4- топшириқ.
Тарбиячи: Болажонлар, сизлар махсус шакллар тўпламидан турли нарсалар ясашни ўрганиб олдингиз. Энди сизларга ҳар хил шакллар берилади, сиз мустақил ҳолда ўзингиз хоҳлаган нарсани ясаб, мана шу оқ қоғозга елимлайсиз.
Болаларнинг ишлари «Ижодий ишлар» бурчагига қўйилади.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Болажонлар, поездни ясашда қандай шакллардан фойдаландик?
2. Поездни ясашда сизга нотаниш бўлган шаклдан фойдаландикми?
3. Поездни ясашда нечта учбурчак шаклини ишлатдик?
4. Поездни ясашда нечта доира ишлатдик?
5. Роботни ясашда қандай шакллардан фойдаландик?
6. Роботни ясашда нечта тўғри тўртбурчакдан фойдаландик?
Фаолият якунида барча болаларни рағбатлантириш.
Миқдор (Катталик)
Мавзу: Суюқ ва тўкилувчи жисмларни шартли ўлчов бирлиги билан ўлчаш
Мақсад:
Болаларда суюқ ва тўкилувчан жисмларнинг миқдорини қандай ўлчаш кераклиги ҳақида тасаввур ҳосил қилиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар суюқ ва тўкилувчи жисмлар миқдорини ўлчашни ўрганиб оладилар.
Ўлчашнинг натижаси ўлчамнинг аниқлигига боғлиқ эканлигини тушунадилар.
Керакли жиҳозлар:
Ошхона жиҳозлари
Ўйинчоқ челакча, катта челак, пиёла, чўмич, қошиқ, белкуракча
Болалар олдиларига тақиш учун фартукча
Сочиқ
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болалар, бугунги Фаолиятимиз боғчамиз ошхонасида бўлиб ўтади. Негаки бугун сизлар суюқ ва тўкилувчи жисмларни ўлчашни ўрганишингиз учун бу ерда барча шароитлар бор. Болалар, суюқ жисмлар нималар биласизми? Суюқ жисмлар- бу сув, сут, ёғ. Тўкилувчи жисмлар нималар биласизми? Тўкилувчи жисмлар - ун, гуруч яъни донли маҳсулотлар ҳатто қум, тупроқ ҳам. Суюқ ва тўкилувчи жисмларни нимада ўлчаш мумкин? Тўғри, тарози билан ўлчаш керак, лекин тарози бўлмасачи?
Ҳозир ҳар куни ширин-ширин таомлар пишириб берадиган ошпаз опаларимиз ошхонада суюқ ва тўкилувчи жисмларни қандай ўлчаб сизларга овқат тайёрлаб беришларини кўрсатиб берадилар.
Ошпаз аввало болаларни шартли ўлчов бирликлари- банка (1 литрли, 0,5 литрли), чўмич, пиёла, коса, челак, қошиқ эканлигини айтади. Овқат тайёрлаш жараёнида ёғни банкада, чўмичда ўлчаш мумкинлигини масалан, 1 кг ёғни неча чўмич чиқишини ўлчаб кўрсатади. Овқат тайёрлаш учун ишлатиладиган катта ҳажмдаги (60 кг) кострюлкага челакда ўлчаб ҳар куни ўн челак сувни қуйишларини айтади ва ўлчаб кўрсатади. Челакга эса неча банка сув сиғишини кўрсатади. Донли маҳсулотлар: гуруч, оқшоқ, переловка, нўхатларни ўлчаб кўрсатади. Болалар қошиқ ҳам ўлчов бирлиги бўлиши мумкинлигини билишлари керак.
Болалар ошпазлар ишини кузатиб бўлганларидан сўнг навбат билан донли маҳсулотларни амалда ўлчаб кўрадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |