. Шунга кўра бошқаришнинг ҳам учта асосий тури мавжуддир.

  1. Иқтисодий бошқарув.

  2. Ижтимоий-сиёсий бошқарув.

  3. Маънавий ривожланишни бошқаруви.

Хозирги вақтда республиканинг моддий-техника базасини мустахкамлаш ва ишлаб чиқариш муносабатларини шакллантириш иқтисодиётни бошқариш олдига қўйилган мақсаддир. Ижтимоий-сиёсий бошқариш кишиларнинг турли жамоалари ўртасидаги муносабатларни хам, ана шу жамоалар ичида кишилар ўртасидаги муносабатларни ҳам бошқаришдир. Жамият ва унинг ҳар бир аъзосининг маънавий ривожланишини бошқариш - бошқаришнинг яна бир асосий туридир. У умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача, мактабдан ташқари таълим муассасалари, халқ таълими, ўрта махсус, касб - ҳунар таълими, олий ўқув юртлари, малака ошириш институтлари, фан, адабиёт, санъат, маданият каби соҳаларни бошқаришни ўз ичига олади. Бошқарув вазифаларига: режалаштириш, ташкил қилиш, созлаш, мувофиқлаштириш, назорат ва ҳисоб-китоб қилиш киради. Барча ишлаб чиқариш ҳодимларини, жумладан, мактаб ходимларини бошқарув аппаратига ва ўқув тарбия ҳамда мактабнинг бошқа ишлари жараёнида бевосита иштирок қилувчи ҳодимларга бўлиш мумкин. Мактабда бошқарув фаолияти билан шуғулланувчи кишилари (мактаб директори, директорнинг ўқув тарбия ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлар, тарбиявий ишлар ташкилотчиси, методик бирлашма раҳбарлари, касаба уюшма ташкилоти раиси) бошқарув аппаратини ташкил қилади. Бошқарув аппаратининг бир қисмини кишиларни бошқарувчи шахслар ташкил этса, иккинчи қисмини ижрочилар ташкил қилади. Ижрочи ҳодимлар икки гурухга бўлинади: мутахассислар ва техник ходимларга.

Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish