Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ ҲАР ТОМОНЛАМА РИВОЖЛАНТИРИШДА



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ ҲАР ТОМОНЛАМА РИВОЖЛАНТИРИШДА
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ 
 
САЛИҲОВА Г.Ҳ., ЎзДЖТИ 
Жисмоний тарбия шахсни ҳар томонлама ривожлантиришда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. 
Республикамизда―Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия‖ дастурида жисмоний тарбияга 
алоҳида аҳамият берилган. Бугунги кунда умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг жисмоний ривожланишига 
ва жисмоний тайѐргарлик даражасига талаблар оширилмоқда. Бу соҳага ҳозирда давлат даражасида аҳамият 
берилмоқда, янги қонунлар, қарорлар ишлаб чиқилиб, қабул қилиниб ҳаѐтга тадбиқ қилинмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 октябрдаги Қарори жисмоний 
тарбия ва спортга бўлган давлатимизнинг яна бир катта эътиборидир. Бу Қарор Ўзбекистон болалар спортини 
ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидадир. Унда болаларда спортга меҳр уйғотиш, 
ѐш авлод онгида соғлом турмуш тарзига амал қилиш, уларни салбий таъсирлардан асраш ишларини амалга 
ошириш, айниқса, қишлоқ жойларда болалар жисмоний тарбия ва спортининг моддий базасини 
шакллантириш, замонавий спорт комплексларини барпо этишга катта эътибор қаратилган. 
Умумтаълим муассасаларида жисмоний тарбиянинг соғломлаштириш, таълим бериш ва тарбия бериш 
вазифалари амалга оширилади. 
Соғломлаштириш вазифалари: Мактаб ѐшидаги болалар жисмоний тарбиясининг энг асосий вазифаси 
болалар ҳаѐтини муҳоқаза қилиш ва уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, боланинг организмини чиниқтириш 
йўли билан ўзини ҳимоя қилиш ва турли касалликларга чидамлилик хислатларини ошириш, ташқи муҳитнинг 
ноқулай шароитларига (сув, ҳавонинг пасайган ва юқори ҳароратига, қуѐш тафти таъсирига) бардош 
беришлардан иборат. 
Булардан ташқари болаларда ҳар қандай ишга лаѐқатлилик хусусиятини ошириш жуда муҳим 
аҳамиятга эга. Бола организмининг ривожланиши ўзига хос хусусиятга эга бўлганлиги сабабли, унинг 
вазифалари анча аниқроқ шаклда ифодаланади: бола суягининг бехато ва ўз вақтида қотишига, орқа умртқадаги 
эгик жойларнинг шаклланишига, тавон юзасининг яхши ривожланишига, пай-бўғим аппаратларини пишитишга 
ѐрдам кўрсатилади, гавда қисмларининг ўзаро тўғри муносабатда ривожланишига имкон яратилади; барча 
мушак гуруҳлари (гавда, оѐқ, қўл, елка суяги, панжа, бармоқлар, тавон, бўйин, ички аъзолар- юрак- қон томири, 
нафас олиш мушаклари ва бошқалар) ривожлантирилади. Бундан ташқари, марказий асаб тизимини 
такомиллаштириш, ҳаяжонлашиш ва тормозланиш ҳолатларининг ҳаракатчанлиги бир меъѐрда бўлишини 
таъминлаш, шунингдек, ҳаракатлантирувчи анализаторни ва ҳис-туйғу органларини камолотга етказиш лозим. 
Таълим бериш вазифалари: Мактаб ѐшидаги болалар билан жисмоний тарбия машқларини олиб 
бориш жараѐнида таълим бериш вазифаларини бажариш муҳим аҳамиятга эга. Бу вазифалар: ҳаракат 
малакалари ва лаѐқатларини шакллантириш, жисмоний фазилатлар: (чаққонлик, тезлик, қайишқоқлик, 
бақувватлик, чидамлилик)ни ривожлантириш, гавдани тўғри тутишни, гигиеник малакаларни тарбиялаш, 
жисмоний тарбия ҳақидаги билимларни ўзлаштиришдан иборат. Ҳаракат малакалари боланинг атроф-муҳит 
билан мулоқот қилишини енгиллаштиради. Жисмоний машқларни тўғри ижро этиш бола мушаклари, пайлари, 
бўғимлари, суяк системаларининг ривожланишига самарали таъсир кўрсатади. Мактаб ѐшидаги боалаларда саф 
тортиб юриш ва умумий таълим машғулотларининг, асосий ҳаракатлар ва спорт машқларини бажариш 
малакаларини шакллантириш зарурдир. Булардан ташқари, болаларга спорт ўйинларини, баскетбол, футбол, 
волейбол каби спорт ўйинлари элементларини бажаришни ўргатиш лозим. 
Мактаб ѐшидаги болаларда гавдани ўтирган, турган ва юрган ҳолатда тўғри тута билиш малакасини 
шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Бундай ѐшда шахсий ва оммавий гигиенанинг дастлабки малакаларини 
болалар онгига сингдириш муҳим аҳамият касб этади. 
7 ѐшли боланинг умуртқа поғонаси деформацион таъсирни сезувчан бўлади. Скелет мускуллари, 
пайнинг, айрим мушак устидаги парданинг, бойламнинг кучсиз ривожланиши билан характерланади. Танадаги 
ортиқча юк, шунингдек, ноқулай шароитлар (масалан, ортиқча юк кўтариш) натижасида боланинг қомати 
бузилиши, қорни шишиши ѐки осилиб тушиши, яссиоѐқлик пайдо бўлиши- ўғил болаларда чурра тушиши 


240 
ҳоллари юз бериши мумкин. Шунинг учун болалар жисмоний тарбиядан топшириқларни бажараѐтганларида 
ўқитувчи улар кучи етадиган жисмоний юкламаларнигина бажаришларига эътибор бериши лозим. 
Тажрибалар ва мақсадга қаратилган жисмоний тарбия машғулотлари натижасида етти-саккиз ѐшли 
болалар ҳаракат техникасига доир машқларни тўғри ва тушунган ҳолда бажарадилар, бу эса илгариги ѐшга 
қараганда ҳаракат малакаларининг шаклланишини тезлаштиради ва сифат жиҳатдан яхшилайди. 
Умумтаълим мактабларида ҳафтасига олиб бориладиган 2 соатлик жисмоний тарбия дарслари 
ўқувчиларнинг ҳаракат фаолиятига бўлган талабларини қониқтира олмайди. Шунинг учун мактабларда 
машғулотгача гимнастика, жисмоний машқ дақиқалари, катта танаффусдаги ўйинлар ва турли спорт турларига 
оид бўлган спорт тўгараклари фаолият юритади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish