Ў рта гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг вазифалари.Ўрта гуруҳда болаларга таниш бўлган қисмларни (кубик, ғиштча, пластилин) номлаш билан бирга, уни бир-биридан фарқлашга ҳам ўргатилади. Болалар қурилмаларни мустақил таҳлил қилишни ўрганадилар: унинг асосий қисмларини ажратиш, уни катта кичиклиги, тузилишини фарқлаш, нарсаларни қандай жойлашганлигини ўрганадилар. Болалар кичик гуруҳда тарбиячини намунаси асосида кўрган бўлсалар, ўрта гуруҳда эса, мавзуни
номланиши, ўзлари ўйлаганлари бўйича қурадилар. Шунинг учун болалар диққати қурилмани олдиндан режалаштириб, унга керакли бўлган шаклларни танлашга қаратилади. Ўрта гуруҳда қуриш ясаш предметларини фарқлаш, уларни хусусияти билан танишиш, шу хусусиятига асосланиб предметларни гуруҳларга ажратишни ўрганадилар.
Қурилмаларни қуриш ишнинг кетма-кетлигини режалаштиришга болаларни олдиндан қисмларни шаклига, катта-кичиклигига ва мустаҳкамлигига қараб танлашга ўргатилиб борилади. Буларни қуриш жараёнида болалар цилиндр номини тўғри айтишга уни ўз ўрнида тўғри фойдаланишга ўрганадилар.
Болаларнинг ҳар бир конструкциясини ўзлаштириб олишлари учун бир неча машғулот ўтказилади. Биринчисида болалар намунага қараб қуришга ўрганадилар, кейинги машғулотларда эса, бу намунани ўзлари мустақил хал қилишга яъни конструктив масалани хал қилишга ўрганадилар. Масалан: болалар намуна асосида кўпроқ, қуришни ўрганиб олишгач, масалан, кўприкнинг таянч қисмини, кўприк қуриламларини ва машиналар учун пластик қисми, яъни тушувчи қисмини билиб олишгач, уни қуриш учун қандай қисмлардан фойдаланиш кераклигиниўргатиш орқали болаларга шу усулда кўприк, аммо баланд ёки кенг кўприк қуриш тавсия этилади. Кейинчалик, болалар ўзларида бор бўлган қурилиш материалларидан кенг фойдаланиб, ўзлари янги кўприк конструкциясини ўйлаб топадилар. Тарбиячининг раҳбарлигида болалар битта конструкцияни бир неча мураккаблашган кўринишларда қуришга ўрганадилар. Бу эса болаларда қуришнинг турли йўллари ҳақидаги тасаввурларини шакллантиради, фикрлаш қобилиятларини ўстиради.
Йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб болаларга юқоридаги вазифалардан ташқари, болаларга ўз ихтиёрлари бўйича қуриш ясашлар берилади. Бу ихтиёрий қуриш машғулотлари давомида болалар қуриш бўйича олган билим малакалари ривожланади, мустақиллик ва ташаббускорликлар ўсади. Ўз мақсадларини ва қуриш ясаш ишларида амалга ошириш ўқувлари шаклланади. Машғулотларини уюштирганда турли-туман майда ўйинчоқлардан (одамлар, ҳайвонлар, ўсимликлар, транспорт) фойдаланадилар. Бу эса болалар қурилиш ўйинларини янада бойитади, уни мақсад сари йўналтиради ва ўйин фаолиятларини янада ривожланишига олиб келади. Қурилиш материаллари алоҳида-алоҳида бўлакчаларга ёки бўлимларга ажратилган шкафларда сақланиши мумкин. Ҳар бир қурилиш материалларининг тури бир-биридан алоҳида сақланади, тузилишига, яъни шаклига қараб, чунки болалар ўзлари тезда ва осонликча керак қурилиш материалларини ажратиб оладилар ва ҳар бир шаклни тезроқ, ўзлаштириб олишларига ёрдам беради.
Й илнинг иккинчи ярмидан “Шаҳарча” мазмунли тўпламидан фойдаланилади, бу набор призма, кубик ва дарахт силуэтларидан иборат. Тарбиячи болаларга янги билим бераётганда, болаларга иллюстрацияни кўрсатиб, унинг асосий қисмларини ажратиб кўрсатади. Намунани кузатиш пайтида тарбиячи болаларга улар ўртасидаги фарқ, ўхшашликни тушунтириб беради. Болаларни таҳлил қилишга жалб қилиш лозим, қурилма нимадан иборат, унинг қисмлари қайси қисмлардан иборатлиги сўралади. Тарбиячи агар болалар хато қилса тўғрилайди, қийналса йўлланма беради. Тарбиячи болаларга кўприк конструкциясини ўйлаб топиш вазифасини бераётганда болалар билан қисқа суҳбат ўтказади: кўприкни асосий қисмлари нимадан иборатлиги эслатиб ўтилади. Мавжуд материалдан қурилма учун керакли бўлган қисмларни танлаб олиш таклиф этилади.
Қуриш-ясаш машғулотида болаларга таниш бўлган материаллар стол устига қўйилади, уни ёнига турли хил майда ўйинчоқлар: қўғирчоқ, ҳайвон, транспорт териб қўйилади. Машғулотни бошида тарбиячи болаларни нима ясамоқчи эканликларини, ким учун, қандай материалдан фойдаланишларини билиб олади. Бунинг учун болалар керакли материални танлаб олиб, кейин қуришни бошлашлари лозим. Тарбиячи болалар ишини кузатиб, уларга ёрдам беради, рағбатлантиради. Болаларни ўзлари ўйлаб топган қурилмаларни асосан таҳлил қилинади. Болаларни қуриш-ясашга ўргатишда тарбиячи ҳар бир болага берилган вазифани мустақил бажаришга имконият берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |