Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЁШ АВЛОДНИ ОНА-ВАТАНГА МУҲАББАТ РУҲИДА ТАРБИЯЛАШДА НАФОСАТ ТАРБИЯСИ –



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ЁШ АВЛОДНИ ОНА-ВАТАНГА МУҲАББАТ РУҲИДА ТАРБИЯЛАШДА НАФОСАТ ТАРБИЯСИ – 
МУСИҚАНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ 
 
ПАНЖИЕВ Қ.Б., ТДПУ. 
Мамлакатимизда ўсиб келаѐтган ѐш авлодни Она Ватанга муҳаббат, ота-онага меҳрибон, жамият учун 
фойдали, миллий руҳда тарбиялашнинг муҳим воситаларидан бири бўлган мусиқий тарбиядир. Мустақил 
Ўзбекистоннинг таълим ва тарбия борасидаги ислоҳатлари тобора кенг қулоч ѐймоқда. Жамиятимизнинг барча 
жабҳаларида, жумладан ѐш авлоднинг таълим ва тарбиясида ҳам кескин ўзгаришлар содир бўлмоқда. 
Маънавиятимизни қайта тиклаш янада бойитиш мақсадида улкан ишлар амалга оширилиб, бугунги кунда 
республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий камолотида ѐш авлодни ўрни ва аҳамияти нақадар муҳимлигини 
бугунги кунда амалга оширилаѐтган ислоҳотлардан кўриш мумкин. Албатта ушбу қилинаѐтган барча 
уринишлар замирида ўсиб келаѐтган ѐш авлод ва уларнинг келажаги ҳам таълим ва тарбиясига жиддий эътибор 
бериш масаласи ѐтади.
Бугунги кунда ўзбек халқининг асрлар давомида шаклланган умуминсоний маънавиятини ва миллий 
қадриятларини сингдириш ѐшларни ватанпарвар, баркамол инсон қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб 
этади. Мамлакатимизда ѐш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш нафосат тарбиясининг асосий 
масалаларидан бири ҳисобланади. Мусиқа тарбияси нафосат тарбиясининг асосий ва мураккаб қирраларидан 
бири бўлиб, у умумтаълим мактаблари ўқувчиларини мусиқа санъати асарларини эшитишига, тушунишга ва 
ижро этиш кўникмаларини шакллантирига ўргатади. Мусиқа жамият ҳаѐтининг муҳим қисмидир. У инсон 
руҳиятига кучли таъсир кўрсатиш хусусиятига эга бўлиб, болаларнинг ҳис-туйғуларини ўзига хос бадиий тилда 
ифода этади. Бир сўз билан айтганда мусиқа санъати ҳаѐтни ўргатади, тасвирлайди ва ифодалайди, муҳим 
тарбия воситаси бўлиб хизмат қилади. Шу боис мусиқа ўқувчиларда эстетик ғояларни тарбиялаш орқали 
уларнинг маънавий ва аҳлоқий дунѐсини ҳар томонлама такомиллаштиришда, уларда олий жаноб 
фазилатларни, энг асосийси миллат, халқ Она ватанган муҳаббат туйғуларини шакллантиришда таъсирчан 
восита бўлиб хизмат қилади. Ўқувчиларнинг ҳаѐт тажрибаси ақл идрокини ўстириб боришида Ватан туйғуси 
кундалик одатдан эътиқодга айлана бошлайди. Ватанпарварликнинг эътиқодга айланиши ҳар бир инсон 
қалбида ички маънавиятнинг ифодасини белгилаб беради. Миллий Ватанпарварлик - ўзбек халқининг қонига 
сингиб кетган иймон, инсоф, меҳр-муҳаббат, оқибат, она юртига, ўз элига садоқат каби ахлоқий ва миллий 
маънавий қадриятлар, ғоялар, қарашлар асосида оилада, ундан сўнг умумтаълим мактабларида болалар 
руҳиятига сингдирилиб борилади. Ўқувчиларда Ватанпарварлик туйғусини тарбиялаш мусиқа таълимининг 
асосини ташкил этади. Бунда мусиқа таълимининг миллий асоси муҳим роль ўйнайди. Болаларда ўзбек халқ 
мусиқасидаги халқ ижоди, шунингдек, бастакорлик ижодидаги мусиқий асарларни уларнинг ѐшига қараб 
ўргатиш муҳим рол ўйнайди. Бунда айниқса вокал - хор машқлари сифатида халқ куй ва қўшиқларидан 
парчалар берилганлиги мақсадга мувофиқдир. Мусиқанинг бу фазилатлари ҳар бир синфда ўқувчилрнинг ѐш 
хусусиятлари, ҳаѐтий тажрибалари, мусиқий билим ва малакалари даражасини ҳисобга олган ҳолда 
фойдаланилади. Халқ мусиқаси оҳанглари ўзбек компазиторлари ижод этган Она ватанимиз, жонажон 
Ўзбекистонимиз гўзаллигини уларга меҳр-муҳаббатни мадҳ этишга бағишланган хилма-хил мусиқий асарлар 
жуда катта тарбиявий аҳмиятга эга. Ватанпарварлик энг аввало киндик қони тўкилган жойга қариндош уруғ, эл-
юрт, она-заминга бўлган ҳурмат эътибор меҳр-муҳаббатдан бошланади. Ватанпарварлик ҳис-туйғуларини 
шакллантиришда Ўзбекистоннинг давлат рамзлари байроқ, герб, мадҳия билан таништириш болаларни ўз 
мамлакатига ва шахсан ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Дастурга киритилган турли вокал ва хорда 
мусиқий хусусиятга эга бўлган қўшиқларни аҳмияти каттадир. Ўқувчиларга мусиқий тарбия беришнинг негизи 
қўшиқ куйлашдир, чунки мусиқага бўлган қобилятини ўстириш, мусиқа санъатига бўлган меҳр ва қизиқишини 
ошира бориш вазифаси ўқувчиларнинг ўз фаоллиги жараѐнида мувафаққиятли бажарилади. 
Ўзбекистон Республикаси фуқораларининг ватанпарварлик тарбияси байналминал тушунча билан 
йўгрилиб кетганки, ҳар бир ўзбек миллати Ўзбекистонда истиқомат қилаѐтган турли миллат ва элат 
вакилларини ҳурмат қилади. Ўзбек миллатининг бир бўлаги сифатида тан олинади. Маълумки тарбиянинг 
барча даврлари жамият тараққиѐтида миллий ва умуминсоний қадриятлар уйгунлиги асосида белгиланган. Бу 
борада мутафаккирларимиз Абу Райхон Беруний, Алишер Навоий, Бобур, Абдураҳмон Жомийлар ўз 


143 
фикрларини билдирганлар. Аҳмад Дониш ―Мусиқа тарбияси ѐш авлодни комил инсон сифатида камолотга 
етказишга ѐрдам беради‖ дейди. Беҳбудийнинг фикрича ―Умумтаълим мактаблари касбга йўналтириш 
ишларини ривожлантиради. Мактаб ўқувчиларнинг онгини, дунѐқарашини ўстиради‖ деб ѐзади. Амур Темур ўз 
аскарларига шундай дейди:‖ Ҳеч қайси миллат, ҳеч қайси давлат олимлари, бойликлари билан машҳур бўла 
олмайди. Давлат – лашкару, фуқороларининг садоқати, фидойилиги билан қудратлидир‖. Ана шундай фидоий 
инсонлар кўп бўлса, давлат шунчалик бой бўлади. Фуқоролари эса, маънавиятли бўладилар. Буюк мутафаккир 
Абдураҳмон Жомий ҳаѐтнинг маъносини ҳаммага бир ҳилда яхшилик қилишда деб билади. Ёмонликка ҳам 
яхшилик билан жавоб бериш лозим деб шундай дейди: ―Шундай яшагинки, кетар чогинда, ҳамма йиглаб 
қолсин, сен эса хандон этиб кулгин‖. Алишер Навоий ўз асарларида мусиқа тарбиясининг қирраларини чуқур 
ифодалаб, шундай дейди: ‖Мусиқа жамият ҳаѐтининг муҳим негизидир‖. ―Фақат мусиқагина одамнинг қалбига 
тиниқлик, мутаносиблик ва ўз-ўзидан қаноат туйғусини олиб киради, уни бахтиѐр қилади‖ дейди. Аҳмад 
Дониш инсон ва унинг шаклланиш омилларига кенг тўхталиб, ―Инсон улуг зотдир, унинг тафаккур дунѐси 
кенгдир‖ деб ѐзади. Ал Фаробий ўз асарларида ―Мусиқа тарбияси ѐш авлодни комил инсон сифатида комолотга 
етказишга ѐрдам беради‖ деб тарифлайди. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish