Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


МУСИҚАНИНГ ЁШЛАР ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

МУСИҚАНИНГ ЁШЛАР ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ 

РАХИМОВ Ш., ХАСАНОВА Н. ТДПУ. 
 
Изчил олиб борилаѐтган сиѐсат натижаси ўлароқ, ѐшларимиз бугун миллий ва умуминсоний 
қадриятлар уйғунлиги асосида камол топмоқда. Бироқ айнан ана шу фикрларни айримларимиз тўла англаб 
етмаганимиз, жавобгарлик ҳиссини туймаганимиз сабабли ўтган фурсатда баъзи оилаларда гумроҳликлар-
йўлдан адашишлар юз берди, юрт ташвиш кўрди ва бундай ҳолатлар барчамизга аччиқ сабоқ бўлди. Хулоса 
шуки, юрт раҳбари томонидан айтилган ҳаққоний фикрларни ҳаѐтга жорий этишда ҳар биримиз маъсулият 
туйғуси билан ѐндошмоғимиз кераклигини бугун ҳаѐтнинг ўзи кўрсатиб бермоқда. 
―Кейинги пайтда санъатда ошкораликни пеш қилиб, телевизор, кино экранларида, матбуот 
воситаларида бўлмағур лавҳаларни акс эттириш, бемаънилик ва ҳаѐсизликни, баъзан эса, ҳатто ахлоқий 
бузуқликни тарғиб қилишлар кўпайиб қолди. 
Барчамиз - қаерда, қандай лавозимда ишламайлик, жамиятимизнинг инсонийлик ва ахлоқийлик 
ақидаларини поймол қиладиган ана шундай тажовузкорлик кўринишларига қаътий равишда қарши туришимиз 
лозим. Бундай муносабат жамоатчилигимиз, халқимизга ҳам маъқул бўлади деб ишонаман‖. 
Маърузада билдирилган маданият ва санъат соҳасига оид ушбу фикрлар бугун ҳам долзарб бўлиб 
турибди. Яқинда санъат ва мусиқа йўналишидаги мактаблар учун ҳам Мактаб таълимини ривожлантириш 
давлат умуммиллий дастурининг мантиқий давоми сифатида муҳим чора-тадбирлар белгиланди ва халқимиз, 
ѐшларимиз унинг амалий самарасини тез кунларда ўз кўзи билан кўриши шубҳасиз. Бунда мактабларда мусиқа 
ва санъат таълимини юқори даражага кўтариш, провард натижада фарзандларимизнинг маданий савиясини 
юксалтириш масаласи ҳам алоҳида эътиборга олинган. Табиийки, бундай асосда таълим-тарбия олган авлод 
нафақат юртимизнинг ҳақиқий санъатини дунѐга танитишга ҳаракат қилади, балки бизнинг анъаналаримизга 
зид бўлган ―санъатдаги ошкоралик‖ ниқоби остидаги бузғунчи ғояларнинг суқилиб киришидан миллий 
санъатимизни асрайди ҳам.  
Юртбошимизнинг ўша чиқишида билдирилган яна бир фикрни алоҳида таъкидлаш жиоз: Агарки биз 
ўзимизнинг маънавий бурчимизни оқлашни истасак, уларга оталарча ғамҳўрлик қилишимиз керак. Ана шу 
мақсадда биз уларнинг мамлакатимиз ва чет эллардаги нуфузли илмий марказларда таълим олиши учун 
маблағлар ажратдик. Бу ишлар учун ҳеч нарсани, шу жумладан, валютани ҳам аямаймиз‖ . 
Маълумки, хар қандай зарарли ғоя одамни ичидан емиради, ўзини англашига салбий таъсир этади. Шу 
маънода, Президентимизнинг 1998 йилда ―Тафаккур‖ журнали бош муҳаррири саволларига берган жавобидаги 
―Баъзан беозор бўлиб туюлган мусиқа, оддийгина мультфильм ѐки реклама лавҳаси орқали ҳам маълум бир 
мафкуравий мақсадлар ва интилишлар ифодаланади‖, деган фикрларида улкан ҳақиқат бор.  
Санъатга, мусиқага эътибор-гўзалликни, нафосатни, эзгуликни улуғлаш, демакдир. Ёшларимизнинг 
мусиқий истеъдоди ва маданиятини юксалтириш мақсадида яқин келажакда мамлакатимизнинг ҳар бир шаҳар 
ва туманида камида биттадан замонавий мусиқа ва санъат мактаби фаолият кўрсатишини таъминлашимиз 
кераклиги режалаштирилди.
Фармойиш муқаддимасида қайд этилганидек, бундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда ўсиб 
келаѐтган ѐш авлоднинг маънавий олами ва маданий савиясини юксалтириш, ѐшларимизнинг миллий ва жаҳон 
мусиқа маданиятининг юксак намуналаридан кенг баҳраманд бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратишдан 
иборат. Айни шу асосда мусиқий таълимни янада ривожлантириш, бу борада кадрлар тайѐрлаш тизимини 
такомиллаштириш, соҳа педагог ва мутахассисларининг меҳнатини рағбатлантириш масалаларига ҳам алоҳида 
эътибор қаратилади. 
Бугун озод ва обод диѐримиз ѐшларининг жаҳон спорт майдонлари, халқаро фан олимпиадалари, 
маданият ва санъат оламида эришаѐтган катта ютуқлари билан ҳақли равишда фахрланамиз. Болаларимизнинг 
ҳар томонлама етук ва баркамол шахс, замонавий инсонлар этиб тарбиялаш учун уларнинг истеъдодини рўѐбга 
чиқариш, шу жумладан, мусиқий дидини-мусиқа яратиш, ижро этиш ва тинглаш маданиятини тарбиялашимиз, 
санъат дунѐсига ошно этишимиз зарур эканлигини яхши англаймиз. Мамлакатимиз раҳбарининг бу борадаги 


144 
янги ташаббуси юртимизда яшаѐтган ғар бир боланинг ўзига хос қобилияти ва истеъдодини ўз вақтида пайқаш, 
рўѐбга чиқариш ва тарбиялашдек муҳим вазифани нафақат ота-оналарнинг эзгу мақсади, балки давлат ва 
жамиятнинг бурчи сифатида ўртага қўяѐтганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. 
Зеро, халқимиз истеъдодли, санъатсевар, ѐшларимизнинг мусиқий таъби, талаби ва тарбияси жуда 
нозик ва юксак. Санъатнинг башарият ҳаѐтидаги ўрнини, мусиқанинг инсон руҳиятига беқиѐс таъсирини 
қалбдан ҳис этиш борасида ҳеч кимдан кам эмасмиз. 
Мусиқа одамларимизнинг юрак туйғулари, руҳий кечинмалари билан чамбарчас пайванд бўлиб, 
ҳаѐтимизнинг ажралмас, узвий бир қисмига айланиб кетган ва бунинг замирида муайян асослар мужассам. 
Мусиқа санъатимиз доимо ривожланишда. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда санъатнинг ушбу 
тури янада равнақ топиш йўлида залворли қадамлар қўйилди- ҳашаматли санъат саройлари барпо этилди, 
нуфузли мусиқа билим юртлари очилди, турфа кўрик-танловлар, мукофотлар таъсис этилди. Мустақиллик, 
Наврўз каби умумхалқ байрамларида улкан саҳналарда ҳар йили янгидан-янги номларни, дилтортар куй-
қўшиқларни кашф этиш хайрли анъанага айланди. 
Юртимизда маданият ва санъат, жумладан, мусиқа ранг-баранглигини таъминлаш доимий эътиборда. 
Зеро, ота-боболаримиз асрлар мобайнида миллий санъатимизни тараққий эттириш билан бир қаторда, жаҳон 
маданиятининг илғор намуналарини ижодий ўзлаштирган ва ривожлантирган. Ўзбекистон давлат 
Консерваториясининг янги биносида бугунги кунда наинки юртимиз компазиторлари, айни чоғда Бах ва 
Моцарт, Бетховен ва Шопин, Чайковский ва Шастакович каби мусиқа даҳолари яратган, дунѐдаги барча 
миллатлар ва халқлар фахрланадиган нажиб куй ва оҳанглар мунтазам таралаѐтгани ҳам бу ҳақиқатни 
тасдиқлайди. 
Мусиқа санъати нафақат мамлакатимизда, балки дунѐ миқиѐсида кенг тарғиб этиш йўлида юртимиз 
санъат аҳлининг ҳиссаси катта. Санъаткорларимиз ҳар йили кўплаб мамлакатларда бўлиб, миллий мусиқамиз 
довруғини оламга ѐймоқда, фестивалларда иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритмоқда. 
Айниқса, 1997 йилдан буѐн мамлакатимизда ҳар икки йилда ўтказиб келинаѐтган ―Шарқ тароналари‖ 
халқаро мусиқа фестивали Шарқ маданиятининг гавҳару дурдоналари, инсониятнинг бебаҳо бойлиги бўлмиш 
ўлмас мусиқа асарларини бутун оламга танитишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Истиқлол йилларида, шунингдек, ―Симфоник мусиқа‖, ―Тошкент баҳори‖, ―Шарқ ва Ғарб‖ каби 
халқаро мусиқа ва театр фестиваллари, тасвирий санъат асарлари кўргазмалари ҳамда кўрик-танловлар, машҳур 
ҳофизлар оқшомлари ўтказилиши анъанага айланди. ―Ўзбекистон - Ватаним маним‖ қўшиқлар байрами, 
―Ниҳол‖ ва ―Зулфия‖ мукофоти танловлари, ―Янги авлод‖ ва ―Келажак овози‖, ―Ягонасан, муқаддас Ватан‖ 
кўрик танловлари эса минг-минглаб ѐш истеъдод эгаларини кашф этаѐтгани барчамизни қувонтиради. 
Ватанга муҳаббат туйғуси мўъжизакор кучга эга. У шоир қалбидан шеъру ғазал, бастакор ва хонанда 
юрагидан куй-нола бўлиб чиқади. Ана шу уч ижод намунаси бир бутун қўшиққа айланганда эса, дилни 
титроққа солувчи асар яралади. Зеро, Ватанни мадҳ қилиш унинг гўзаллигию жозибасини тараннум этиш- олий 
саодат. 
Президентимиз 2009 йил 7 апрелидаги қарорига муофиқ ўтказилган ―Ягонасан, муқаддас Ватан!‖ 
республика кўрик-танлови ушбу хайрли мақсад йўлида ижод қилишга бел боғлаган қарийб эллик минг нафарга 
яқин истеъдод соҳибини бирлаштирди, ижодий рақобатга чорлади. Энг муҳими, бундай ташаббус натижасида 
юрт хақида минглаб янги қўшиқлар дунѐга келди. Ватан мадҳини юксак пардаларда тараннум этиш, халқимиз, 
айниқса, ѐш авлод қалбида юртга муҳаббат, садоқат туйғуларини камол топтириш, ватанпарварлик руҳи билан 
йўғрилган мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш мақсадига эришилди. 
―Ягонасан, муқаддас Ватан!‖ республика кўрик-танловининг якуний босқич беллашувларида яна бир 
карра намоѐн бўлди. Пойтахтдаги Туркистон саройида танловнинг республика босқичи ғолиб ва 
совриндорларини тақдирлаш маросими ҳамда улар иштрокида гала-концерт бўлиб ўтди.
Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, турли Вазирлик ва идоралар, 
ижодий ташкилотлар тизимида ғолиб бўлган 41 нафар истеъдод соҳиби ўз қўшиқлари билан иштирок этди. 
Тақдим этилган асарларни баҳолашда уларнинг матни, мусиқаси ва ижро маҳоратига, Ватанни шарафлаш, ор-
номус, қадр-қиммат, ғурур ва ифтихор каби фазилатлар маҳорат билан ифода этилганига алоҳида эътибор 
қаратилди. 
Ушбу нуфузли танловда нафақат ғолиб чиқиш, балки иштирок этишнинг ўзи ҳам катта шараф, - дейди 
кўрик-танлов ташкилий қўмитаси раиси, Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов - Яна бир 
эътиборли жиҳати, мазкур ижодий беллашув янги овоз соҳиб ва соҳибалари билан бир қаторда, шеърият, 
мусиқа йўналишида ижод қилаѐтган истеъдод эгаларини кашф этишга ҳам ҳизмат қилади. 
Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озодбек Назарбековнинг 
Ж.Жабборов сўзи, А.Назаров мусиқаси билан айтилувчи ―Жон Ўзбекистон‖ қўшиғи биринчи ўринга муносиб 
деб топилди. Иккинчи ўрин А.Эргашев мусиқаси, М.Қаршибоев сўзи билан айтилувчи ―Фидо бўл!‖ қўшиғи 
ижрочиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулсанам Мамазоитовага насиб этди. Наманганлик ѐш 
истеъдодли хонанда Малика Эгамбердиеванинг А.Назаров мусиқаси, И.Мирзо шеъри билан куйланувчи 
―Ўзбекистон‖ қўшиғи учинчи ўринга лойиқ топилди. Шунингдек, ўнга яқин хонанда рағбатлантирувчи 
мукофотларга сазовор бўлди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда пул мукофотлари топширилди. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish