Тақризчи: Бозорбоев Т.
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 920-15 гурух талабаси Исаева Мафтунанинг “Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия дарсларини ташкил қилишни ўргатиш” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига Жиззах шахар 6-мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Миразимов Акмал томонидан
ТАҚРИЗ
Бугунги кунда баркамол авлод тарбияси масаласи ижтимоий хаётимизнинг асосий масалаларидан бирига айланган. Мустакилликнинг дастлабки кунлариданок бу масалага катта ва узлуксиз эътибор бериб келинмокда. Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.Каримовнинг ҳар бир нутқи ва маърузалари, мақола ва асарларида келажагимиз эртаси бўлган ёшларни баркамол, комил инсон даражасида тарбиялаш қайта-қайта таъкидланган.
Исаева Мафтунанинг битирув малакавий иши кириш, II боб, 6 та бўлим, хулоса, амалий тавсиялар ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида умумий таълим мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбияси, мактаб ўқувчилари жисмоний тарбиясининг асосий шакллари, ва машғулот формалари, умум таълим мактаблари ўқувчи ёшларини ҳаракатга ўргатиш ва машғулотларда жисмоний сифатларни ривожлантириш, 8-9 синф ўқувчилари жисмоний тарбия дарсларидаги хатоликларини олдини олиш тўғрисида баён этилган.
Битирув малакавий ишининг хулоса қисмида қимматли тавсиялар берилган.
Исаева Мафтуна ўз ишида анкета саволларидан кам фойдаланган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд, лекин бу хатолар битирув малакавий иши мавзусига таъсир этмайди.
Исаева Мафтунанинг битирув малакавий иши Ўзбекистон Республикаси ДАК нинг берилган талабаларига жавоб беради. Ишни химояга тавсия этаман.
Тақризчи: Миразимов А.
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 920-15-гурух талабаси Исроилова Мохигулнинг “Ёш футболчиларни тайёрлаш жараёнида мантиқий фикр юритиш қобилятини ривожлантириш усуллари” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига Жиззах шахар 6-сонли ўрта мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Миразимов Акмал томонидан
ТАҚРИЗ
Футбол ўйинида юқори малакали футболчиларни тарбиялаш хар доим хам долзарб муаммо ҳисобланган. Лекин ҳозирги кунда ўқувчиларни тайёрлашда умумий чидамлиликка кам эътибор берилмоқда. Энг аввало болалик давридан бошлаб спорт юкламаларини яхши тақсимлаш керак, умумий чидамлиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиш лозим. Инсон чидамли бўлиши учун организмдаги турли тизимларнинг яхши ривожланишига эришиш лозим.
Исроилова Мохигулнинг “Ёш футболчиларни тайёрлаш жараёнида мантиқий фикр юритиш қобилятини ривожлантириш усуллари” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Исроилова Мохигулнинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 10 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида ёш футболчиларни тарбиялаш хусусиятлари, болалар психофизиологик ривожланишининг ёш хусусиятлари, ёш футболчиларда тафаккур ва ақлий қобилятни ривожлантириш, ёш футболчиларнинг мантиқий фикр юритишда ҳаракатли ва эстафетали ўйинларнинг аҳамияти, ёш футболчиларнинг мантиқий фикр юритиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Исроилова Мохигул битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Исроилова Мохигул ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Исроилова Мохигул томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |