Мактаб ичида-чи? Ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари билан ҳамкорлигингиз қандай?
5-иштирокчи-бу борада муаммо йўқ. Биз доимо тиббиёт ходими билан ҳамкорликда ишлаймиз.
1-иштирокчи-бу масалада ёшлар етакчилари ҳам тиббиёт ходимлари билан бевосита ишлайди. Айниқса унинг тўғри ва ўз вақтида ўсиши ёки жисмоний холати оилавий моддий холатига ҳам боқғлиқ. Тиббиёт ходими мактабда бола вазнини ва бўйини ўлчайди ва бу маълумот доим уларда бўлади. Шу орқали ҳам биз болани оиласи билан боғланиб эътибор қаратиш керак жойларни айтамиз.
Бошқа секторлар билан/мактаб Ичида ушбу ҳамкорлик қандай? Бирон бир қийинчиликлар борми? Уни яхшилаш учун нимани таклиф қилган бўлардингиз?
9-иштирокчи-биз инспекторда бошқа участкалар билан ишлашга мажбурмиз. Чунки бизни ишимиз комплекс ўрганишни талаб қилади. мактабда болани телефонларини ёки тиғли буюмларни ўрганиш нафақат психологлар балки ўқитувчилар билан ҳамкорликни талаб қилади.
1-иштирокчи-етакчилар ҳам инспекторлар ва психологлар билан ишлаймиз. Агар буни ташкил қилмасак биз ишимизни самарсини кўролмаймиз. Масалан секторлар ёки участкалар ўртасида спорт мусобқалари орқали ҳам болани қизиқтиришга харакат қилдамиз. Чунки бу ишлар битта маҳаллада бўлмайди. Бошқа ҳудуд етакчилари билан ўзаро ҳамкорлик керак.
ТАВСИЯЛАР ВА ЯКУНЛАШ БЎЛИМ. Ўсмирлик даврида эмоционал муаммолар пайдо бўлишининг олдини олиш ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш учун нима таклиф қилган бўлардингиз?
4-иштирокчи-жаҳоони кўзга кўринган ва республиканинг машҳур психологларини ишларини амалиётга жорий этишни ҳоҳлаймиз. Хорижникини қўллашга қўрқамиз. Чунки у бизни миллий тарбияга туғри келмайди. Шу сабабли тажриба алмашишини республикалараро ва минтақалараро амалга ошириш керак. Шунингдек, технологияларга бўлган муносабат ҳам болани психологиясига таъсир қиладида. Шуни ҳам ўрганиш керак.
5-иштирокчи-бизни қўлимиздаги саволлар ва усуллар эскирган ва бу болаларга ёд бўлиб кетган. Бир хилликдан қочиш учун янги методикалар керак. Ёки халқаро тажрибадан таржима қилиб кучайтириш керак.
2-иштирокчи-малака ошириш курсларида ҳам айрим нарсалар эски. Шу малака оширишда ҳам янги нарсаларни ўргансак ва уни болаларга берсак натижаси бўлса керак. Шу сабабли ўйинларми, тренингларми ёки бошқа янги усулларни миллий тарбиямизга мослаб ишлаб чиқсак яхши бўларди. Чунки психолог хизмати жуда зарур бўлган холатлар учраб турибди.
1-иштирокчи-биз орқамиздан ёш болаларни эргаштириш керак. Улар бизга қизиқиб қарайди. Шу сабабли психологлар, етакчилар ҳамкорликда балки болаларни ўзаро вилоятлараро учрашув ва кўчма дарслар ёки сайёҳатлар қилиш керакдир. Улар ўз тенгдошлари билан учрашсин. Шунда уларнинг ҳам хаётга ёки жараёнга муносабат ўзгаради.