Мактабга тайёрлов



Download 1,57 Mb.
bet26/30
Sana23.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#128243
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
математика 2019 ишланма

Тарбиячи: Болажонлар, сизлар махсус шакллар тўпламидан турли нарсалар ясашни ўрганиб олдингиз. Энди сизларга ҳар хил шакллар берилади, сиз мустақил ҳолда ўзингиз хоҳлаган нарсани ясаб, мана шу оқ қоғозга елимлайсиз.
Болаларнинг ишлари «Ижодий ишлар» бурчагига қўйилади.
Болалар бшпшини тскшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Болажонлар, поездни ясашда қандай шакллардан фойдаландик?
Поездни ясашда сизга нотаниш бўлган шаклдан фойдаландикми?
Поездни ясашда нечта учбурчак шаклини ишлатдик?
Поездни ясашда нечта дойра ишлатдик?
Роботни ясашда қандай шакллардан фойдаландик?
Роботни ясашда нечта тўғри тўртбурчакдан фойдаландик?
Машғулот якунида барча болаларни рағбатлантириш.
Май ой мавзуси: Буюмлар , анжомлар ва асбоблар.
Хафта мавзус: Мебелл, Миллий хунармандчилик.
Майнинг 2- хафтаси
Фаолият тури: Элементар математик 68
Мавзу: Суюқ ва тўкилувчи жисмларни шартли ўлчов бирлиги билан ўлчаш Мақсад:
Болаларда суюқ ва тўкилувчан жисмларнинг миқдорини қандай ўлчаш кераклиги ҳақида тасаввур ҳосил қилиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар суюқ ва тўкилувчи жисмлар миқдорини ўлчашни ўрганиб оладилар. Улчашнинг натижаси ўлчамнинг аниқлигига боғлиқ эканлигини тушунадилар. Керакли жиҳозлар:
Ошхона жиҳозлари
Ўйинчоқ челакча, катта челак, пиёла, чўмич, қошиқ, белкуракча
Болалар олдиларига тақиш учун фартукча
Сочиқ

92


Фаолиятнинг бориши:


Тарбиячи: Болалар, бугунги машғулотимиз боғчамиз ошхонасида бўлиб ўтади. Негаки бугун сизлар суюк ва тўкилувчи жисмларни ўлчашни ўрганишингиз учун бу ерда барча шароитлар бор. Болалар, суюқ жисмлар нималар биласизми? Суюқ жисмлар- бу сув, сут, ёғ. Тўкилувчи жисмлар нималар биласизми? Тўкилувчи жисмлар - ун, гуруч яъни донли маҳсулотлар ҳатто қум, тупроқ ҳам. Суюқ ва тўкилувчи жисмларни нимада ўлчаш мумкин? Тўғри, тарози билан ўлчаш керак, лекин тарози бўлмасачи?
Ҳозир ҳар куни ширин-ширин таомлар пишириб берадиган ошпаз опаларимиз ошхонада суюқ ва тўкилувчи жисмларни қандай ўлчаб сизларга овқат тайёрлаб беришларини кўрсатиб берадилар.
Ошпаз аввало болаларни шартли ўлчов бирликлари- банка (1 литрли, 0,5 литрли), чўмич, пиёла, коса, челак, қошиқ эканлигини айтади. Овқат тайёрлаш жараёнида ёғни банкада, чўмичда ўлчаш мумкинлигини масалан, 1 _қг ёғни неча чўмич чиқишини ўлчаб кўрсатади. Овқат тайёрлаш учун ишлатиладиган катта ҳажмдаги (60 кг) кострюлкага челакда ўлчаб ҳар куни ўн челак сувни қуйишларини айтади ва ўлчаб кўрсатади. Челакга эса неча банка сув сиғишини кўрсатади. Донли маҳсулотлар: гуруч, оқшоқ, переловка, нўхатларни ўлчаб кўрсатади. Болалар қошиқ ҳам ўлчов бирлиги бўлиши мумкинлигини билишлари керак.
Болалар ошпазлар ишини кузатиб бўлганларидан сўнг навбат билан донли маҳсулотларни амалда ўлчаб кўрадилар.
Болалар учун амалий иш.
Болалар қум тўкилган майдонда ўйинчоқ челаклари билан катта челакка қанча қум сиғишини ўлчаб кўрадилар.
Билимларини мустаҳкамлаш учун ўйин: “Бозор-бозор”
Болалар уч гуруҳга бўлинадилар.
Биринчи гуруҳ «сотувчилар» бўлади, қолган икки гуруҳ «харидорлар» бўладилар. «Сотувчи» бўлган етти нафар бола қумларни ўз олдиларига тўп қилиб уйиб оладилар. Ўлчов бирлиги сифатида ўйинчоқ пиёла, белкуракча, чўмич, қошиқ ёки челакчалардан фойдаланадилар.
Ўйин қоидаси: Етти нафар бола «сотувчи» сифатида ўз қумларини “ун”, “гуруч”, “туз”, “нўхат”, “ловия”, “мош”, “чой” деб номлаб оладилар.
Келиб қолинг, унга, бир челаги 100 сўм”
Келиб қолинг тузга, бир қошиғи 50 сўм” деб «харидорлар»ни чақирадилар.
«Харидорлар» «сотувчи»лардан хоҳлаганининг олдига бориб нарсаларни савдолашади ва қанча олишини айтадилар. «Сотувчилар» улар танлаган нарсани ўлчаб берадилар. «Харидорлар» ўлчов бирлигидаги моддани тўлиқ ўлчанишига эътибор беришлари керак. Яъни идишлар тўла бўлиши зарур. Болалар ўлчовни санаб борадилар.
Болалар ўйнаб бўлганларидан кейин қўлларини ювадилар.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Суюк жисмларни айтиб беринг.
Тўкилувчи жисмларга нималар киради?
Суюқ жисмларни нималар билан ўлчаш мумкин?
Донларни қандай ўлчов бирлиги билан ўлчаш мумкин?
Суюк жисмларни қандай буюмларда ўлчаш мумкин?
Тарбиячи машғулот якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради.

93


Май ой мавзуси: Буюмлар , анжомлар ва асбоблар.


Хафта мавзус: Идиш товоқ, Миллий нақш..
Майнинг 3- хафтаси

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish