Тил маданияти ва нутқ маданияти тушунчалари
Тилга муносабат, тил қоидалари, тилдан фойдаланиш қонун-қоидаларининг ишланганлик даражаси тил маданиятини (тилнинг маданиятлигини) белгиловчи асосий омил эканлиги. Ёзувнинг такомиллашганлик даражаси, имло қоидаларининг пухта ишланганлиги ҳам-ёзувга муносабат – тил маданиятини белгилайди.
Нутқ маданиятининг нутқий кўникма эканлиги. Нутқ маданияти адабий тил меъёрларига, умум томонидан қабул қилинган анъанавий, урфий меъёрларга мос ҳолда нутқ тузиш эканлиги.
Нутқ маданиятининг илмий ва илмий-оммабоп муаммо эканлиги. Яхши, намунали нутқ тушунчаси. Нутқ маданияти ва тўғри нутқ тушунчаси, уларнинг алоқадорлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |