Мажбуриятлар. Режа: Зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумий асослари



Download 46,63 Kb.
bet9/16
Sana26.04.2022
Hajmi46,63 Kb.
#582858
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
17-мавзу зарар етказишдан (маъруза)

6. §. Вояга етмаган ва муомалага лаёқатсиз фуқаролар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик.

Мазкур деликт мажбуриятининг умумий қиодаси бўлиб, етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини тўлиқ муомалага лаёқатсизлар (деликт мажбуриятлари бў­йича эса тўлиқ деликт лаёқатлилик) зиммасига юклаш ҳисобланади. Бироқ ҳаётда қисман муомалага лаёқатлилар, шунингдек тўлиқ деликт лаёқатига эга бўлмаганлар ва ўз ҳаракатнинг оқибатларини тушуна олмайдиганлар томнидан етказилган зарарлар кўп учрайди. Мазкур вазиятларда етказилган зарар ҳам бош деликт тамойилига мувофиқ қопланиши лозим. Бироқ, бунда деликт мажбуриятлари нафақат умумий қоидалар (бош деликт тамойили) асосида балки, кўрсатиб ўтилган деликтларнинг ҳар бири учун хос бўлган қоидалар асосида вужудга келади.


Вояга етмаганлар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик. 14 ёшга тўлмаган вояга темаганлар ўзлари етказган зарар учун жавобгар бўлмайдилар.
Таъкидлаш лозимки, деликт жавобгарликка нисбатан қонун вояга етмаганларни икки гуруҳ – 6 ёшгача ва 6 ёшдан 14 ёшгача – ажаратиб кўрсатмайди ва уларнинг иккаласини ҳам деликтга лаёқатсиз деб топади. Бироқ, 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган фуқаролар тўлиқ деликтга лаёқатсизлиги бу ёшда болаларнинг ўз ҳаракатлари оқибатини тўлиқ тушуниб етмаслиги ҳисобаланди.
Фуқаролик ҳуқуқида фуқароларнинг муомала лаёқати одатда иккига бўлинади. Биринчиси битимга лаёқатлилик деб номланса, иккинчи деликт лаёқатлилик дейилади. Деликт лаёқатлилик шахснинг ўз ҳаракатлари билан бошқа шахсга етказган зарари учун жавобгар бўлишини намоён бўлади. Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганлар эса деликт лаёқатига эга бўлмайдилар. Улар томонидан етказилган зарар ҳам ўзлари томонидан эмас бўлки, бошқа шахслар томонидан тўланади.
ФКнинг 993-моддасига мувофиқ, ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган (кичик ёшдаги бола) томонидан етказилган зарар учун унинг ота-онаси (фарзандликка олувчилари) ёки васийлари, агар зарар уларнинг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, жавобгар бўладилар. Ота-она ёки васийнинг бу вазиятдаги айби уларнинг ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган болага етарли даражада эътиборли ва масъулиятли бўлмаганликларида кўринади. Васийнинг ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни инсофсизлик ёки эътиборсизлик билан бажариши4 унинг етказилган зарардаги айби сифатида баҳоланади ва у васийлиги остидаги шахс етказган зарарни қоплаши лозим бўлади.
Агар васийликка муҳтож кичик ёшдаги бола тегишли тарбиялаш, даволаш муассасасида, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасасида ёки қонунга кўра васийси ҳисобланадиган бошқа шунга ўхшаш муассасада турган бўлса, бу муассаса, агар зарар муассасанинг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмаса, кичик ёшдаги бола томонидан етказилган зарарни тўлаши шарт.
Агар кичик ёшдаги бола ўқув юрти, тарбиялаш, даволаш муассасаси ёки унинг устидан назоратни амалга ошириши шарт бўлган бошқа муассасанинг, шунингдек шартнома асосида назоратни амалга оширувчи шахснинг назорати остида турган вақтда зарар етказган бўлса, бу муассасалар ва шахслар, агар зарар уларнинг назоратни амалга оширишдаги айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, зарар учун жавобгар бўладилар.
Ота-она (фарзандликка олувчилар), васийлар, ўқув юртлари, тарбиялаш, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларнинг кичик ёшдаги бола томонидан етказилган зарарни тўлаш мажбурияти кичик ёшдаги бола вояга етиши ёки у зарарни тўлаш учун етарлича мол-мулк олиши муносабати билан бекор бўлмайди.
Агар ота-она (фарзандликка олувчилар), васийлар, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган бошқа шахслар вафот этган бўлсалар ёки улар зарарни тўлаш учун етарли маблағга эга бўлмасалар, тўлиқ муомалага лаёқатли бўлиб қолган зарар етказувчининг ўзи бундай маблағга эга бўлса, суд тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек бошқа ҳолатларни инобатга олиб, зарарни тўлиқ ёки қисман зарар етказувчининг ўз мол-мулки ҳисобидан қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Download 46,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish