Мактабга тайёрлов гурущида йил давомида ытказиладиган математика маш\улотларининг та=симланиши


Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар



Download 1,03 Mb.
bet92/106
Sana23.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#148853
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   106
Bog'liq
тай-математика илк қадам

Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Болажонлар, топшириқлардан қайси бири сизга кўпроқ ёқди?
2. 3 та квадратдан битта катта квадрат ичида 4 та кичик квадратлар
ясаш учун нечта таёқчанинг ўрнини алмаштирдик?
3. 12 та таёқчадан ясалган битта катта квадрат ичидаги 4 та кичик
квадратларнинг 4 та таёқчаси жойини алмаштириб нечта квадрат
ясадик?
4. 15 та таёқчадан ясалган қисқичбақани бошқа томонга ўрмалатиш
учун нечта таёқчанинг ўрнини ўзгартирдик?
Фаолият охирида барча болаларни рағбатлантириш.

Миқдор (Катталик)
Мавзу: Ўз чамасини ўлчов бирлиги билан ўлчаб кўриб, текширишни ўргатиш
Мақсад:
Болаларга ўз чамасини ўлчов бирлиги билан ўлчаб кўриб, текширишни ўргатиш.
Кутилаётган натижалар:
Болалар нарсаларнинг ўлчамини чамалаб ва турли шартли ўлчовлар билан аниқлашни ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
Сув, 2 та банка, катта ва кичкина стаканлар
Мош, пиёла
Турли ўлчамдаги полоскалар
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, биз сиз билан турли нарсаларни шартли ўлчовлар ёрдамида қанчалигини аниқлашни билиб олганмиз. Бугун сизлар билан нарсаларни ўлчамасдан туриб қанчалигини чамалаб кўришни ва кейин уни ўлчаб тахминимиз тўғрими, йўқлигини аниқлашни ўрганамиз.
Мана бу банкада сув бор, қани ким айтади сувни катта стаканда ўлчасак нечта стакан чиқиши мумкин?
Болалар тахминий жавобларини айтадилар тарбиячи уларнинг жавобини олдиндан тайёрланган жадвалдаги исмлари рўпарасига ёзиб қўяди.
Болалар билан биргаликда банкадаги сув катта стакан билан ўлчанади ва нечта стакан сув бўлса шунча саккизбурчак шакли қўйиб борилади. Кейин болаларнинг олдиндан берган жавоблари билан ўлчаш натижаси солиштирилади ва кимлар тўғри айтганлиги аниқланади, лекин нотўғри жавоблар айтилмайди.
Тарбиячи: Болажонлар, энди сувни иккинчи банкадан яна биринчи банкага шартли ўлчов билан ўлчаб соламиз. Бу сафар кичкина стакан билан ўлчаймиз. Нима деб ўйлайсизлар сув кичкина стаканда неча стакан бўлади? Яна болаларнинг жавоби жадвалга ёзилади ва сувни кичкина стакан билан ўлчаб натижа болаларнинг жавоби билан таққосланади.
Худди шу усулда мошни ҳам қанчалигини чамалаб, сўнг ўлчаб натижа аниқланади.
Тарбиячи: Энди болажонлар келинглар сизнинг столингиз юзасининг бўйи ва энини ўлчаймиз. Нима деб ўйлайсизлар, агар мана шу полоска билан ўлчасак нечта полоска чиқади? Болаларнинг жавоби иккинчи жадвалга ёзиб олинади ва натижа аниқлангандан сўнг таққосланади.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish