Тақризчи: ўқитувчи О.Зиётов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 401-гурух талабаси Абдуазизов Давроннинг “Ўрта масофага югурувчи 6-7 синф ўқувчиларини тезкорлигини тарбиялаш” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига илмий рахбар доц.А.Т.Содиқов томонидан
ХУЛОСА
Абдуазизов Даврон томонидан “Ўрта масофага югурувчи 6-7 синф ўқувчиларини тезкорлигини тарбиялаш” мавзусидаги Жисмоний маданият йуналишининг бакалавр даражасини олиш учун ёзган малакавий битирув иши 3 боб, 10 та булим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар руйхатидан иборат. Битирув малакавий ишининг биринчи боби деб номланиб унда ўрта масофаларга югурувчи мактаб ўқувчиларининг тезкорлигини ривожлантириш, тезкорликни ривожлантириш усул, воситалари ва унинг назорат қилиш усуллари, ўрта масофага югурувчиларини физиологик хусусиятлари, иккинчи бобда тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, усуллари, учинчи бобда педагогик тажриба, унинг натижалари, тахлили машғулот жараёнини ишлаб чиқиш ва олиб бориш самарадорлиги тўғрисида фикрлар баён қилинган.
Абдуазизов Даврон битирув малакавий ишини ёзиш жараёнида белгиланган режа асосида илмий тадқиқот ишларини олиб борди. Мавзуга оид адабиётларни ўрганди, педагогик кузатишлар олиб борди, етакчи мутахассисларни тажрибаларини ўзлаштирди. Олинган маьлумотларни умумлаштирди ва битирув малакавий иши сифатида расмийлаштирди. Абдуазизов Даврон битирув малакавий ишини мустақил равишда ёзди ва якунлади. Битирув малакавий ишини тула якунланган ва муаллиф Абдуазизов Даврон жисмоний маданият йўналишининг бакалавр даражасига лойиқ деб хисоблайман. Битирув малакавий ишини ЯДА да очиқ химоя қилишга тавсия этаман.
БМИ нинг илмий рахбари: п.ф.н., доцент А.Т.Содиқов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 401-гурух талабаси Холмуродова Дилхирожнинг “Ўрта масофага югурувчи 14-15 ёшдаги ўқувчи қизларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси таҳлили” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига Жиззах шахар 16-сонли ўрта мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Холматов Шухрат томонидан берилган
ТАҚРИЗ
Ёш авлодни келгусида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишида, мактаб даврида унинг организмига мос равишда юкламалар миқдорини аниқлаш ва ҳар томонлама тўғри режалаштириш олдиндан ўқитувчи ва мураббийлар диққатини ўзига тортиб келган. Шу мақсадда мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг енгил атлетика тури орқали жисмоний тайёргарлик даражаси ва спортнинг ушбу турига ёшларда қизиқтиришни уйғотиш мақсадида иш юритиш жисмоний тарбия фани олдидаги энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Холмуродова Дилхирожнинг “Ўрта масофага югурувчи 14-15 ёшдаги ўқувчи қизларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси таҳлили” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Холмуродова Дилхирожнинг Битирув малакавий иши кириш, 3 боб, 10 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида ўрта масофаларга югурувчи мактаб ўқувчиларининг тезкорлигини ривожлантириш, тезкорликни ривожлантириш усул, воситалари ва унинг назорат қилиш усуллари, ўрта масофага югурувчиларини физиологик хусусиятлари, машғулотларнинг шакллари ва тузилиши, машғулот жараёнини ишлаб чиқиш ва олиб бориш, тадқиқот натижалари ва уларни тахлил қилиш тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Холмуродова Дилхирож битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Холмуродова Дилхирож ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Холмуродова Дилхирож томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |