Молиявий ҳисобот даври ва уни тақдим этиш
Хўжалик субъектлари томонидан тузиладиган ва тегишли орган-
ларга топшириладиган молиявий ҳисоботлар 1 - БҲМС билан тартиб-
га олинади. Молиявий ҳисоботларда қуйидаги ахборотлар тўлиқ акс
эттирилиши керак:
1.
Хўжалик юритувчи субъектнинг номи, мулкчилик шакли,
юридик манзили, индентификацияланган номери ва субъектни
аниқлаб олиш учун зарур бўладиган бошқа реквизитлар;
2.
Молиявий ҳисобот бир корхонанига тегишлими ѐки бир гуруҳ
корхонагами?
268
3.
Ҳисобот санаси ѐки молиявий ҳисоботлар қайси даврни ўз
ичига олиши.
Топширилган ҳисобот ахборотларини тўғри тушуниш учун
қуйидига реквизитлар келтирилиши лозим;
1.
Молиявий ҳисоботда қўлланилган валюта тури;
2.
Ҳисоботда фойдаланилган рақамларнинг аниқлик даражаси,
масалан, келтирилган рақамлар минг ҳисобида ѐки миллион
ҳисобида эканлиги ва ҳ.к.
Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври 1 январдан 31 -декабргача
бўлган календар йил ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги . Қонуннинг 18 - моддасига
биноан агар юридик шахс 1 октябрдан қатъий рўйхатдан ўтказилган
бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди.
Молиявий ҳисобот қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кален-
дар йилидан ташқари ойлик ѐки чораклик қилиб ҳам топширилади.
Молиявий ҳисоботларнинг ҳисобот санаси ҳисобот даврининг
охирги куни ҳисобланади. Чунончи, субъектнинг йиллик бухгалтерия
баланси учун ҳисобот санаси 31 декабр: молиявий натижалар, тўғ-
рисидаги йилик ҳисобот учун ҳисобот даври 1 январдан 31 декабр-
гача ҳисобланади.
Молиявий ҳисобот қуйидаги органларга топширлади:
1.
Субъект мулкдорларига (мулкни бошқариш ваколати берил-
ган органларга, таъсисчиларга, қатнашувчиларга биноан);
2.
Давлат статистика органларига;
3.
Қонунчилика биноан бошқа органларга.
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларини кейинги
йилнинг 15 февралдан кечиктирмасдан топширишлари керак.
Бир шаҳарда жойлашган субъектлар учун молиявий ҳисоботни
топширган куни уни тегишли жойга ҳақиқий тақдим этган куни
ҳисобланади. Бошқа шаҳарларда жойлашган субъектлар учун молия-
вий ҳисоботни почта орқали жунатган куни ҳисобланади (бу кун
почта корхонасини қўйган штампасидан маълум).
Башарти, ҳисоботни жунатган сана дам олиш кунига тўғри келса,
ҳисобот топшириш санаси дам олиш кундан кейинги кунга кўчирила-
ди.
Чораклик ѐки йиллик ҳисоботларни ўз вақтида тузишни таъмин-
лаш учун бухгалтериянинг барча бўлимларининг ишларни бажариш
муддатлари кўрсатилиб, йиғма иш графиги тузилади. Бухгалтерия
269
ҳисоби қуйида юритилса, график билан белгиланган муддатларда
журнал - ордерларнинг жами чиқарилади, зарур бўлса бир регистр-
даги сумма бошқа регистрларга ўтказилади ва корреспондентланувчи
счѐтларнинг ўзаро муқобиллиги текширилади.
Журнал ордер шаклида ҳисоб юритганда ой охирига қолган
суммаларни ўтказиш ва ҳисоб регистрларини хотималаш бўйича
ҳисоб ишларининг кетма - кетлиги қуйидагича бўлади:
-
расшифровка - варақаларидан дебет ва кредит оборотлари
журнал - ордерлар ва ведомостларга ўтказилади, бунда расшифровка
- варақалари ва журнал - ордерларга тегишли белгилар қўйилади;
- 5010 – счѐтининг дебети бўйича жами 3, 10/1, 13 – журнал
ордерларга ўтказилади;
- 7, 12, 14, 15, 16, 17 ва бошқа ведомостларнинг таҳлилий ҳисоб
йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади. Шундан кейин жами маълумотлар
тегишли журнал - ордерларда акс эттирилади;
- журнал - ордерларнинг кредит оборотлари йиғиндиси ҳисоблаб
чиқилади.
Агар журнал - ордерларда счѐтлар бўйича таҳлилий маълумотлар
акс эттирилган бўлса, маълумотлар жамланиб чиқилади ва кейинги
ой бошига қолдиқ аниқланади, корреспондентланувчи счѐтлар бўйича
алоқаси бор счѐтларнинг турли регистрлари жами таққосланади.
Масалан, 1 – журнал - ордердаги 5010 – счѐтининг жами 2 – ведо-
мостдаги 5010 - счѐт жами билан таққосланади. Бундай кўрсат-
кичларни таққослиб, текшириш барча журнал - ордерлар бўйича
бажарилдаи.
Бундан кейин маълумотлар журнал - ордерлардан бош дафтарга
ўтказилади. Ундан кейин ҳар бир синтетик счѐт бўйича дебет обо-
ротлари чиқарилиб, кейинги ойнинг 1 - санасига қолдиғи чиқарилади.
Бош дафтарга маълумотлар фақат журнал - ордерлардан олиб
ѐзилади.
Журнал - ордер маълумотларини бош дафтарга ѐзиш мисолини
келтирамиз (иккита синтетик счѐтларга ѐзиш маълумотлари келти-
рилган). Журнал - ордерлар маълумотлари бош дафтарга ўтказил-
гандан сўнг журнал - ордерларда қуйидаги изоҳ берилади: «Оборот-
лар суммаси бош дафтарда акс эттирилди» ва санаси ҳам ижрочи ва
бош бухгалтернинг имзолари қўйилади.
270
6010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга
тўланадиган счѐтлар»
Ой
Дебети бўйича обороти
қуйидаги счѐтларнинг
кредитидан
Жами
Сальдо
5110
5510 4310 Ва
ҳ.к.
Дебети
бўйича
Кредит
бўйича
Дебет
Кредит
Январ
Феврал
ва ҳ.к
Ноябр
45400,00
Декабр 362.302,40 15896 1000
379198,40 433629,00
99830-60
2610- «Ишлаб чиқаришдаги брак»
Ой
Дебети бўйича обороти қуйидаги
счѐтларнинг кредитидан (10-ж/о)
Жами
Сальдо
1010 6710 6520 8910 2010 2510 Дебет
бўйича
Кредит
бўйича
Дебет Кредит
Январ
Феврал
ва ҳ.к
Ноябр
Декабр 60
200
28
12
272
142
714
714
Бош дафтарда счѐтларнинг қолдиғи чиқарилгандан сўнг улар
таҳлилий маълумотлар билан текширилади, журнал-ордер шаклининг
регистрлари маълумотлари бўйича баланс ва бошқа ҳисобот
жадваллари тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |