Мажбуриятлар. Режа: Зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумий асослари


Маънавий зарарни қоплаш усули ва миқдори



Download 46,63 Kb.
bet15/16
Sana26.04.2022
Hajmi46,63 Kb.
#582858
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
17-мавзу зарар етказишдан (маъруза)

Маънавий зарарни қоплаш усули ва миқдори

Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олинади. ( ФК 1022-модда.)


Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.
Одатда маънавий зарар пул шаклида ва кўпинча сўмда қопланади. Айни пайтда қонун қоплашни бошқа муқобил шаклларига хам йўл қўяди. Масалан, Меҳнат Кодексининг 187-моддаси 2-қисмида белгиланишича маънавий зарар, зарар иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувда, ходим вафот этган холларда эса иш берувчи билан ходим оила аъзолари ўртасидаги келишувга кўра пул ёки бошқа моддий шаклда ва миқдорларда қопланади. Бошқа моддий шакл товарлар бериш, хизмат кўрсатиш ва шу кабилар орқали натура тарзида амалга оширилади.
Қонун маънавий зарарни қопланишини на минимал, на максимал миқдорларини белгиламайди. Маънавий зарарни қоплаш миқдори фақат суд томонидан белгиланади.
Маънавий зарар миқдори қуйидаги мезонлар асосида белгиланади:
а) жабрланувчига етказилган маънавий ва жисмоний азобларнинг хусусияти ва характерига қараб (жисмоний оғриқларни қанча давом этгани, уларнинг даражаси, қисқа муддатли стресс ёки доимий депрессия холати, хўрланиш, барқарор ноқулайлик, сурункали рухий мажрухлик ва шу кабилар.);
б) айб товон тўлашга асос бўлган холларда зарар етказувчининг айби (сурбетлик билан, бехаёлик билан, пухта ўйлаб ҳуқуқбузарлик содир этгани ёки енгилтаклик билан ўйламасдан содир этгани ва ш.к.).
5. Зарар қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Адолатлилик қоплаш миқдори билан ҳуқуқбузарлик характери ўртасида мутаносиблик бўлишини тақозо этади (масалан, сурбетлик ва бехаёлик билан зарар етказилганда ўта катта миқдор, оддий холатда зарар етказганда камроқ миқдор ва х.к.). оқилоналик эса жабрланувчининг хам, ҳуқуқбузарнинг хам мулкий холатини хисобга олишни талаб этади. Товон тўлаш инсонга етказилган маънавий жарохатларни юмшатиш мақсадини кўзлайди ва у бир кишини бойиши хисобига бошқа шахсни қашшоқланишига олиб келмаслиги шарт.
Баъзи хорижий давлатлар суд амалиётида учраётган холатларни, яъни даъвогар ўзининг моддий таъминланганлигини таъкидлаш маъносида соф рамзий тўлов (масалан, 1 рубл)ни талаб қилишни хам ўринли деб хисоблаб бўлмайди.
Бу ўринда кенг ёқлама ёндашув лозим. Қоплаш миқдори хар доим иш бўйича барча холатлар мажмуини хисобга олиши шарт. Ушбу тоифадаги ишлар бўйича судлар қабул қилган хал қилув қарорларини мўлжалга ва хисобга олиш хам фойдадан холи бўлмайди. Албатта, ҳуқуқбузарлик жиддий ва зарар етказувчининг айб даражаси юқори бўлган ҳолларда қоплаш миқдори у учун моддий жиҳатдан салмоқли таъсир юкига эга бўлиши мақсадга мувофиқ.
Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятлари маънавий зарар етказилган хақиқат, реал холатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятларини хисобга олган холда суд томонидан бахоланади.
Жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятлари кўп жихатдан тажовузнинг оғирлигига (хам жисмоний калтаклаш, хам хақорат ёки фақат хақорат), ҳуқуқбузарлик турига (безорилик ёки маиший жанжал), субъектив ҳуқуқларини бузилиш даражасига, шунингдек, оқибатларни бартараф этиш мумкинлиги ёки субъектив ҳуқуқларни қулай шароитларда амалга оширишни ўнглаб бўлмаслиги (айниқса бўлажак келин-куёвлар учун фотиҳани бузилиши, тўйни умуман бекор қилиниши ва х.к.) ва шу каби омилларга боғлиқ.
Маънавий азобларни бахолашга таъсир қиладиган жабрланувчининг шахсий хусусиятлар унинг касалвандлигида, ёши улуғлигида, эрли аёл ёки ёлғиз аёллигида, фотиҳа қилинган қиз эканлиги, касбий ёки жамоатчилик фаолиятининг ўзига хосликлари, шахсий таржимаи холи ва шу кабиларда намоён бўлади. Хар бир инсон ўзига хос. Шундан келиб чиқан холда хар бир жабрланувчи ўзига нисбатан ҳуқуққа хилоф қилмишни, тажоввузни ўзига хос қабул қилади. Шу сабабли хам инсон характерининг оғир-босиқлик, кўнгли бўшлик, йиғлоқилик, шаллақилик, “териси юпқалик” (ўзига оғир қабул қилиш), ховлиқмалик, шаддодлик, юввошлик ва ш.к. каби белгилари суд томонидан қарор қабул қилишда хисобга олиниши лозим.
Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъий назар қопланади. Мулкий зарарни ундирилиши ёки ундирилмаслиги ёки унинг миқдорларига қараб маънавий зарарни қоплаш миқдорини кўпайтириш ёки камайтиришга йўл қўйиб бўлмайди. Маънавий зарарни қоплаш мақсади ва мулкий зарарни қоплаш мақсади бошқа бошқа эканлигини ёдда тутиш лозим.



Download 46,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish