Махсус таълим вазирлиги


)  таъсисчилар бадали сифатида



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
3) 
таъсисчилар бадали сифатида;
 
4) 
давлат бюджетидан;
 
5) 
банкдан олинган кредитлар ва бошқалар;
 
6) 
беғараз ѐрдамлар ва хайрия фондларига ҳадя қилганда. 
Ҳисоб-китоб счѐтидан қуйидаги ҳолларда пул тўланиши мумкин: 
1) 
мол етказиб берувчидан сотиб олинган хом ашѐ, ТМЗ ва бошқа 
товар моддий бойликлар юзасидан мол етказиб берувчилардан бўлган 
қарз қайтарилганда; 
2) 
банкдан олинган кредитлар қайтарилганда;
 
3) 
бюджетга ҳар хил тўловлар тўланганда;
 
4) 
касаба уюшма ташкилотларига ижтимоий суғурта ажратмалари 
ўтказилганда;
 
5) 
кассага иш ҳақи тўлаш учун нақд пул берилганда.
 

Банк муассасаси хўжалик юритувчи субъект ҳисоб-китоб счѐтида 


қолган маблағ чегарасида унинг эгасининг кўрсатмаларини бажаради, 
яъни ҳисоб-китоб счѐтидан маблағ беради ѐки ўтказади. Хўжалик 
юритувчи субъект ўз мажбуриятларини ўз вақтида тўлаши лозим. 
Ҳисоб-китоб счѐтидан тўланадиган маблағ ҳисоб-китоб ҳуж-
жатларининг банкка келиб тушиши тартибига қараб навбат билан 
тўланади. Хўжалик юритувчи субъект, муассаса ва ташкилотлар 
ўртасида олиб бориладиган ҳисоб-китобда қўлланиладиган ҳужжат-
лар ҳамма учун бир хил бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: 
1) 
тўлов талабнома
2) 
тўлов топшириғи; 
3) 
ҳисоб-китоб чеклари; 
4) 
инкассо топшириқномаси;
5) 
акцепт.
Агар хўжалик юритувчи субъектнинг банкдаги ҳисоб-китоб 
счѐтида маблағ бўлмаса ѐки счѐтни тўлаш учун маблағ етишмаса, у 
ҳолда ҳужжат банкнинг 2-рақамли махсус картотекасида сақланади 
ва счѐтга маблағ келиб тушиши билан тўланади. 
Банк муассасаси маълум белгиланган муддатда (счѐт эгаси 
билан келишилган муддатда) хўжалик юритувчи субъектга ҳисоб-
китоб счѐтидан кўчирма юборади. Кўчирмага бошланғич ҳисоб-китоб 
ҳужжатлари қўшиб топширилади. Кўчирмада операция суммаси, 
счѐтдаги бошланғич ва охирги қолдиқ кўрсатилади. Бухгалтерия 


96 
ходимлари банкдан олинган кўчирмадаги ѐзувларнинг тўғрилигини, 
уларни кўчирмага илова қилинган ҳужжатлардаги суммалар билан 
мувофиқлигини диққат билан текширадилар. Ҳисоб-китоб счѐтидаги 
операциялар ҳисобини юритиш учун 5100 - «Ҳисоб-китоб» счѐтидан 
фойдаланилади. 
Ҳисоб-китоб счѐтининг дебети қуйидаги счѐтлар кредити билан 
корреспонденцияланади: 
4010 – сотган маҳсулот учун харидордан келиб тушган маблағ 
ѐки бажарилган хизмат учун олинган маблағ суммасига
5010 - кассадан пулнинг қайтарилиши; 
6810 - банкдан кредит олинганда; 
4800 - дебиторлар қарзи тўланганда. 
Ҳисоб-китоб счѐтининг кредити қуйидаги счѐтлар дебети билан 
корреспонденцияланади: 
5010-кассага иш ҳақи тўлаш ва бошқа мақсадлар учун
нақд пул чек билан берилганида;
6010 - мол етказиб берувчилардан сотиб олинган хом ашѐ, 
ТМЗлар учун қарз тўланганда; 
6410 - солиқлар бюджетга ўтказилганда. 
Хўжалик юритувчи субъект бухгалтерияси ҳисоб-китоб счѐтидан 
кўчирма ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳар томонлама тек-
ширгандан сўнг, ҳужжатларни қайта ишлаш учун ҳисоблаш ма-
шиналарига беради. Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклини 
қўлловчи хўжалик юритувчи субъектларда ҳисоб-китоб счѐтининг 
кредити бўйича ѐзувлар 2-журнал-ордерга, дебети бўйича ѐзувлар эса
2-ведомостга ѐзиб борилади. Журнал-ордер ва ведомостга ѐзув 
банкдан олинган кўчирма ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида 
ѐзилади. Журнал-ордер ва ведомостнинг ойлик жами суммаси «Бош 
китоб»га кўчирилади.
 
Бош хўжалик юритувчи субъектга қарашли филиаллар учун 
ҳисоб-китоб счѐти субсчѐтлари ѐки жорий счѐтлари очилади. 
Бирлашма ҳисоб-китоб счѐтида бирлашма фаолияти билан боғлиқ 
ҳамма операциялар амалга оширилади. Ҳисоб-китоб счѐти субсчѐт-
лари ѐки жорий счѐтга бирлашма ҳисоб-китоб счѐтидан маблағ 
ўтказилади. Маблағ иш ҳақи, мукофот тўлаш, мол етказиб берув-
чилар счѐтларини тўлаш, хўжалик харажатларини қоплаш ва бошқа 
мақсадлар учун ўтказилади. 


97 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish