ЎҚИТУВЧИНИНГ КОМПЕТЕНЦИЯ ПИРАМИДАСИ.
1. Муаммоли таълим технологиялари
2. Дидактик- ўйинларга асосланган технологиялар
3. Ҳамкорлик технологиялари
4. Модулли технологиялар.
Замонавий педагогик технологияларни бир неча турга бўлиш мумкин
Инновация жараёни босқичлари
1. Янги ғоя туғилиши ёки янгилик концепциясини пайдо бўлиш босқичи
2. Ихтиро қилиш, яьни янгилик яратиш босқичи
3. Яратилган янгиликни амалий қўллай билиш босқичи
4. Янгиликни ёйиш, уни кенг тадбиқ этиш босқичи
6. Янги муқобиллик асосида, алмаштириш орқали Янги- ликнинг қўлланиш доирасининг қисқартириш босқичи
5. Муайян сохада янгиликнинг хукумронлик қилиш босқичи. Бу босқичда янгилик ўзининг янгилигини йўқотади, унинг самара берадиган муқобили пайдо бўлади
Восита
муайян ўқитиш методи ёки усуллардан муваффақиятли фойдаланиш учун зарур бўлган ёрдамчи ўқув материалидир. Таълим воситалари асбоб-ускуналар, лаборатория жихозлари, ахборот ва техник воситалар (қурилмалар), кўрсатмали қуроллар, рамзий белгилар, дарслик, ўқув қўлланмалари, радио, телевидение ва комьютер ва хоказолардан ибора
Канада таълим тизими
Бошланғич таълим тизими. Канадаликларнинг энг муҳим ютуқларидан бири - бу уларнинг таълим тизимидир. Илғор университет ва коллежлардаги таълим сифати жуда юқори ва Канада дипломлари бутун дунёда тан олинади. Халқаро рейтингда Канада таълими АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. Канаданинг турли провинциялари ўқув режаларида ўзига хосликлар кўринади.
Масалан, Квебек, Онтарио, Манитобда мактабгача муассасада мактабга тайёрлаш 2 йил, 4 ёшдан 6 ёшгача, Алберт ва Британ Колумбиясида 1 йил. Ўқув йили сентябрнинг биринчи ҳафтасидан бошланади ва июннинг охирги ҳафтасида тугайди. Канада мактабларида таълимнинг ўртача давомийлиги 12 йилни ташкил қилади. 6-7 ёшдан болалар бошланғич мактабга қатнай бошлайди ва унда 6 йил таҳсил олишади.
Манитоб ва Онтарио бошланғич мактабларида ўқиш бошқа провинциялардан кўра 2 йил кўп давом этади. 12 ёшдан болалар ўрта мактабга ўтишади ва 16-18 ёшгача ўқишади. Квебек провинциясида ўрта таълим 11 синф давом этади, университетда ўқишни хоҳлаганлар эса яна 2 йил коллежга тайёрлов бўлимида ўқишади. 10-12 синфлар High Shool -олий мактабда олиб борилади.
Бу ердаги "олий мактаб" тушунчаси олий таълимга тегишли эмас, у Россиядаги ўрта таълимга ўхшаш. Олий мактабда ўқиш ўрта таълим каби мажбурий эмас. Бу таълим турли учта мураккабликдаги дастур асосида олиб борилиб, ўқувчиларни меҳнат фаолияти билан шуғулланишга, коллежга ёки университетда ўқишни давом эттиришга тайёрлайди.
Коллежлар асосан, 2 ёки 3 йиллик дастур асосида, баъзан бакалавриат дастури бўйича таҳсил беради. Улар асосан ўрта махсус таълим тўғрисида диплом ёки сертификат беради. Шу билан бирга, айрим провинцияларда ижтимоий коллежлар фаолият кўрсатиб, улар битирувчиларга диплом бермайди. Балки, мактаб ва университет ўртасида ўтиш босқичи бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |