Тақризчи: Н.Қулбоев
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 920-15 гурух талабаси Ёқубова Азизанинг “Дзюдочиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш воситалари” мавзусида ёзган битирув ишига илмий рахбар доцент Б.Бўрибоев томонидан
ХУЛОСА
Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Бу борадаги муҳим қадамларидан бири Ўзбекистонда илк бор “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга.
Ёқубова Азизанинг “Дзюдочиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш воситалари” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Ёқубова Азизанинг битирув малакавий иши кириш, 3 боб, 7 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида дзюдочиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини таснифи, ёш дзюдочиларда дастлабки жисмоний тайёргарлик ёш дзюдочиларнинг машғулотларига қўйиладиган талаблар, машғулотларда жисмоний сифатларни ривожлантириш, машғулотнинг мотор зичлигини аниқлаш тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Ёқубова Азиза битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Ёқубова Азиза ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Ёқубова Азиза томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Илмий рахбар: доц.Б.Бўрибоев
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 920-16 гурух талабаси Элибоева Дилоромнинг “Жисмоний сифатлар ва уларни ривожлантириш” мавзусида ёзган курс ишига ўқитувчи З.Намазов томонидан
ТАҚРИЗ
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач спортни ривожлантириш соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Давлатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг келажак авлодни соғлом қилиб тарбиялашдаги ўрнини ҳисобга олиб спорт ишларини янада такомиллаштириш, унинг замон талаблари даражасида ўқув ва моддий техник базасини яратиш хамда ахолининг спортга бўлган қизиқишини ошириш йўлида мақсадли давлат миқёсидаги тадбирлар ишлаб чиқилиб ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Элибоева Дилоромнинг “Жисмоний сифатлар ва уларни ривожлантириш” мавзусидаги курс иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган.
Курс ишида ўқувчиларда чидамлиликни тарбиялашнинг умумий асослари, чидамлиликни тарбиялашда қўлланиладиган восита ва услублар тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Элибоева Дилором курс ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар курс иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Дилором Элибоева ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Дилором Элибоева томонидан ёзилган курс ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |