Махсус таълим вазирлиги


Қурилишда маркетинг ва менежмент асослари



Download 3,47 Mb.
bet12/51
Sana23.02.2022
Hajmi3,47 Mb.
#161593
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   51
Bog'liq
13.Маъруза матни

1.8. Қурилишда маркетинг ва менежмент асослари
Бозор муносабатларига ўтиш ва бу муносабатлар тўла шаклланган даврда маркетинг хизмати халқ ҳўжалигининг маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳар бир соҳасида муҳим роль ўйнайди. Хўш, маркетинг нима ўзи, у қурилишда қандай роль ўйнайди? деган савол туғилади.
Маълумки, бозор муносабатлари шаклланган бир даврда маҳсулотнинг харидоргир бўлиши ва ўз вақтида эгасини топиши ишлаб чиқарувчининг нафақат бугунги, балки эртанги куни (келажаги)ни ҳам белгилаб беради. Шунинг учун ишлаб чиқарувчи олдида бозорни ўрганиш, ундаги талаб ва эхтиёжни туғри аниқлай билиш, яратилган маҳсулотни айирбошлаш ёки сотиш ва шу билан биргаликда ўз рақобатчиларининг иш фаолиятини ҳам назардан четда қолдирмаслик зарурияти туғилади. Бу масалалар билан шуғулланиш маркетинг хизматининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда ҳар қандай қурилиш ташкилотининг тўла-тўкис фаолият кўрсатиши, рақобатбардош маҳсулот яратиши учун маркетинг хизматини ташкил қилиши мақсадга мувофиқдир. Акс ҳолда, у бозор муносабатлари даврида ўз ўрнини топа олмайди, бозордаги рақобатга дош бера олмай тез фурсатда банкротга учрайди (синади). Қурилиш ташкилотларида таш­кил қилинган маркетинг хизмати ўз фаолияти­ни қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратмоғи лозим:

  1. Маркетинг хизмати мақсадини аниқ билиб олиш ва уни доимо назорат қилиш имконини берувчи шаклга солиш.

  2. Бозорни доимо ўрганиб бориш ва шу асосда маҳсулот турлари,
    сифати ва миқдорини олдиндан белгилаш.

  3. Қурилиш ишлаб чиқаришини бозордаги талаб ва эҳтиёжга мослаштириш.

  4. Маҳсулотни четга чиқариш имкониятларини қидириш ва бундай маҳсулот турлари ва миқдорини олдиндан белгилаш.

  5. Рақобатчиларнинг иш фаолиятини, уларнинг стратегия ва тактикасини ўрганиш.

  6. Маҳсулотларни айрбошлаш ва сотиш режаларини тузиш ҳамда амалга ошириш.

  7. Бозорда муқим ўринни эгаллаш, харидорлар сафини кенгайтириш мақсадида реклама ишларини ташкил қилиш.

  8. Маркетинг хизматининг янги йўналишлари устида бош қотириш ва уларни ташкил қилиш.

9. Маркетинг хизмати фаолиятини доимо «сарфлар-натижалар» кўрсаткичлари бўйича назорат қилиш.
Қурилишда менежмент деганда уни бозор муносабатлари шаклланган даврнинг талаб ва қоидаларига биноан бошқариш тушинилади. Шунинг учун менежерлар махсус тайёргарлик кўрган, бошқаришнинг сир-асрорлари, қонун- қоидаларини чуқур билувчи малакали мутахассислар ҳи­собланадилар. Уларни «ёлланма бошқарувчилар» деб ҳам юритилади. Фирмани бошқариш менежерларнинг касбий фаолияти ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти даврида қурилиш соҳасини менежмент ва маркетингсиз тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Чунки фақат ўз касбининг устаси бўлган менежергина ўзи ишлайдиган қурилиш ташкилотини юқори чўққиларга олиб чиқиши мумкин. Ҳар қандай қурилиш ташкилоти ҳам маҳсулот яратар ва уни бозорга олиб чиқар экан, демак бозорни узлуксиз ўрганиб бориши, ундаги талаб ва таклифларни, эхтиёжни ҳисобга олган ҳолда ўз фаолиятини ташкил қилиши зарурдир.
Ҳозирги бозор иқтисодиётга ўтиш даврида республикамизда пудрат ишларининг бозори ҳам жадал суръатлар билан шакилланмоқда.
Бунинг натижасида қурилиш соҳасида пудрат ишларини бажарувчи ташкилотларни конкурс (тендер савдолари) асосида танлаб олиш одат тусига кирмоқда, яъни қурилиш ташкилотлари тендерда қатнашиш ва унда ғолиб чиқиш орқали ўзларининг “буюртмалар портфелини” шакллантирмоқдалар. Бу эса қурилиш маҳсулотининг таннархини пасайишига, бошқача қилиб айтганда унинг иқтисодий оптималлашувига олиб келмоқда.

Download 3,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish