Ялпи талаб мувозанатини сақлаш Бу масалани ҳал қилишда макроиқтисодиёт фанининг турли хил йўналиш вакилларининг фикрлари ҳар хил. Кейнс йўналиши вакиллари умумий харажатларни давлатнинг харажатлари, солиқлари ва пул таклифини мувозанатга солиш орқали мувозанатни тиклашни тўғри деб ҳисоблайдилар. Монитаристлар эса фақат пул массасини ўзгартириш - бу иқтисодий мувозанатга келтиришнинг энг қулай воситаси деб ҳисоблайдилар. Неоклассиклар таклифи - Неоклассик йўналиш вакиллари макроиқтисодий бошқаришни аста – секинлик билан, маош ва нархларнинг тенденциясини ўзгартириш билан олиб боришини таклиф қилишади. Неоклассик моделда нархлар ва маошлар бозор коньюктурасига қараб ўзгаради. Неоклассиклар иложи борича «инъекция» ва «утечка» ларни минумимга келтириш тарафдорларидирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |