126
тутилган ҳаракатнинг моҳиятини тушунтирадилар ва ҳаракатларни қай йўсинда бажаришни ўргатадилар: Бола
―Олиб кел‖, ―Жойига қўй‖, ―Оғзингни арт‖, ―Ушлаб тур‖ каби сўз бирикмаларидан иборат топшириқнинг
моҳияти билан таништирилиб, кейин унга ҳаракатни бажариш йўллари (―Қаламни мана бундай ушла‖, ―Аввал
қўлинга ол‖, ―Олдин ўнг қўлинг билан тут‖, ―Қошиқни бундай ушлаб оғзинга олиб бор‖ деб) кўрсатилади
[1:84]. Катталарнинг бундай ҳамкорлиги ва қўллаб қувватлаши боланинг билимларни эгаллашига сабаб бўлади.
Виготскийнинг болалар сўзни тушунча сифатида қабул қилишлари тўғрисидаги фикрини тадқиқотчилар (de
Bot, 1992; Nattinger & DeCarrico, 1992; Lantolf 2000; Rogers 2000; Taguchi, 2008; Stengers, Boers, House, &
Eyckmans, 2011) чет тил ўқитишда муҳим педагогик аҳамият касб этиши мумкинлигига эътибор қаратади. Сўз
боланинг она тилисидаги англаб олинадиган лингвистик бирликдир. Шу сабабдан ҳам
улар чет тилдаги
сўзларни маъно ифодаловчи тушунча сифатида қабул қилишади. Амалиѐтда эса болага янги сўз ўргатишда
кўриш ѐки ушлаш мумкин бўлган турли буюмлар кўрсатилади. Бу эса боланинг сўзни тушунча сифатида қабул
қилиш хусусияти инобатга олинмаѐтганлигини кўрсатади. Кичик ѐшдаги чет тил ўрганувчиларнинг сўзларни
эмас тушунчани ифодаловчи сўз бирикмалар ва нутқий қолипларини (chunks, multiword lexical units, speech
patterns, lexical collocations, fixed/semi fixed-expressions) тезроқ ѐдлаб олиш ва узоқ муддат хотирада сақлаш
хусусияти диққат марказидан четда қолмаслиги керак.
Виготскийнинг
педагогика фанига киритган, ‗
энг яқин ривожланиш зонаси‘ (eng.: Zone of proximal
development рус.: Зона ближайшего развития, ўзбек тилига М.Г.Давлетшин таржима қилган) таълим орқали
психологик жараѐнлар ривожланишини жадаллаштириш концепцияси педагогиканинг турил соҳалари қаторида
чет тил таълимига ҳам кенг тадбиқ этилиб [7:108–124.] қизғин тадқиқот обектига айланган. Мазкур тушунчага
асосланадиган бўлсак кичик ѐшдаги ўқувчиларга чет тил ўқитишда ўқувчиларнинг мустақил равишда
ўзлаштира оладиган тил материалига эмас балки мутахассис кўмаги ѐки ҳамкорлигида мувафаққиятлироқ
ўзлаштира оладиган тил материалига мурожаат этилиши мақсадга мувофиқлиги аниқлашади.
Агар янги тил
материали ўқувчининг
энг яқин ривожланиш зонасида бўлса бу унга тушунарли бўлади ва ўзлаштира
бошлайди. Виготский таълимни ўқувчининг кашф қилишига кўмаклашиш жараѐни, деб таърифлайди.
Виготискийнинг тадқиқотлари Ж.Брунер (Jerome Bruner) илмий фаолиятида ўз аксини топган. Брунер
катталарнинг болалар билан мулоқотини ўрганиш жараѐнида ўз фикрларини имкон қадар болага тушунарли
тарзда ифодалашга харакат қилишларини гувохи бўлади. Айниқаса маълум ҳаракатни тўғри
бажариши учун
болага бериладиган кўрсатмаларнинг қўп маротаби такрорланиши натижасида ушбу кўрсатмалар нутқ
намунаси сифатида боланинг лексик репертуарини бойитиб боришини кузатиб, Брунер ―Scafolding‖ (хавоза)
моделини ишлаб чиқди [9]. Брунер чет тил машғулотларида ўқитувчи такрорлайдиган (―George, please give out
the scissors.‖, ―Margaret, please give out the papers.‖, ―Sam, please ask everybody if they want white paper or black
paper.‖, ―Give out a pair of scissors to each group‖) қолип гаплар (formats and routines) ўқувчиларнинг прагматик
компетенциясини шакллантириб боришини исботлайди.
Шундай қилиб, бошланғич синфларда чет тил ўқитиш соҳасини ривожлантиришда Пиаже назариясига
асосан а) тил материалини методик тайѐрлашда ўқувчиларнинг ривожланиш босқичларини инобатга олиш, б)
ўқувчилар учун айни реал вазиятда (here-and-now) бажариладиган, содда ва реал хаѐт билан боғланган ҳамда
буюмлар билан амалга ошириладиган машқлар танлаш, в) билимларни креатив, кашф қилиб эггаланиши учун
(self-discovery approach) оптимал вазият яратиш, г) натижа кетидан қувмасдан ўзлаштириш жараѐнига устивор
аҳамият қаратиш тавссиялари ишлаб чиқилди. Виготиски назаряси эса а) лаѐқатлилар кўмаги ва ҳамкорлигида
(scaffolding-хавоза) ўрганишга рағбат уйғотиш, б) айни топшириқни ―энг яқин ривожланиш зона‖си турлича
бўлган ўқувчилар томонидан турлича талқин этилиши мумкинлигини хисобга олиш, в) ўқувчининг ―энг яқин
ривожланиш зонаси‖ни аниқлаш ва уни инобатга олиш, г) машқларни бажариш қоидаси ѐки
тартибини
тушунтиришда ўқувчиларга таниш стандарт нутқ намуналаридан (comprehensible input) кенг фойдаланиш
тавсияларини шакллантиришга асос бўлади.
Пиаже ва Виготскийнинг назариялари фарқлансада умумий жихатлардан ҳоли эмас. Масалан, иккала
назария ҳам таълим жараѐнида а) ўрганувчини фаол иштирок этишига кенг имконият яратилиши, б) шахсий ѐки
хамкорликдаги тажрибалар асосида билимларни кашф қилиб эгалланиши (self-initiated discovery approach,
assisted discovery approach), в) ўқувчиларнинг бир-бирларидан индивидуал жихатдан фарқли
эканликларини
хисобга олиниши зарурлигини тарғиб этади. Бу назариялар асосида шахсга йўналтирилган таълим концепсияси
ривожлантирилмоқда
. Яъни таълим жараѐнида ўқувчиларнинг билимларни мустақил эгаллаш лаѐқатини
ривожлантириш, уларни фикран уйғотиш, фаол, эркин ва ижодий тафаккурини авж олишини таъминловчи
оптимал вазият яратилишига устивор аҳамият қаратиш тарғиб этилмоқда. Ж.Пиаже ва Л.Виготский
назариялари асосида Ж.Брунер томонидан ишлаб чиқилган ―Scaffolding‖ усулини бошланғич синфларда чет тил
ўқитиш амалиѐтига тадбиқ этилши соҳани ривожлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: