Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


МАТН ЯРАТИШНИНГ ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯСИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

МАТН ЯРАТИШНИНГ ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
МАҲМУДОВ Н., ЗИЯДОВА Т., 
Узлуксиз таълимда тилнинг грамматик қурилиши билан бир қаторда, унинг нутқий имкониятларини 
ҳам чуқур ўрганиш талаб этилади. Тил ва нутқ ҳодисаларини фарқлаш, уларни адабиѐт ва бошқа фанлар билан 
мустаҳкам алоқадорликда ўрганиш, китоб ўқиш, илмий-маданий мулоқот - ўқувчида мустақил матн яратиш
кўникмаларининг шаклланишига олиб келади. 
Мустақил яратилган матн (эртак, ҳикоя, баѐн, иншо) – ўқувчининг имло саводхонлиги, тафаккур 
кўлами, сўз бойлиги, нутқий маҳоратини аниқлашнинг ишончли харитаси. Зеро ўқувчи томонидан эгалланган 
нутқий билим, кўникма ва малакалар (БКМ) мустақил яратилган матндагина тўлиқ ўз ифодасини топади. 
Замонавий педагогик технологиялар натижасига кўра таълимда ўқувчининг мулоқот эҳтиѐжи (фикрни англаш 
ва ўз фикрини ифодалаш), ѐки бирор муаммоли вазият (савол, топшириқ) асосига қурилган ўқув фаолиятининг 
юқори самара бериши, коммуникатив саводхонлик, матн яратиш, танқидий фикрлаш кўникмасининг жадал 
ривожланишига сабаб бўлиши аниқланди.
Она тили дарсликлари миллий тил бойлигини ўзида жамлаган турфа луғатлар, қомусий маълумотлар 
билан таъминланиши, таълим муассасасидаги компьютер синфларининг Интернет тизимига уланган бўлиши 
ниҳоятда зарур. Шунда дарсликларнинг ҳозирги ҳажми кескин қисқарган, ихчамлашган, улар муайян мавзу 
доирасида ижодий фикрлаш, мавзуга хос тил бирликларини топиш, улар иштирокида нутқий бирликлар 
танлаш ҳамда кичик матн яратиш топшириқлари алгоритмидан иборат бўлар эди. Албатта, бу – катта иш. 
Аммо шу вазифаларни имконият доирасида бажариш, аньанавий таълимдан интегратив таълим усулига 
ўтишнинг муҳим шартидир.
Она тили машғулотлари матн устида ишлаш билан бошланиб, матн яратиш билан якун топса, назарий 
билимлар нутқий кўникмалар билан ўзаро уйғунликда, изчил шаклланади ва малакага айланиб боради. Бунда 
ўқитувчи ўқувчини:
– тезкор матн яратиш технологиялари билан таништириши, буларни амалиѐтда қўллашга ўргатиши;
– интернет билан мулоқотда тил имкониятларидан фойдаланиш, коммуникатив мулоқотда ўз 
фикрини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириши;
– матн яратишда мантиқий изчиллик ва услубий равонликка эришишга, нутқ шароитига мос равишда 
тез, ихчам, мазмундор фикр ифодалашга одатлантириши;


28 
– берилган сўз, расм-тасвир, мусиқа, турли грамматик жадваллар асосида кичик (тасвирий, таснифий-
грамматик, монологик, диалогик, расмий, бадиий) матнлар яратиш кўникмасини мустаҳкамлаши; 
– берилган матннинг тили, услуби, жанрини аниқлаш, матнни таркибий қисмларга ажратиш, матнни 
мустақил таҳрир ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириши;
– матнга сарлавҳа танлаш, матн мазмунидан хулоса чиқариш, мавжуд СБлари, гапларни саралаш, ўз 
ўрнига қўйиш, матнни ихчамлаш ва кенгайтиришни ўргатиши лозим бўлади.
Ўқувчида матн яратиш кўникмаларининг шаклланганлик даражаси (МЯКШ) – матн тилининг
бойлиги, кириш, асосий қисм ва хулосанинг мавжудлиги, коммуникатив саводхонлик, меъѐрийлик, сўз танлаш,
ифоданинг ихчам ва мазмундорлигида акс этади.
Тил ўқитиш методикасида матн–тил имкониятларининг индивидуал нутқда моддийлашуви, нутқий 
БКМлар, тасаввур ва тафаккур интеграцияси (яхлитлашуви) маҳсулидир. Демак, матн – тил имкониятларининг 
оғзаки ва ѐзма нутқда яхлитлашуви, муайян мавзу, шакл, замон ва маконда моддийлашувидир. 
Қуйида ўқувчиларни тилни тизимли ўрганиш ва тезкор матн яратишга ўргатишнинг янги технологияси 
саналган МЯБТ-4 модули ҳақида қисқача маълумот келтирилди. 
Ўқувчидаги нутқий кўникмалар ва ижодий тафаккур интеграциясининг «МЯБТ–4» модули сатҳларида 
моддийлашуви 
«МЯБТ–4» модули ўқувчи онгида нутқий БКМлар динамикаси ҳамда ижодий тафаккур интеграцияси 
(яхлитлашуви)ни таъминлаш, эгалланган нутқий БКМлар даражасини аниқлаш,баҳолаш, тил ва нутқни ўзаро 
уйғунликда мустақил ривожлантириш воситаси сифатида илк бора она тили таълими амалиѐти учун тавсия 
қилинди. «МЯБТ–4» модули интегратив (узлуксиз тармоқланувчи ва яхлитланувчи), 4 босқичли таълим 
технологиясига асосланган бўлиб, у ўқувчининг матн учун зарур таянч сўзлар танлаш, сўзлардан СБлари ҳосил 
қилиш, уларни гуруҳлаш, мавзуга мосларини танлаш, тўпланган лексик-синтактик захирадан гап тузиш, 
гапларни қайта ишлаб, оғзаки ва ѐзма фикр ифодалаш – матн яратиш кўникмаларини шакллантиришга ѐрдам 
беради. Ўқувчини мустақил изланишга (топшириқлар аниқ), жадал ва тизимли фикрлашга (лексик манбалар 
захираси мавжуд), фикрни қисқа, тўғри, равон ифодалашга (ижодий-танқидий тафаккур) ўргатади, тезкор 
насрий ва назмий матнлар яратиш фаолиятига тайѐрлайди.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish