Махсус таълим вазирлиги



Download 3,47 Mb.
bet42/51
Sana23.02.2022
Hajmi3,47 Mb.
#161593
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   51
Bog'liq
13.Маъруза матни

9.5. Қурилишда омбор хўжалиги

Қурилишда омбор хўжалигини тўғри ташкил қилиш ишлаб-чиқариш режаларини ўз вақтида бажариш учун замин ҳозирлайди. Қурилиш учун зарур бўлган материаллар, конструкция ва қисмларни тўғридан-тўғри корхоналардан ташиб келтириб ишлатиш усули ҳам мавжуд. Лекин бунда кўзда тутилмаган сабабларга кўра (транспорт воситасининг бузилиб қолиши, электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг оқибатида ўз вақтида конструкцияларни транспорт воситасига юклаш имкониятлари бўлмай қолиши ва ҳ.к.) қурилиш материаллари ва конструкциялари кўрсатилган вақтда қурилиш объектига ташиб келтирилмай қолиши мумкин. Бунда қурилишдаги ишчилар маълум муддатда режалаштирган ишларини бажариш имкониятини йўқотишлари ва қурилиш узлуксизлигига путур етиш эҳтимоли вужудга келади. Бундай ҳолларнинг олдини олиш мақсадида, қисман қўшимча сарф-харажатларга олиб келишига қарамай, асосий қурилиш материаллари ва конструкцияларини бир неча кун олдин қурилиш майдончасига ташиб келтирилади ва у ерда омбор хўжалиги ташкил қилинади.


Қурилиш майдонидаги омбор хўжалигини лойиҳалашда қуйидаги 3 турдаги омборлар кўзда тутилади: очиқ омбор майдонлари, ёпиқ омборхоналар ва ярим очиқ омборлар (шийпонлар).
Ўлчамлари катта бўлмаган асбоб-ускуналар, бўёқлар, линолеум, ойналар, махсус кийим-бош ва пойафзаллар, мих, электрод ва шунга ўхшашларни сақлаш учун камида 60,0 м2 фойдали майдонга эга бўлган ёпиқ омборхонлар кўзда тутилиши зарур.
Шифер, қорақоғоз, битум, ёғоч-тахта, эшик-дераза, арматура, цемент, гипс каби материаллар ярим очиқ омборларда сақланади. Темир-бетон конструкциялар, ғишт, шағал каби очиқ жойда сақланиши мумкин бўлган конструкция ва материаллар учун очиқ омбор майдонлари лойиҳаланади.
Барча турдаги омборларнинг майдони унда сақланувчи материалларнинг миқдорига кўра ҳисоблаб топилади:



F =
бу ерда:
Q – омборда сақланиши зарур бўлган материаллар ва тузилмалар миқдори;
k - материал ва тузилмалар тахининг оралиқларини ҳисобга олувчи коэффициент, одатда конструкциялар турига қараб 1,1...1,5 оралиқда олинади;
q - омборнинг 1,0 м2 майдонида сақланадиган материал ва тузилмалар меъёри.
Омборда сақланиши лозим бўлган материал ва конструкциялар миқдори қуйидагича ҳисобланади:


Q =

бу ерда:
Qум - қурилишга зарур бўлган материал ва тузилмаларнинг умумий миқдори;


Т - материал ва тузилмаларнинг қурилишда ишлатиш даври, (кунларда) тўрсимон ёки тақвимий режадан олинади;
ŋ - материал ва тузилмаларни келтиришда ва ишлатишдаги нотекисликни ҳисобга олувчи коэффициент ŋ =1,1;
t - қурилишнинг узлуксизлигини таъминлаш учун қабул қилинадиган заҳира кунлар, t =3...5 кун.
Омборларнинг майдони ҳисоблаб топилгач, улар турлари бўйича қурилиш бош тарҳга жойлаштирилади. Бунда оғир конструкцияларни очиқ омбор майдонларига жойлаштириш ва уларнинг монтаж крани ёрдамида олиниб ўрнатилишини таъминлаш зарур. Шу билан биргаликда омборларга транспорт воситаларининг бемалол келиб-кетиши, тўхтаб туриши учун имкониятлар яратилган бўлиши, ёнғин чиқиши ва тарқалмаслигининг чора-тадбирлари кўрилган бўлиши лозим.



Download 3,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish