12. § . Маънавий зарар етказлик ҳуқуқий асослари ва ечими.
Маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади. ( ФК 1021-модда.)
Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик харакати (харакатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситилиши, жисмоний оғриқ, хўрланиш, ноқулайлик ва ш.к.) азоблар тушунилади (Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги “Маънавий зарарни қоплаш хақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги” 7-сонли Қарори).
Жисмоний оғриқ – бу тиббий юридик категория хисобланади. Жисмоний уқубатлар, жисмоний оғриқ, азобланиш, қийналиш кўринишларида намоён бўлиб, жабрланувчига қилинган зарар етказиш оқибатларини натижаси хисобланади.
Маънавий азоблар эса кишини ички рухий-психик дунёсига таълуқли қийноқлар бўлиб хисобланади. Юқорида жисмоний оғриқлар тиббий-юридик категория эканлиги таъкидланган эди, хозирги замон фани унинг характер ва даражасини аниқлашни объектив воситаларига эга. Маънавий азоблар эса рухий-юридик категория бўлиб, инсонни фақат мутахассис бахолай оладиган “хаяжон”, “алам”, “хўрлик”, “уят” каби субъектив хиссий холати таркибий қисмларига асосланади.
Маънавий зарар мавжуд деб хисоблаш учун унинг таркибий қисмларидан бири – ё жисмоний оғриқ ёки рухий изтироблар бўлиши кифоя. Агар уларнинг хар иккала бир вақтда мавжуд бўлса маънавий зарар даражасини юқори эканлигидан далолат ва жавобгарлик даражасини кучайтиришга хизмат қилади.
Умумий қоидага кўра маънавий зарар, зарар етказувчининг айби мавжуд бўлсагина у томонидан қопланади.
Маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъий назар қопланади, агар зарар фуқаронинг хаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаидан етаказилган бўлса (ошиқча хавф манбаи тушунчаси ва турлари тўғрисида батафсил қаранг: ФКнинг 999-моддасига шарх). Фуқароларнинг хаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаларининг ўзаро таъсири натижасида зарар етказилган бўлса, зарар уларнинг хар бирининг айб даражасини хисобга олган холда ФКнинг 985-моддаси қоидалари бўйича қопланади.
Ошиқча хавф манба эгаларининг хар бирини айби мавжуд бўлган тақдирда уларнинг хар бири айб даражасига мутаносиб равишда жабрланувчи (жабрланувчилар) чеккан жисмоний ва рухий азоб-уқубатлар даражасига қараб қопланади.
Одатда зарар ошиқча хавф манбалари томонидан учинчи шахсларга етказилади (масалан, автомобиль билан пиёда йўловчини уриб кетиш). Бунда соғлиққа шикаст етказиш оқибатида жисмоний азобларни жабрланувчи бошидан кечириши табиий. Маънавий зарар оширилган хавф манба эгаси (автомобиль мулкдори ёки ижарачиси) томонидан айбидан қатъий назар қопланади.
Жабрланувчи бошдан кечирган оғир ички кечинмалар юмшатилиши, рухан соғломлашиши амалга оширилиши лозим. Маънавий зарарни қоплаш шунга қаратилади.
Суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва фуқарога ёки юридик шахсга етказилган маънавий зарар, зарар етказувчининг айби мавжуд бўлган тақдирда ФКнинг 985-моддасига асосан қопланади. Бунда ушбу шархланаётган модданинг 2-қисми қўлланмайди.
Маънавий зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини хақоротловчи, бадном қилувчи маълумотларни тарқатиш сабабли етказилган бўлса, ушбу маънавий зарар зарар етказувчининг айбидан қатъий назар ундирилади (Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўси тушунчаси ва ҳуқуқий химоя қилиш хусусиятлари хақида ФКнинг 100-моддаси шархига қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |