Мактабга тайёрлов гурущида йил давомида ытказиладиган математика маш\улотларининг та=симланиши



Download 1,03 Mb.
bet10/106
Sana23.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#148853
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   106
Bog'liq
тай-математика илк қадам

Болалар учун амалий иш.

Болалар олдиларига қўйилган қутичадан 1 дан 10 гача рақам ёзилган 10 та тухум шакли (овал)ни олиб тартиб билан терадилар. Олдин қайси рақамли жўжа кейин қайси рақамли жўжа тухумдан чиқишини айтиб берадилар. Кейин 1 дан 10 гача рақам ёзилган жўжаларни тухумларнинг устига қўйиб чиқадилар.


Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: Қўшни сонларни кўрсат ва айт.

Тарбиячи 1 дан 10 гача бўлган сонлардан биттасини кўрсатади. Болалар кўрсатилган соннинг қўшниларини кўрсатишлари керак. Масалан: тарбиячи 5 сонини кўрсатса, болалар 4 ва 6 сонини кўрсатишлари керак. Тарбиячи қайси боладан сўраса ўша бола 5 дан олдин ва кейин қайси сонлар келишини айтади.




Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:

  1. Акмалжоннинг нечта жўжаси бор экан?

2. Дастлаб тухумдан чиққан жўжанинг рақами неча эди?
3. Энг охирида тухумдан чиққан жўжанинг рақами неча эди?
4. 3 сонидан олдинги ва кейинги сонларни айтинг.
5. 5 сонидан олдинги ва кейинги сонларни айтинг.
6. 8 сонидан олдинги ва кейинги сонларни айтинг.


Фаолият якунида болалар рағбатлантирилади.
Мавзу: Кўп бурчакнинг томонлари ва қирралари ўзаро боғлиқлигини тушунтириш
Мақсад:

  • Болаларни кўпбурчаклар билан таништиришни давом эттириш.

Кутилаётган натижа:

  • Болалар кўпбурчакларнинг томонлари ва қирралари ўзаро боғлиқлигини билиб оладилар.

Керакли жиҳозлар:

  • Бешбурчак, квадрат, учбурчак, тўртбурчак, олтибурчак, саккизбурчак шакллари-1 тадан (каттароқ шаклда)



Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, кўпбурчаклар ҳақида олдин ҳам гаплашганмиз, бугун ҳам мен сизларга кўпбурчаклар тўғрисида сўзлаб бераман. Математика мамлакатида турли шакллар бор экан. Уларнинг подшоси бешбурчак шакли экан. (Тарбиячи катта бешбурчакни кўрсатади). Унинг ёрдамчиси квадрат шакли экан.



Учбурчак, тўртбурчак, саккизбурчак ва олтибурчак улар билан математика оламини бошқаришар экан.



Мамлакатда ҳаммадан ҳам кўпбурчаклар кўп экан. Улар ҳамма ишларда фаол иштирок этишар экан. Кўпбурчаклар бизнинг ҳаётимизда ҳам катта аҳамиятга эга. Сиз турадиган уйлар ҳам, мана шу кўпбурчакларга қараб чизилган, ҳозир биз ўтирган хона ҳам тўртбурчак шаклида қурилган. Шунинг учун биз кўпбурчакларни яхши билиб олишимиз керак.
Кўпбурчакларнинг нечта бурчаги бўлса, шунча томони ва учи ҳам бўлади. Масалан: учбурчакни кўриб чиқамиз. Учбурчакнинг 3 та бурчаги, 3 та томони ва 3 та учи бор.
Энди бешбурчакни кўриб чиқамиз. Бешбурчакнинг ҳам 5 та бурчаги, 5 та учи ва 5 та томони бор, келинглар биргаликда санаб кўрамиз. Тарбиячи болалар билан биргаликда ҳамма кўпбурчакларни худди шундай қилиб бурчаги, учи ва томонларини санаб чиқадилар.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish