Бола организмининг жисмонан соғлом бўлиши ва чиниқиши учун зарурий шароитлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ёзги соғломлаштириш тадбирларини самарали ўтказилиши мактабгача таълим ташкилотининг ўз вақтида ва пухта тайёргарлик кўришига боғлиқдир.
Режа асосида ташкил этилган чиниқтириш, соғломлаштириш, кўнгилочар тадбирлари болаларни жисмоний ва психик ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.
Курс ишининг мақсади: мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг касбий билим ва кўникмаларини малака талаблари асосида чуқурлаштириш, янгилаш ва таълим-тарбия жараёнида инновaцион технологиялардан фойдаланиш имконини берадиган замонавий компетенцияларини ривожлантириш.
Курс ишининг вазифаси: ёзги соғломлаштириш маънавий – маърифий тадбирлар режасини Давлат дастури ҳамда “Илк қадам” ўқув дастури асосида тузишни шакллантириш.
Курс ишининг таркибий тузилиши: 2 боб 4 параграф умумий хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат.
I БОБ. БОЛАЛАР БОҒЧАСИДАГИ ЁЗГИ ТАДБИРЛАР ВА УЛАРНИНГ БОЛАЛАР ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ 1.1 Ёзги мавсумни ўтказиш самараси ва талаблари тўғрисида тавсиялари - Ёз фасли болалар учун ўзига хос давр. Мириқиб ўйнайдиган, сайр қиладиган ва кучга тўлиб чиниқадиган, ўсадиган даврдир. Табиат оламида рўй берадиган ўзгаришларни кузатиш жараёнида бола мавжуд воқелик билан танишади, табиатнинг овози, ўзгариши, ранглари ҳақида бола қалбида ёрқин таассуротлар из қолдиради.
- Ёз ─ бу болалар соғлиғини мустаҳкамлаш учун энг яхши даврдир. Болаларнинг доимий очиқ ҳавода бўлиши, табиатнинг ранг─баранг шакли, жилваси кўпгина янги таассуротларни бошдан кечириш, витаминларга бой овқатланиш, ҳаракат эркинлиги учун табиий шароитларни яратилиши ─ бу ҳаммаси бола учун сезиларли даражада жисмоний ─ ҳиссий тўлақонли ривожланиши ва организмни ташқи таъсирларга чидамли бўлишига ёрдам беради.
- Ёз - болаларни соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини ташкил этиш учун энг қулай вақтдир. Шунинг учун ҳам ёзда болаларнинг очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилишларига ва фаол ҳаракатда бўлишларига алоҳида эътибор берилади.
- Ёзги соғломлаштириш тадбирлари самарали бўлиши МТМ жамоасининг ўз вақтида ва пухта тайёргарлик кўриши, болалар хавфсизлиги ва соғлиғини муҳофаза қилиш барча педагог ходимларини таништириш ва шу асосда ишларни ташкил этишни йўлга қўйиш ҳамда тарбияланувчиларнинг ёзги мавсумни унумли ўтказиш мақсадида ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ўқув йилининг 2018 йил 1 июндан то 1 августга қадар ёзги соғломлаштириш мавсуми ўтказишда қўйдагиларга эътибор бериш зарур.
- Ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик кўриш ва унумли ўтказиш мақсадида мактабгача таълим муассасасининг чора-тадбир режаси ишлаб чиқиш, ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш ва ёзги машғулот жадвали тузиш зарур. Шунингдек ёзги мавсумни ўтказишда қўйдаги талаблар қуйилади:
-амалга оширилган ишларни мониторингини олиб бориш ва камчиликларни кенгашларда мухокома қилиб, аниқ чоралар кўриш;
тарбияланувчиларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш, рухсатсиз турли истирохат боғларга, сайёхатлар ташкил этиш ман этиш зарур.
-ота-оналар бурчакларини ҳар бир гуруҳ томонидан чиқариш унда: (тарбияланувчиларнинг ривожланиш кўрсатгичлари, мактабгача таълим кун тартиби, гуруҳда ёшига қараб тавсифномаси, ёзги мавсумга ва касалликларни олдинини олиш бўйича тавсиялар, талаб, қоидалар маслаҳатлар) ёритилиши;
-барча машғулотларни тарбиячилар томонидан режалаштириш ва кунгил очар тадбирлар асосида ташкил этиш;
-ёзги мавсумга мос машғулот жадвалини тузиш, тасдиқлаш ва кўринарли жойга илиш;
-амалга оширилган ишларни ОАВ, мактабгача таълим бошқармаси веб сайти орқали ёритиш ишларини амалга ошириш;
-амалга оширилган ишларни мониторингини олиб бориш ва камчиликларни кенгашларда мухокома қилиб, аниқ чоралар кўриш;
-педагог кадрларни малакасини ошириш ва ўз устида ишлаш, янги педагогик технологияларни,иннавацион ғояларни тадбиқ этиш;
-муассасага ота-оналар томонидан турли пишириқлар ва газли сув ичимликларни олиб келишни тақиқлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |