Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БЎЛАЖАК ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ МУТАХАССИСЛАРИНИНГ НОКАСБИЙ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet418/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   414   415   416   417   418   419   420   421   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

БЎЛАЖАК ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ МУТАХАССИСЛАРИНИНГ НОКАСБИЙ 
ФАНЛАРНИ ЎРГАНИШГА ҚИЗИҚИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА 
 
АЙХОДЖАЕВА М.С., ПЎЛАТОВА М.Р., ЎзДЖТИ. 
Шуууниии ааалооо=ииидааа тттаъъъкииидлллаш лооозззииимки, жисмоний тарбия институти 
талабалари чет тили дарсларида фанни ўрганишга алоҳида қизиқиш кўрсатмайдилар, бу ҳолатнинг 
сабабларидан бири жисмоний тарбия ва спорт ихтисослигини эгаллаѐтган кўпчилик талабаларда бўлажак 
касбига қизиқишнинг ўта кучлилигидадир (3). ―Спорт билан шуғулланувчилар бошқа ижтимоий гуруҳлардан 
ташқари, ўзига хос гуруҳга – спортчилар гуруҳига кирадилар‖. Бу ижтимоий гуруҳ учун ўзини тутиш 
қоидалари, ижтимоий қадриятлар алоҳида. Спортчининг ҳаѐти спортдаги мақсадларга эришишга 
бўйсундирилган. Бу кишининг бир йўналишдаги фаоллигини ошириб, бошқа қизиқишларини орқа планга суриб 
қўядиган ҳиссий кайфият ҳосил қилади (2). Жисмоний тарбия институтининг 76% талабалари юқоридаги 
фикрни тасдиқлайди. 38% талабалар ўз бўлғуси касблари билан бевосита боғлиқ бўлган фанларга кўпроқ 
қизиқадилар. Улар мазкур фанларни билиш танлаган касбларида асқотади, деб ишонадилар. Сўровномага 
жавоб берган талабаларнинг 43% қисми чет тилини у дастурга киритилганлиги учунгина зўрма-зўраки 
ўрганади. 35% мактабдаги тайѐргарлик даражаси жуда паст бўлганлигини ва бу уларга чет тили дарсларида 
фаол бўлишга халал бераѐтганлигини қайд этган, 30% эса қобилияти пастлигидан шикоят қилган. 
Талабаларнинг 24% қисми ҳорижий тилларни мактабда умуман ўқимаганлигини тан олган.
Талабаларнинг муайян қисми спорт фанларининг каттагина ҳажми билан боғлиқ жиддий жисмоний ва 
ҳиссий юкламаларни бажарадилар, спорт машғулотларига қатнайдилар, мусобақаларда қатнашадилар. Масалан, 
жисмоний юкламаларни талаб қилувчи касбий фанлар бўйича амалий машғулотлар 1-босқичда умумий соатлар 
ҳажмининг тахминан 60% қисмини ташкил қилади. Спорт машғулотлари ва мусобақалардаги қувват сарфи 
суткасига 6500 ккал ни (узоқ муддатли ва катта жисмоний юкламали спорт турлари) ташкил қилиши мумкин 
(1). Ақлий фаолият билан шуғулланувчи кишининг қувват сарфи (ккал) бундан 7 баробар кам бўлади (2). 
Талабаларда, сўров натижаларига кўра, нокасбий фанлар бўйича ҳатто мустақил ишларда берилган 
топшириқларни бажариш учун ҳам на куч, на вақт қолади. Улар ухлашни (41%), ҳеч нарса қилмасликни (36%) 
ѐки ўртоқлари билан мулоқот қилишни (39%) исташади. Яна машғулотларда мунтазам қатнаша олмасликлари 
туфайли уларнинг чет тилига доир билим ва кўникмалари даражаси ўртачадан анча паст (тез-тез ўқув-машқ 
йиғинлари, мусобақаларга жўнаб кетиш туфайли). Масалан, Республика терма жамоалари аъзолари бўлган 
спортчи талабалар орасида бир семестрда 90-100 кунлаб дарсларни қолдирганлари кам эмас. Натижа – қатор 
фанлар бўйича билимлар савиясининг пастлиги. Мактабда олинган билимлар пойдеворининг йўқлиги ҳамда 
юқоридаги сабаблар институтга кириш чоғида ҳам панд берган – тўпланган балларнинг камлигида акс этган. 
Фаоллик ҳамда чет тилларини иш жараѐнида қўллай олишга интилишни талабаларнинг шахсий 
хусусиятлари белгилайдиган психологик тўсиқлар ҳам йўққа чиқариши мумкин, масалан, талабларнинг 
кўплиги (51%), хафагарчилик, жиззакилик, айбдорлик ҳисси, нохуш кайфият шаклида намоѐн бўладиган 
қўполликнинг юқори даражаси (39%) (2). 
Ҳар хил тоифадаги талабаларда нокасбий фанларни ўрганишга қизиқишнинг шаклланиши бир қатор 
ижтимоий ва психологик ғовлар туфайли мураккаблашади. Ҳорижий тиллар масаласида вазият шундайки, бир 
гуруҳ талабалар уни амалда қўллаш имкониятларини кўрмайдилар. Шунинг учун чет тиллар замонавий 
жамиятда ҳаѐтий аҳамиятга эгалигини кўрсатиш, уларни ўрганиш касбий йўналишдаги фанларни чуқурроқ 
ўзлаштириш, бугунги кун талабларига мос билим ҳамда универсал ўқув кўникмаларини эгаллаш воситаси 
сифатида шахснинг умумий ривожланишида беқиѐс аҳамият касб этишини англашга кўмаклашиш зарур.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   414   415   416   417   418   419   420   421   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish