Мактаб раҳбарларининг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлиги


-§. ЎҚИТУВЧИ-ДЕФЕКТОЛОГ, ЎҚИТУВЧИ-ЛОГОПЕД



Download 100,53 Kb.
bet24/26
Sana21.02.2022
Hajmi100,53 Kb.
#8283
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
14-§. ЎҚИТУВЧИ-ДЕФЕКТОЛОГ, ЎҚИТУВЧИ-ЛОГОПЕД
ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ

Тартиб рақами

7292, 7293

Касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди

2330

Ходимлар тоифаси

Мутахассис

Лавозим вазифалари:
а) ўқувчиларда (тарбияланувчиларда) ривожланишдан четланишларни иложи борича тузатишга қаратилган ишларни олиб бориш, ўқувчиларни (тарбияланувчиларни) текшириш, уларда мавжуд бўлган нуқсон таркиби ва ифодаланиш даражасини аниқлаш;
б) ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) руҳий-жисмоний ҳолатини ҳисобга олган ҳолда машғулотлар ўтказиш учун гуруҳлар ташкил қилиш, гуруҳлар билан ва индивидуал тартибда ривожланишдаги четланишларни тузатиш, носоз функцияларни тиклаш бўйича машғулотлар ўтказиш;
в) ўқитувчилар ва тарбиячилар билан яқин ҳамкорликда ишлаш, машғулот ва дарсларда иштирок этиш, педагог ходимлар ва ота-оналарни (уларнинг ўрнидаги кишиларни) ривожланишда четланишлар мавжуд бўлган болаларга ёрдам кўрсатишнинг махсус методлари ва усулларини қўллаш бўйича маслаҳатлар бериш, зарур ҳужжатларни юргизиш;
г) шахснинг умумий маданиятини шакллантиришда, унинг ижтимоийлашишида, касбий дастурларни онгли равишда танлаш ва ўзлаштиришда кўмаклашиш, давлат стандартлари доирасида таълим беришнинг турли шакллари, усуллари, методлари ва воситаларини қўллаш, таълим дастурларини амалга ошириш.
д) ўқувчиларни (тарбияланувчиларни) Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунида, болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияда белгиланган ҳуқуқларга риоя қилиш ва эркинликларини таъминлаш;
е) ўз касбий малакасини мунтазам равишда ошириб бориш, методик уюшмалар фаолиятида ва бошқа кўринишдаги методик ишларда қатнашиш;
ж) ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар) билан муносабатни амалга ошириш, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ёнғиндан муҳофаза қилиш қоида ва нормаларини бажариш, таълим жараёнида ўқувчиларнинг ҳаётини ва соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш;
з) таълим муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш;
и) ичимлик суви билан таъминлаш ва болалар учун қўйилган санитария-гигиена талабларига риоя қилиш.
Билиши лозим:
а) Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларини;
б) ҳукуматнинг тегишли қарорлари ва фармойишларини;
в) Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари, меъёрий, кўрсатма ва ахборот материаллари, таълим бўйича статистик материалларни;
г) болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни;
д) махсус ва ёшлар педагогикаси ва психологиясини;
е) дефектологиянинг анатомик-физиологик ва клиник асосларини;
ж) ўқувчилар (тарбияланувчилар) ривожланишидаги четланишларнинг олдини олиш ва тузатишнинг методлари ва усулларини;
з) ривожланишда четланишлар мавжуд бўлган ўқувчилар (тарбияланувчилар) билан ишлашда қўлланиладиган дастурий-методик адабиётларни;
и) дефектология фанининг энг янги ютуқларини;
й) меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ёнғиндан муҳофаза қилиш қоида ва нормаларини.
Малака талаблари:
а) олий маълумотли дефектолог ёки логопед;
б) иш стажи талаб қилинмайди.

Download 100,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish