Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


-СЕКЦИЯ. ПОВЫШЕНИЕ КВАЛИФИКАЦИИ УЧИТЕЛЕЙ ПО НАПРАВЛЕНИЯМ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet417/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   413   414   415   416   417   418   419   420   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

7-СЕКЦИЯ. ПОВЫШЕНИЕ КВАЛИФИКАЦИИ УЧИТЕЛЕЙ ПО НАПРАВЛЕНИЯМ 
НАЧАЛЬНОГО ОБРАЗОВАНИЯ И ФИЗИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРЫ 
 
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ
МАЛАКАСИНИ ОШИРИШДА ИНТЕГРАЛЛИК 
АЗИМОВА З., АДУ кадрларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш маркази 
Ҳозирги замон педагогик амалиѐти аввалги таълим, тарбия ва ўқитиш тизимини сақлаб қолиш 
истиқболсиз эканлигини кўрсатмоқда. Жамият фаолиятининг барча соҳаларига мутахассисларнинг тайѐрлигига 
бўлган ижтимоий буюртмани, жамиятнинг эҳтиѐжларини қондиришни интеграл педагогика методларини 
қўллаш билангина уддалаш мумкин. Таъкидлаш жоизки, ―интеграл‖ тушунчаси ―чамбарчас, боғлиқ, яхлит, 
битта‖ деб таржима қилинади. Интеграл (интеграллашган) сўзи И.Ньютон, Г.В. Лейбниц ва бошқа 
физикларнинг, XVII-XVIII аср математикларининг асарларида пайдо бўлган. Шу асарлар туфайли, К.Ф.Гаусс, 
Д.К.Максвелл, Г.Р.Герц, А.Эйнштейн тадқиқотлари пайдо бўлди. Уларнинг яратилиши билан фундаментал 
фанлар ривожида аниқ фанларда намоѐн бўлган янги билимлардаги кескин сакрашнинг амалга ошиши 
ҳақиқатга айланди. Жуда кўп фанлар ўзининг ҳаракатини изоҳлаш учун интеграл методларни қўлламоқда. 
Тилларни интеграциялаш, атроф-муҳитнинг интеграллашган ҳимояси каби тушунчалар мавжуд. ―Интеграция‖ 
атамаси бирон - бир қисмни тиклаш, бир бутун ҳолда бирлаштириш, шунингдек, алоҳида қисмларни боғлаш 
ҳолатига етакловчи жараѐнни англатади. Интеграция учун зарур бўлган хусусиятларнинг йиғиндиси ―интеграл 
ахборот‖ деб аталади.
Ўтган асрнинг 80-90-йиллари оралиғида Д.И.Корнющенко инновацион фаолият жараѐнида гуманитар 
таълим-тарбиянинг янги концепцияси ва технологияси – ―интеграл диалогика‖ни яратди. Гуманитар 
мақсадларга хизмат қилувчи ―интеграл диалогика‖ни шакллантириш, унинг фикрича, мақсадга йўналтирилган 
педагогик диагностикага ҳам ѐрдам беради. Педагогика фанида интеграл таълим технологияси деган тушунча 
мавжуд. Интеграл технология таълим технологияси ривожланиши ва анъанавий тизимидан янги информацион 
ва шахсга йўналтирилган таълим йўналишига ўтишни таъминловчи қонуний босқич ҳисобланади. 
Интеграл педагогиканинг асосий принципи ―ўқувчи-ўқитувчи‖ муносабатлари тизимида ижодий 
қобилиятни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш ҳисобланади. Бундай муносабатларни ўрнатиш 
узлуксиз таълимнинг бошланғич таълим бўғинидан бошланиши айни муддао. Бу ерда ўқувчи сўзи боғча
ѐшидан талабагача бўлган субъектни билдирса, ўқитувчи сўзи боғча тарбиячисидан ОТМ ўқитувчисигача 
бўлган субъектни англатади. 
Бундан ташқари олимлар ҳозирги замоннинг айрим глобал таълим муаммоларини олдиндан кўра 
билиб, уларни интегрализм принципи асосида ҳал этиш йўлларини таклиф этишди. Бу қалб ва жисмнинг 
уйғунлиги, фан ва диннинг таълимда интеграциялашуви, таълим мазмуни ва педагогик жараѐнда анъана ва 
инновацияларнинг мослашуви, ѐшларни воқеликларнинг узвий занжири билан боғланган оламда ҳаѐтга 
тайѐрлашдир. Оламни яхлит ҳолда англаш, тарбия ва интеграл педагогика ғоялари ислоҳотларнинг ҳозирги 
босқичида мамлакатни тезроқ оѐққа турғазиш сиѐсати асосини ташкил этади, яъни ҳамма нарсанинг асоси – 
интеллектуал-ахлоқли инсон ресурси – халқ маънавияти ва унинг кенг миқѐсда ўз-ўзини қайта тиклаши – 
таълимдир 
Профессор Ш.А.Амонашвили ўзининг ―Интеграл педагогика ҳақида‖ги мақоласида интеграл 
педагогикага нисбатан бошқача муносабат билдирган . У интеграл педагогика инсонпарвар педагогика билан 
руҳий қондош, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича интеграл педагогика ғояси ўзида оддий педагогик тафаккурга 
нисбатан таълим дунѐсини қуриш ва уни тушунтириш учун оригинал постулатларга эга. Интеграл 
педагогиканинг асосий ғоясини қуйидагича деб билишади: педагогиканинг интеграллиги ва яхлитлиги унинг 
предмети – инсон табиатидан, дунѐвий ҳаѐт мазмунидан келиб чиқадики, у туфайли ва унинг таркибида биз 
яшаймиз. Ўз тушунчаси бўйича инсон – бу ўз-ўзини англовчи руҳ, Яратганнинг образи ва Унинг ўзидир. У 
ўзида барча илоҳий хусусиятларни потенциал мужассамлаштирган, демакки, Инсон – бу ҳаѐтдаги ҳаѐтларнинг 
ҳаѐти. Таъкидлаш жоизки, кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайѐрлаш тизимини модернизациялашда 
интеграллик принципидан фойдаланишда шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш механизмларини, билиш 
фаоллигини шакллантиришни, ижодий фаолиятни психологик даражада бошқариш ва бошқаларни ўрганиш 
билан боғлиқ мураккабликлар тўсқинлик қилмоқда. Шунга қарамасдан малака ошириш тизимини 
модернизациялаш ғоялари амалиѐт даражасида ўз аксини топиб улгурди. Цивилизация ривожланишининг 
ҳозирги замон босқичи умумжаҳон тарихий жараѐни сифатида илмий салоҳиятга таянишни, унинг инсонни
ҳар тарафлама ўрганишга бўлган назарий-методологик имкониятларини, интегратив муносабатлар субъекти 
сифатидаги бутун моҳиятини ва турли соҳалардаги ҳар томонлама онгли фаолиятини очишни олдинги қаторга 
олиб чиқмоқда. Интеграл педагогиканинг мазмуни шуларга асосланади. 


428 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   413   414   415   416   417   418   419   420   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish