Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЎҚУВЧИЛАРДА ИЛМИЙ ДУНЁҚАРАШНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ДИДАКТИК ВА ТАРБИЯВИЙ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
ЎҚУВЧИЛАРДА ИЛМИЙ ДУНЁҚАРАШНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ДИДАКТИК ВА ТАРБИЯВИЙ 
ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ 
 
АТАКУЛОВА Н.А., АнДУ 
Ўқувчиларда илмий дунѐқарашни шакллантириш соҳасида олиб бораѐтган тадқиқотларимизда шунга 
гувоҳ бўлдикки, бу жараѐнда бир қатор дидактик ҳамда тарбиявий шарт-шароитларга амал қилиш талаб 
этилади. Мазкур шарт-шароитлар ўқувчилар эгаллаган билимларни нуқтаи назарлар, ишонч ва эътиқодга 
айлантириш ҳамда уларда шу асосда илмий дунѐқарашни таркиб топтиришга хизмат қилади.
Ўқувчиларда илмий дунѐқарашни шакллантиришнинг муҳим дидактик тарбиявий шарт-шароитларидан 
бири педагогларнинг чуқур илмий тасдиқловчи асослар, мантиқий ишонтира олиш, дунѐқарашни 
шакллантириш характеридаги бетакрор далиллар билан таъминланганлигидир. Мазкур ҳолат ўқитувчиларни 
чуқур илмий далилларга таянган ҳолда ўқув материалларини баѐн ва таҳлил қила олишларида яққол намоѐн 
бўлади. Ўқув-тарбия жараѐнида ўқув материалларини табиат, жамият, ишлаб чиқариш муносабатлари, 
уларнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда баѐн қилиш ўқувчиларда илмий дунѐқарашни шакллантиришда 
муҳим аҳамият касб этади. Ўқитувчилардан ўрганилаѐтган ўқув предмети доирасидаги билимлар, ҳодисалар, 
жараѐнларни сабаб-оқибат боғланишларига асосланган ҳолда изоҳлаб беришлари талаб қилинади.
Ўқувчиларда илмий дунѐқарашнинг шаклланишида муҳим ўрин эгаллайдиган шарт-шароитлардан 
бири дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда уларнинг билиш фаолликлари ва мустақилликларидир. 
Ўқувчиларда илмий дунѐқарашни шакллантириш бевосита уларнинг билиш фаолликлари, нуқтаи назарлари ва 
қатъий эътиқодлари негизида амалга оширилади.
Ўқувчиларнинг тасаввурлари, тушунчалар, қонун-қоидаларни уларнинг миясига сунъий равишда 
жойлаштириш мумкин эмас. Ушбу ҳодисаларни ўқувчиларнинг ўзлари ўқитувчи раҳбарлиги ва кўмагида 
ўзлаштиришлари керак. Тасаввурлар, тушунчалар, қонун-қоидаларни тушуниш ўқувчилар тафаккури ва 
фаолиятининг фаол жараѐни ҳисобланади.
Ўқувчиларнинг билиш фаолиятлари ва мустақилликларини ривожлантириш учун бир қатор иш 
турларидан фойдаланиш талаб этилади. Улар: ўқитиш усуллари ва воситалари, билиш ва билмаслик орасида 
зиддиятларни ҳосил қилиш, мазкур зиддияларни бартараф этиш эҳтиѐжини шакллантириш, ўқув майлларини 
ҳосил қилиш кабилар. Бунинг учун таълим жараѐнини муаммоли тарзда ташкил этиш имкониятларини 
кенгайтириш лозим. Бунда семинар дарслари, мунозара дарслари, техник ва кўргазмали воситалардан кенг 
фойдаланиш кабиларни самарали қўллаш лозим.
Ўқув-тарбиявий характердаги синфдан ташқари педагогик чора-тадбирларни қўллашда ўқувчиларнинг 
фаоллигига эришиш муҳим аҳамиятга эга. Педагогик жараѐнларда ўқувчиларнинг шахсий нуқтаи назарларини 
шакллантириш ва мунтазам ривожлантириш талаб этилади. Ўқувчиларда илмий дунѐқарашни шаклантиришда 
педагогик жараѐннинг имкониятларини кенгайтириш, бунда ўқитувчининг билим, кўникма, малакаларини 
таълим олувчиларнинг билиш фаоляитларини қўзғатишга сафарбар қилиш, ушбу мақсадда ўқув 
материалларига нисбатан уларнинг ҳиссий-ижобий муносабатларини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. 
Ўқувчиларнинг ижобий ҳис-туйғуларга эга бўлишлари уларда билиш жараѐни ва унинг натижаларига нисбатан 
шахсий муносабатларни шакллантиради. Бу эса, ўз навбатида, дунѐқараш доирасидаги нуқтаи назарлар ва 
қатъий ишончни таркиб топтиради. Бунда ўқитувчининг коммуникатив компетенлилиги муҳим ўрин эгаллайди. 
Жумладан, ўқитувчида нутқ маданиятининг шаклланганлиги ўқувчиларни фаоллаштиришда алоҳида аҳамиятга 
эга. Ўқитувчининг нутқини ўқувчилар мазмун жиҳатдан идрок этиш билан бир қаторда ҳиссий жиҳатдан қабул 
қилишлари учун мазкур нутқ аудивизуал, импровизация характерига эга бўлиши лозим.
Ўқитувчининг нутқига умуммаданий талаблар билан бир қаторда касбий, ўқув-тарбия жараѐни олдига 
қўйилган вазифаларни ечишга хизмат қилиш имконини берувчи, шу жумладан, уларда илмий дунѐқарашни 
шакллантиришга қодирлик каби талаблар қўйилади. Ўқитувчининг педагогик нутқи нафақат ўқувчиларга 
ахборотларни ўзлаштириш имконини бериши, балки уларнинг онги, ҳис-туйғуларига далилларни етказиши
таъсир кўрсата олиши лозим. Шунга кўра, ўқитувчининг нутқи аниқлик, мантиқийлик, образлилик, 
эмоционаллик характерига эга бўлиши лозим. 
Нуқтаи назарлар ва эътиқодлар нафақат фикр ҳамда ҳиссий-интеллектуал кечинмалар маҳсули, балки 
уларнинг шаклланишида ҳаѐтий воқелик ҳам катта таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан ўқувчиларда илмий 


72 
дунѐқарашни шакллантиришнинг дидактик ҳамда тарбиявий шарт-шароитлари мазкур жараѐннинг ҳаѐт билан 
мустаҳкам алоқадорлигини тақозо этади. Бунда ўқитувчилар ўқув-тарбия жараѐнини шундай ташкил этишлари 
керакки, кундалик турмуш тарзи ва ижтимоий-ахлоқий муҳит ўқувчиларни ҳар томонлама ривожлантиришга 
эришишилиши лозим. Ўқувчи яшаб, фаолият кўрсатаѐтган муҳит, унинг амалий фаолияти ўрганилаѐтган ўқув 
материалида ўз ифодасини топиши уларда илмий дунѐқарашни муваффақиятли шакллантиришда муҳим 
аҳамиятга эга. Синфдан ташқари тарбиявий жараѐнларда ўқувчиларда шаклланган илмий дунѐқарашнинг ўз 
ифодасини топишида ўқитувчи муҳим ўрин эгаллайди.
Ўқувчиларда илмий дунѐқарашни шакллантиришнинг муҳим шартларидан яна бири ўқув-тарбия 
жараѐнида уларнинг ѐш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олишдан иборат. Ўқувчиларда илмий 
дунѐқарашни шакллантириш тизимида ўқитувчининг шахсияти муҳим ўрин эгаллайди.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish