Илмий рахбар: Б.А.Султонов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 920-16 гурух талабаси Мавлонова Зухранинг “Жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларининг жисмоний сифатлари” мавзусида ёзган битирув ишига Жиззах шахар 19-мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси __________________ томонидан
ТАҚРИЗ
Ёш авлоднинг ҳар томонлама ақлий, аҳлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожланишида жисмоний тарбия асосий ўринлардан бирини эгаллайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мавлонова Зухранинг битирув малакавий иши кириш, II боб, 7 та бўлим, хулоса, амалий тавсиялар ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида жисмоний тарбия дарсларида жисмоний сифатлар, чаққонлик, тезкорлик, чидамлилик, эгилувчанлик, кучлилик сифатлари тўғрисида фикрлар билдирилган.
|
Битирув малакавий ишининг хулоса қисмида қимматли тавсиялар берилган. Мавлонова Зухранинг ўз ишида анкета саволларидан кам фойдаланган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд, лекин бу хатолар битирув малакавий иши мавзусига таъсир этмайди.
Мавлонова Зухраннинг Битирув малакавий иши Ўзбекистон Республикаси ДАК нинг берилган талабаларига жавоб беради. Ишни химояга тавсия этаман.
Тақризчи: _________________________
|
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 910-16 гурух талабаси Cаъдуллаев Шохрухнинг “Ўқувчиларни тарбиялашда миллий харакатли ўйинлардан фойдаланиш усуллари” мавзусида ёзган битирув ишига Хоразм вилояти 23-умумий ўрта таълим мактаби жисмоний тарбия ўқитувчиси Рустам Каримов томонидан
ТАҚРИЗ
Ўзбекистонда соғлом авлодни камол топтириш, таълим тарбия бериш аста-секин муваффақиятли амалга оширилиб, бу жамиятнинг ривожланишида муҳим ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазифалардан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги кунда футболчиларнинг жисмоний сифатларини тарбиялаш учун махсус воситалардан, машқлар, харакатли ва миллий ўйинлар мажмуасидан фойдаланишни тақозо этади.
Саъдуллаев Шохрухнинг “Ўқувчиларни тарбиялашда миллий харакатли ўйинлардан фойдаланиш усуллари” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Саъдуллаев Шохрухнинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 6 та бўлим, 58 бет, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида ўқувчилар жисмоний тарбиясида миллий ўйинлардан фойдаланиш заруриятлари, жисмоний тарбия дарсларида миллий ҳаракатли ўйинларидан фойдаланишнинг йўллари, миллий ҳаракатли ўйинларнинг мактаб дастурида тутган ўрни, жисмоний сифатларни тарбияловчи миллий ҳаракатли ўйинлар таснифи ва уларни ўргатиш йўллари тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Саъдуллаев Шохрух битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Саъдуллаев Шохрух ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Саъдуллаев Шохрух томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Тақризчи: Р.Каримов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 920-16 гурух талабаси Мавлонова Зухранинг “Жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларининг жисмоний сифатлари” мавзусида ёзган битирув ишига доцент О.Э.Муқимов томонидан
ТАҚРИЗ
Жисмоний маданиятнинг мақсади жамиятнинг соғлом, ҳушчақчақ ҳар томонлама жисмонан ривожланган меҳнат ва ватан ҳимоясига тайёр турган қўриқчиларни тарбиялашдан иборат узоқ муддатли уюштирилган педагогик жараёндир.
Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Бу борадаги муҳим қадамларидан бири Ўзбекистонда илк бор “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга.
Мавлонова Зухранинг “Жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларининг жисмоний сифатлари” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Мавлонова Зухранинг битирув малакавий иши кириш, 3 боб, 11 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида мактаб ўқувчилари организмининг улғайишидаги ўзгариш даврлари, кичик мактаб ёшидаги, катта мактаб ёшидаги болаларнинг ривожланиш хусусиятлари, болаларни жисмоний ривожланишида жисмоний сифатлар, жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини тарбиялашнинг тажрибада исботлаш тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Мавлонова Зухра битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Мавлонова Зухра ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Мавлонова Зухра томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |