Мактабгача бошланғич ва махсус таьим кафедраси



Download 0,94 Mb.
bet94/97
Sana25.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#283536
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
Тақриз

Т А Қ Р И З

Инсонпарварлик жамияти ривожланишининг замонавий босқичида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мактаб ўқувчиларининг ҳаракатланиш қобилятларини ривожлантириш ва жисмоний тайёргарлиги даражасини бошқариш билан боғлиқ масалалар алоҳида долзарблик касб этмоқда. Умумтаълим мактабларидаги таълим жараёни базавий жисмоний тайёргарлик асосларининг яратилишини, ўқувчиларда ҳаракат малака ва кўникмалари зарур фондининг шакллантирилишини, уларнинг ҳар жиҳатдан уйғун ривожланишини кўзда тутади. Бироқ, кузатишларга қараганда, мактаб ўқувчиларидаги асосий ҳаракат сифатларининг намоён бўлиш даражаси бугунги кун талабларига жавоб бермайди.


Абдурахмонова Розанинг битирув малакавий иши кириш, икки боб, хулоса ва адабиётлар руйихатидан иборат.
Битирув малакавий ишида баскетбол машғулотларида ёш шуғулланувчиларнинг ўйин техникаси ва тактиксини маҳоратларини ошириш ва махсус жисмоний сифатларини оширишда харакатли ўйинлари масалаларини ўрганишдан иборатдир.
Битирув малакавий ишнинг мақсад ва вазифасида ёш шуғулланувчиларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга ижобий таъсир этувчи ўргатиш услубларини таъсири хусусиятларини ёритиб берган.
Ишнинг биринчи бобида илмий методик ва махсус адабиётлар тахлили кенг равишда ифодалаб берилган.
Ишнинг иккинчи бобида эса дастлабки ўргатиш босқичида баскетболчилар машғулотида ўтказилган тажриба синов натижалари тахлил қилиб ёритилган.
Малакавий битирув ишининг хулоса қисмида қимматли тавсиялар берилган.
Тадқиқотчи Р.Абдурахмонова ишда жадвалларни тўлиқ ёритиб бера олмаган. Ишда айрим орфагрофик хатоликлар мавжуд лекин бу хатолар малакавий битирув иши мавзусига таъсир этмайди.
Р.Абдурахмонованинг малакавий битирув иши Ўзбекистон Республикаси ДАК нинг берилган талабларига жавоб беради. Ишни ҳимояга тавсия этаман.
Тақризчи: Ш.Ў.Атамуродов
Жисмоний маданият 4-курс талабаси Анварова Гулзиранинг “Умумтаълим мактаб жисмоний тарбия дарсларида улоктириш техникасига ўргатиш усуллари”(7-10 ёшли) мавзусида бажарилган малакавий битирув ишига доцент О.Э.Муқимов томонидан
ТАҚРИЗ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Бу борада муҳим қадамлардан бири Ўзбекистонда “Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур” ҳамда “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга.
Г.Анварованинг малакавий битирув иши кириш, 2 боб, хулоса, ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Малакавий битирув ишида 7-10 ёшдаги ўқувчиларни улоқтириш техникасига ўргатишда самарали услуб ва воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг илмий назарий ва амалий тахлилларини олиб борган.
Тадқиқотчи Г.Анварова ўз ишида анкета саволларидан кам фойдаланган. Ишда айрим орфогирофик хатоликлар мавжуд лекин бу хатолар малакавий битирув иши мавзусига таъсир этмайди.
Аммо шунга қарамасдан тадқиқотчи ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган.
Г.Анварованинг малакавий битирув иши Ўзбекситон Республикаси ДАК нинг берилган талабларига жавоб беради.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish