Мактабга тайёрлов гурущида йил давомида ытказиладиган математика маш\улотларининг та=симланиши


Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Ўхшашини топ»



Download 1,03 Mb.
bet65/106
Sana23.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#148853
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   106
Bog'liq
тай-математика илк қадам

Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Ўхшашини топ»
Ҳар хил ўлчамда квадрат шакллари картон қоғоздан 5 тадан қирқилади. Болалар катта доира ҳосил қилиб турадилар. Ўйин марказига 5 тадан бола навбат билан чиқиб топшириқни бажаради.
Ўйин қоидаси: Болалар биттадан шаклни танлаб оладилар ва қўлидаги шакл билан бир хилини квадратлар тўпламидан топиши керак. Ўйинда навбат билан барча болалар иштирок этадилар.


Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Квадратни тўғри тўртбурчакдан қандай фарқи бор?
2. Қоғозга квадратларни чизишда нималардан фойдаландик?
3. Энг кичик квадрат нечта катакдан иборат?
4. Энг катта квадрат нечта катакдан иборат?
5. Хонадаги квадратга ўхшаш нарсаларни айтинг.
Тарбиячи Фаолият давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради.
Вақт ҳақида тасаввур
Мавзу: Соат билан таништириш
Мақсад:

  • Болаларга соат ҳақида тушунча бериш.

Кутилаётган натижа:

  • Болалар соатнинг вазифасини билиб оладилар.

Керакли жиҳозлар:

  • Соат

  • Оқ қоғоз, саноқ чўплари, доира шакли қирқими

  • Кесма рақамлар, бўр

Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, вақт қандай қисмлардан иборат? Тўғри вақт йилларга, ойларга, кунларга бўлинади. Кунларимиз—эрталаб, кундузи, кечқурун, тунга бўлинади.
Болажонлар, ҳар бир дақиқамиз ҳам ҳисобланиб борилишини биласизларми? Буни биз соат ёрдамида ҳисоблаймиз. Барчангизнинг уйингизда соат бор. Соатнинг қандай овоз чиқаришини биласизларми? Соатлар ҳар хил кўринишда бўлади. Уларни уй деворига илиб қўйиш мумкин, стол устига қўйиб қўйиш мумкин, билагимизга тақиб юришимиз ҳам мумкин. Соатлар турли шаклларда бўлади. Ким айтади, соатлар қандай шаклларда бўлади? Тўғри, соатлар-доира, овал, тўртбурчак, учбурчак, кўпбурчак шаклларда бўлади.
Нима учун соатлардан овоз чиқади? Соатларнинг ичига механизм ўрнатилган. Мана шу механизм овоз чиқаради. Агар соатдан овоз чиқиб турмаса, у ишламаётган бўлади. Соатнинг юзи ойна билан қопланган. Эътибор берган бўлсангиз соатда рақамлар ёзилган. Рақамларни мен кўрсатаман, сизлар биргаликда қайси сон эканлигини айтинглар. Бу ерда нечта рақам ёзилган экан? Бу рақамларни 2 та кўрсаткич кўрсатиб турибди. Кўрсаткичлар секин ўрнидан силжиб боради ва вақтни кўрсатиб туради. Биз кўрсаткич кўрсатиб турган рақамга қараб соат неча бўлганини билиб оламиз. Бир суткада бу кўрсаткичлар соатнинг юзи бўйлаб 2 марта айланиб чиқади.
Тарбиячи шу тарзда тушунтиришни давом эттиради.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish