Мактабга тайёрлов


Фаолият тури: Элементар математик 72



Download 1,57 Mb.
bet30/30
Sana23.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#128243
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
математика 2019 ишланма

Фаолият тури: Элементар математик 72
_
Мавзу: Ўзбек миллий сўми: 50 сўм, 100 сўм, 200 сўм ва 500 сўм билан таништириш. Мақсад:
Болаларни ўзбек миллий сўми: 50 сўм, 100 сўм, 200 сўм, 500 сўм билан таништириш. Сўмларни бир-биридан фарқлай олишга ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар ўзбек сўмлари: 50 сўм, 100 сўм, 20С сўм ва 500 сўм пулларнинг тузилиши, ранги, безаклари бўйича бир-биридан фарқини билиб оладилар.
Пулнинг инсон ҳаётида бажарадиган вазифасини тушуниб оладилар.
Керакли жиҳозлар:
50 сўм, 100 сўм, 200 сўм, 500 сўм п уллар
Пул ўлчамидаги оқ қоғоз қирқимларг, ручка ёки қалам
Дўкон учун каробкаларда турли маҳсулотлар, ўйинчоқлар

97


Фаолиятнинг бориши:




Тарбиячи: Азиз болажонлар. Биз қандай давлатда яшаймиз, биласизларми? Ҳа биз мустақил давлатда яшаймиз. Бизнинг давлатимиз қандай номланади? Ўзбекистон Республикаси дейилади. Давлатимиз рамзларини айтиб беринг (болалар жавоби).
Болалар биз дўкондан бирор нарса сотиб олмоқчи бўлсак, бизга нима керак бўлади? Болалар, пулимиз, яъни ўзбек сўми ҳам давлатимиз рамзи ҳисобланади.
Болалар мана мен ҳозир сизларга Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги (билан таништираман) бўлган сўмларимизни кўрсатаман, сизлар уларни танийсизларми?
Тарбиячи болаларга «50 сўм», «100 сўм», «200 сўм», «500 сўм» ни кўрсатади. Болаларни ўзбек сўм лари ҳақидаги тасаввурлари аниқланади.
Тарбиячи пулларнинг («50 сўм», «100 сўм», «200 сўм», «500 сўм») кўриниши ҳақида тўла тушунча беради.
Тарбиячи: Болалар, мана бу - «100 сўм», унга кўпроқ сиёҳ рангда безак берилган бўлиб, миллий нақшлар хумо қуши тасвири билан уйгунлашган. «100 сўм» нинг 2-чи томонида Тошкент шаҳридаги «Истиқлол» саройи тасвирланиб «Юз сўм» сўзи ва рақами ёзиб қўйилган. Пулимизда давлатимизнинг тамғаси босилган.
Мана бу «200 сўм» пулимизга кўпроқ яшил ранг берилган. «200 сўм» нинг бир томонига Самарқанддаги Регистон майдонида жойлашган «Шердор» мадрасасининг пештоқига чизилган шер тасвири миллий нашқ элементлари билан берилган ҳамда «Икки юз» сўзи ва 200 рақами ёзиб қўйилган.
Болалар, пулларимизни ёругликка тутиб, мана бу оқ жойига қарасак, пулимизнинг сирли белгиси кўринади. Пулнинг ич-ичида давлатимиз тамгаси тасвирланган. Буни синчиклаб қараган одам кўради, пул столнинг устида турганида, ёругга тутмаганимизда бу тамгани кўра олмаймиз. Шундай усул билан пулнинг ҳақиқий эканлигини текшириш мумкин. Барча пулларга «Ўзбекистон марказий банки», деб ёзиб қўйилган. Тарбиячи шу тарзда болаларга пулни таништириб боради ва пул муомала воситаси эканлигини тушунтиради.
Болалар учун амалий иш.
Ҳар бир столга 100 сўм, 200 сўм, 50 сўм, 500 сўм пул қўйилган бўлади. Болалар пулларни синчиклаб кўриб чиқадилар. Тарбиячи ҳар бир бола олдига оқ қоғоз қирқимларини ва қалам ёки ручка қўяди. Болаларга олдиларидаги қоғозни пул деб тасаввур қилишларини айтиб, қоғозларга 50, 100, 200, 500 деб ёзиб чиқишларини айтади.
Болалар иши кузатилади ва ёрдам берилади.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Дўкон-дўкон» ўйини Болалар сотувчи ва харидор ролларига бўлиниб оладилар.
Ўйин қоидаси: Гуруҳ хонасининг бир томонига «Дўкон» ташкил этилади. Болалар ўзлари таёрлаган пуллардан фойдаланиб дўкондан турли маҳсулотлар сотиб оладилар ва сотадилар. Ўйин шу тарзда давом этади.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
50 сўм пулимизнинг кўриниши қандай?
100 сўм пулимизнинг кўриниши қандай?
200 сўм пулимизнинг кўриниши қандай?
500 сўм пулимизнинг кўриниши қандай?
Пул нима учун керак ?
Машғулот якунида болаларни рағбатлантириш.

98

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish