Юридик шахс бекор қилинган тақдирда зарарнинг қопланиши.
Ҳаёт ва соғлиққа етказилган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар деб топилган юридик шахс қайта тузилган тақдирда, тегишли тўловларни тўлаш мажбурияти унинг ҳуқуқий вориси зиммасида бўлади. ( ФК 1015-модда.) Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган, қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қайта ташкил этилаётган юридик шахсда маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади. Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам мазкур суммалар давлат томонидан тўланади. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонунига мувофиқ иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин
Тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки йўқлиги ёки етарли эмаслиги сабабли тўловларни капиталлаштириш мумкин бўлмаган ҳолларда, белгиланган суммалар жабрланувчига давлат томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўланади. (ЎзР 30.08.2001 й. 271-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Хаёт ва соғлиққа етказилган зарар белгиланган тартибда жавобгар деб топилган юридик шахс қайта тузилган, қайта ташкил этилган тақдирда (ФКнинг 49-моддаси.) тегишли тўловларни тўлаш мажбурияти унинг ҳуқуқий вориси зиммасида бўлади. Юридик шахс қайта ташкил этилганда ворислик масалалари ФКнинг 50-моддасида белгилаб қўйилган. Жабрланувчи зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабномани юридик шахс ҳуқуқий ворисига тақдим этади.
Хаёт ва соғлиққа етказилган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар деб топилган юридик шахс тугатилган тақдирда, тегишли тўловлар уларни қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларига кўра жабрланувчига тўлаш учун капиталлаштириш лозим.
Том маънода капиталлаштириш – бу акциядорлик жамияти томонидан чиқарилган барча қимматбахо қоғозларни капиталга айлантирилган умумий суммасидир. Капиталлаштириш облигациялар, бошқа қарз мажбуриятлари, имтиёзли ва оддий акцияларни ва резерв капиталини қамраб олади.
Жабрланувчиларга тўловларни таъминлаш учун капиталлаштириш турли шаклларда амалга оширилади. Масалан, тижорат банкида муайян суммага мақсадли хисоб рақами очиш йўли билан. Унинг хажми ва фоизлари жабрланувчиларга даврий тўловларни амалга ошириш учун сарфланади, демак, ушбу вазифани муайян муддатга ёки доимий бажариш учун етарли бўлиши шарт. Бошқа бир шаклда эса қимматбахо қоғозлар (акциялар, облигациялар, депозит сертификатлари ва ш.к.) пакети сотиб олинади, ундан олинадиган дивидентлар ва фоизлар етказилган зарарни қоплаш бўйича мажбуриятларга хизмат қилади (бунда ҳам асосий шарт – уларни етарли бўлиши хисобланади).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2005 йил 11 февралдаги “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш Қоидалари” тўғрисидаги 60-сонли Қарорининг VI-бўлимида (42-49-бандлар) юридик шахсларни қайта ташкил этиш ёки тугатишда зарарни қоплаш суммаларини капиталлаштириш ва тўлаш тартиби белгиланган.
Белгиланган тартибда ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар деб эътироф этилган юридик шахс қайта ташкил этилган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) тақдирда зарарни тўлаш бўйича тегишли тўловларни тўлаш мажбурияти учун унинг ҳуқуқий вориси жавоб беради. Зарарни тўлаш тўғрисидаги талаб ҳам унга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |