Тақризчи: Миразимов А.
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 910-15-гурух талабаси Авазов Асқарнинг “Ёш спортчилар учун тўсиқлар оша югуриш микро-мизоциклларини режалаштириш юкламаларни меъёрлаш” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига Ш.Рашидов 14-сонли ўрта мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Хакимов Хасан томонидан
ТАҚРИЗ
Футбол ўйинида юқори малакали футболчиларни тарбиялаш хар доим хам долзарб муаммо ҳисобланган. Лекин ҳозирги кунда ўқувчиларни тайёрлашда умумий чидамлиликка кам эътибор берилмоқда. Энг аввало болалик давридан бошлаб спорт юкламаларини яхши тақсимлаш керак, умумий чидамлиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиш лозим. Инсон чидамли бўлиши учун организмдаги турли тизимларнинг яхши ривожланишига эришиш лозим.
Қозоқов Хумоюннинг “Оммавий футболнинг соғломлаштириш тадбирларидаги ахамияти” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Қозоқов Хумоюннинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 4 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида футбол машғулотларининг соғломлаштириш функцияси, футболчининг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлиги шаклланган соғлиқ белгисидир, футбол билан шуғулланадиган ва умуман спорт билан шуғулланмайдиган мактаб ўқувчилари соғлиғини сўровнома услуби ёрдамида ўрганиш тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Қозоқов Хумоюн битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Қозоқов Хумоюн ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Қозоқов Хумоюн томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Тақризчи: Э.Абдуллаев
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 920-15-гурух талабаси Ўразалиева Махлиёнинг “Миллий курашда орқадан чалиш усулини ўргатиш техникаси ва тактикаси” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига илмий рахбар доцент Б.Бўрибоев томонидан
ХУЛОСА
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач спортни ривожлантириш соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Давлатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг келажак авлодни соғлом қилиб тарбиялашдаги ўрнини ҳисобга олиб спорт ишларини янада такомиллаштириш, унинг замон талаблари даражасида ўқув ва моддий техник базасини яратиш хамда ахолининг спортга бўлган қизиқишини ошириш йўлида мақсадли давлат миқёсидаги тадбирлар ишлаб чиқилиб ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Ўразалиева Махлиёнинг “Миллий курашда орқадан чалиш усулини ўргатиш техникаси ва тактикаси” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Ўразалиева Махлиёнинг битирув малакавий иши кириш, 3 боб, 8 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида миллий курашдаги тренировка тузилмаси, курашчининг махсус жисмоний тайёргарлик воситалари, ёш курашчиларнинг мусобақа фаолиятида орқадан чалиш усулини самарадорлигини тахлил қилиш, ўргатиш техникаси ва тактикаси тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Ўразалиева Махлиё битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Ўразалиева Махлиё ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Ўразалиева Махлиё томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |