Тақризчи: З.Намазов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 920-15 гурух талабаси Ёқубова Азизанинг “Дзюдочиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш воситалари” мавзусида ёзган битирув ишига Ш.Рашидов туман 1-сонли БЎСМ мураббийси Умаров Фахриддин томонидан
ТАҚРИЗ
Жисмоний маданиятнинг мақсади жамиятнинг соғлом, ҳушчақчақ ҳар томонлама жисмонан ривожланган меҳнат ва ватан ҳимоясига тайёр турган қўриқчиларни тарбиялашдан иборат узоқ муддатли уюштирилган педагогик жараёндир.
Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Бу борадаги муҳим қадамларидан бири Ўзбекистонда илк бор “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга.
Ёқубова Азизанинг “Дзюдочиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш воситалари” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Ёқубова Азизанинг битирув малакавий иши кириш, 3 боб, 7 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида дзюдочиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини таснифи, ёш дзюдочиларда дастлабки жисмоний тайёргарлик ёш дзюдочиларнинг машғулотларига қўйиладиган талаблар, машғулотларда жисмоний сифатларни ривожлантириш, машғулотнинг мотор зичлигини аниқлаш тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Ёқубова Азиза битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Ёқубова Азиза ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Ёқубова Азиза томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Тақризчи: Ф.Умаров
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 910-15 гурух талабаси Хайитов Хондамирнинг “Спортчиларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш услублари” мавзусида ёзган битирув ишига ўқитувчи Б.Қўшмуратов томонидан
ТАҚРИЗ
Мамлакатимизда ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш, уларни мунтазам спорт билан шуғуллантириш учун шарт-шароит яратиш бўйича улкан ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хайитов Хондамирнинг “Спортчиларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш услублари” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Хайитов Хондамирнинг битирув малакавий иши кириш, 3 боб, 11 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик жараёнида ҳаракат фаолиятини таништириш, ҳаракат фаолиятини такомиллаштириш этапи, махсус жисмоний тайёргарлик босқичларининг ташкилий асослари, машғулотларнинг мазмуни ва воситалари, гимнастикачиларнинг умумий ишчанлиги тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Хайитов Хондамир битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим граматик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Хайитов Хондамир ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Хайитов Хондамир томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |