Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ОРАСИДА ПСИХОЛОГИК ТАЪЛИМ - ТАРБИЯ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ОРАСИДА ПСИХОЛОГИК ТАЪЛИМ - ТАРБИЯ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ 
 
БЕРДИЕВ Г.К., АББОСОВ Б.А., Тошкент молия институти
 
Инсонпарварлик психологиясининг асосчиларидан бири Карл Роджерс замонавий психологияда 
―инсонга йўналтирилган психологияни яратиш билан психология ва педагогика фанларида кескин ўзгаришлар 
даврини бошлаб берган эди. Инсонга йўналтирилган психологиянинг асоси қуйидагилардан иборат: 
— инсон юксак ахлоқий ва ижодий имкониятлар билан дунѐга келади. Инсоннинг бу имкониятларидан 
имкон даражада унумли фойдаланиш зарур; 
— шахс (тарбияланувчи ва тарбиячи) нинг эмпатик (эмпатия-дунѐга бошқаларнинг кўзи билан қараш) 
қобилиятини ривожлантиришни етакчи вазифа деб билиш; 
— ―инсон-инсон‖ тизимида фаолият юритувчилар конгруэнт бўлишлари (конгруэнтлик — шахс ички 
ва ташқи дунѐсининг ўзаро мослиги) зарур. 
— тарбиячи-тарбияланувчи шахсини баҳосиз (баҳоламасдан) қабул қилиши керак; 
— педагог таълим жараѐнининг бошқарувчиси эмас, балки таълим олувчига ѐрдам берувчи 
(фасалитатор) вазифасини бажариши зарур. 
Инсонпарвар психолог ва педагог шахснинг ўзини-ўзи тушуниб етишига, ўз ―мен‖лиги
кечинмаларини англаб етишга, ўзига ҳаѐт йўлини танлашга ѐрдам беради. Бунинг учун психолог ва 
педагогнинг ўзида инсонпарварлик ҳислатлари мужассамлашган бўлиши шарт.
Педагог (психолог) таълим тарбия ва психотерапия жараѐнида қуйидаги тамойилларга амал қилиш 
лозим: 
—ўқувчилар билан ўзаро муносабатларда тенглик, ҳамкорлик позициясида бўлишини унутмаслиги; 
—ўзаро муносабатларда шахсга (ўқувчига, талабагага) ишонч билдириши; 
—шахснинг ўзини англаб етиши, ўз ҳаѐтий мақсад ва вазифаларини аниқлашига ѐрдам бериши; 
—шахснинг ички мотивациясидан самарали фойдалана олиши; 
—шахс ва гуруҳ билан иш олиб борганда ўзининг кечинмаларини яширмаслиги, муносабатларини 
сохталаштирмаслиги; 
—таълим жараѐнининг бошқарувчиси эмас, балки фаол иштирокчисига айланиши; 
—гуруҳнинг ҳиссий ҳолатини қалбан ҳис эта олишини билдириши зарур; 
— тарбияланувчиларнинг кечинмаларини эмпатик тарзда ҳис этиш қобилиятини ўзида ҳосил қилиши; 
— ўзининг ички дунѐсини, руҳий ҳолатини доимо бойитиб бориши; 
Психолог таълим олувчининг мустақил равишда ўз устида ишлашига имконият яратади ва ѐрдам 
беради. Бу Шарқ педагогикасининг инсонпарвар ғоялари бўлиб, Ватанни севиш, ота-онага ҳурмат, 
меҳнатсеварлик, меҳр-мурувват, кечиримлилик, катталарга ҳурмат-кичикларга иззат, камтарлик ва бошқа 
умуминсоний, миллий қадриятларнинг шахс дунѐқарашларида ҳосил бўлишига имкон яратишади. 
Таълим ва тарбия жараѐнида тўртта асосий қоидага амал қилиш таълим самарадорлигини 
таъминлайди: 
1. Педагог ва ўқувчи ўртасида тенг мулоқотни ташкил эта олиш. Ўқувчи шахсига ҳурмат, ҳамда 
педагогнинг очиқлиги ўзаро ҳамкорлик, эркин фикр алмашиш, ўз кечинмаларини яширмасдан айтишга шарт-
шароит яратади. 
2. Таълим жараѐнининг муаммоли машғулот шаклида олиб борилиши ўқувчиларни ижодий 
фикрлашга, изланишга муаммонинг ечимини мустақил излаб топишга йўналтиради. 


297 
3. Таълим жараѐни гуруҳий машғулотларга мўлжалланган аммо, гуруҳдаги ҳар бир ўқувчи ўзига хос 
алоҳида бир олам (шахс) бўлгани сабабли таълим ва тарбиянинг асосини индивидуал ѐндашув ташкил этади. 
4. Педагог ва психологнинг шарқ ва ўзбек миллий педагогикаси ҳамда психологияси анъаналарини 
етарли даражада билиши ва амалий фаолиятда қўллай олиши зарур.
Инсонпарвар шахс тақдир синовларига чидамли бўлади, қийинчиликлар учун бировни айбламайди.
Ўз ҳаѐти учун ўзи жавобгар. У изланувчан, ижодий фикрлашга ўрганади, изланишдан завқланади. У ҳаммага 
бир хил муносабатда бўлади. Унинг учун шахсни баҳоловчи ягона мезон - инсонийликдир. У психологиянинг 
―Ҳозир ва шу ерда‖ тамойилига амал қилади, яъни ―ўтмиш ўтиб кетди, келажак ҳали етиб келмади, уларни 
эслама, ҳозир шу ерда бўл‖,каби принципларни ўзига шиор қилиб олади.
Инсонпарвар психолог (педагог) бўлиши учун даставвал шахс ўзини ўзгартириши, ўзида 
инсонпарварлик сифатларини ҳосил этиши муҳимдир. 
Немис шоири Гѐте: ―Ўзингни яхши ўрганмасдан бировни ўргана олмайсан‖, деган эди. Дарҳақиқат, ҳам 
шундай ўзгартириш жуда қийин. 
Психолог қачонки ўзини, ўзининг ички дунѐсини инсонпарварлик томонга ўзгартирмас экан, меҳр-
мурувват, меҳр-садоқат, кечирувчанлик, ачиниш ва бошқа шахсий сифатларини ўзида шакллантирмас экан, 
ўқувчи, талаба қалби унинг учун ѐпиқ бўлади. 
Психолог ўзида инсонпарварлик сифатларини ҳосил этиши, ўзини ўзгартириши учун қуйидаги 
вазифаларни бажариши керак: 
1. 
Ўзида рефлексив қобилиятни ҳосил этиши лозим. Рефлекция —ўзини ва ўз 
фаолиятини четдан (онги , тасаввури ва ҳаѐлида) кўра олиши, ўзининг ижобий ва салбий характер 
ҳусусиятларини сеза олиши керак. 
2. 
Рефлексия йўли билан психолог ўзининг шахсида салбий характер ҳусусиятларини 
англаб етиши ва буни тан ола билиши зарур. 
3. 
Ўзининг касбий билим ва малакаларидаги камчиликларни кўра олиши лозим. 
4. 
Салбий характери, ўз нуқсон ва камчиликларини тан олишнинг ўзи камлик қилади. 
Уларни коррекциялашнинг режа ва дастурларни тузиб чиқиши ва уни узлуксиз амалга ошириш йўли 
билан муваффақиятга эришиш мумкин. 
Файласуфлардан бири: «Энг олдин инсон бўл», деган экан. Инсонпарвар бўлиш эса анча мураккаб 
жараѐн бўлиб, авваламбор, истак ва хоҳиш керак. Агар бундай истак-хоҳиш бўлмаса, акмеолог, психолог ѐки 
педагог бўлиб ишлаш жуда қийин кечади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish