181
Материалларни қабул қилишни ҳужжатлаштириш.
Материалларни қабул қилиш, хўжалик юритувчи субъект ичи-
да жойлаштирилиши ва омбордан берилиши муомалаларини расмий-
лаштириш учун бир хиллаштирилган идоралараро дастлабки ҳужжат-
лар кўзда тутилади.
"Келадиган юкларни рўйхатга олиш журнали" М-1
ҳақли
юкларни темир йўллар, сув пристанлари, транспорт экспедицияси
идораларидан олиш ва уларни хўжалик юритувчи субъект омборига
кирим қилиш билан боғлиқ транспорт, товарга оид ва бошқа
ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш учун қўлланилади.
Журналга транспорт ва юк ҳужжатлари, кирим ордерлари, ТМЗ
ни қабул қилиш далолатномаларидаги маълумотлар асосида ѐзиб
борилади.
Хўжалик юритувчи субъект омборига ТМЗ ларни қабул
килишига қараб журналга кирим ордерлар (ѐки қабул қилиб олиш
актлари)нинг тартиб рақамлари ва келиб тушиш саналари ѐзиб
борилади ѐки счѐти тўланганлиги ҳақида ахтарув суммаси билан
боғлиқ сўровномалар тўғрисида белги қўйилади.
"Ишончнома" М-2
шакли лавозимдор шахснинг ТМЗ ларни
олиш чоғида хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқини расмийлаш-
тириш учун хизмат қилади. Хўжалик юритувчи субъект бухгалтери-
яси ишончнома олувчига бир нусхада бериб, ундан тилхат олади.
"Ишончнома" М-2а
шаклини ишончнома бўйича ТМЗ лар
доимий тусда олинадиган хўжалик юритувчи субъектлар ишлатади.
Бундай ишончномаларнинг берилиши олдиндан номерланган ва
тикиб қўйиладиган берилган ишончномаларни ҳисобга олиш жур-
налида рўйхатдан ўтказилади.
"Берилган ишончномаларни рўйхатга олиш журнали" М-3
шаклида бериладиган ишончномалар ва улар олингани тўғрисидаги
тилхатлар рўйхатдан ўтказилади. М-2 шаклдаги ишончномадан
фойдаланишда олинганлик ва берилганлик тўғрисидаги маълумотлар
ишончнома корешогида қайд қилинади. Бу ҳолда журналда берилган
ишончномалар ҳисобга олиб борилмайди.
"
Кирим-ордери" М-4 шаклида хўжалик юритувчи субъект
омборига мол етказиб берувчилардан ѐки қайта ишловдан келиб
тушган ТМЗлар ҳисоби олиб борилади. ТМЗлар омборга келиб
тушган куни моддий жавобгар шахс бир нусхада кирим ордерини
183
бетида бош бухгалтер имзоси билан қуйидаги ѐзув қайд этилади: «Бу
дафтарда ҳисобварақлар рақамланган ва тикиб чиқилган». Варақлар
сони ҳарф(сўз) билан ѐзилиши керак.
Ишончнома олган ходим ТМЗ лар олингандан кейинги биринчи
кундан қолдирмасдан унга юклатилган вазифани бажариши ҳамда
олинган ТМЗ ларни омборга топшириши шарт. Ишлатилмаган
ишончномалар белгиланган муддати ўтиб кетгандан кейинги кунда
бухгалтерияга қайтарилади.
Муддати ўтиб кетган ишончномалар бўйича ҳисобот бермаган
шахсларга янги ишончномалар бериш ман этилади.
ТМЗ ларни омбор мудири ѐки омборчи қабул қилади. Омборга
қабул қилиш вақтида омборчи келтирган ТМЗ лар сони, тури,
сифатини мол етказиб берувчи томонидан юборилган ҳужжатлар
(ҳисобварақ-фактура, тўлов талабномаси, спецификация, товар транс-
порти, юк хатлари) билан солиштириб, тўғри келиш-келмаслигини
текшириб кўради. Келтирилган ТМЗ лар мол етказиб берувчининг
ҳужжатларига мос келса, омборчи кирим ордери тузади. Кирим опе-
рациялари сони кам бўлганда мол етказиб берувчининг ҳужжатига
муҳр қўйишга рухсат этилади.
Ҳақиқатда кирим қилинган ТМЗ лар ва юборилган ҳужжатлар
орасидаги тафовут аниқланса, ТМЗ ларни қабул қилиш далолат-
номаси расмийлаштирилади (жадвалга қаралсин). Бу далолатнома
мол етказиб берувчи ѐки бошқа манфаатдорларни хўжалик юритувчи
субъект вакиллари, омбор мудири ва таъминот бўлими вақилининг
иштирокида комиссия томонидан тузилади. Далолатнома тузилганда
кирим ордери расмийлаштирилади.
Омборчи ҳар бир муомаладан кенг фойдаланилмаган лимит
қолдиғини аниқлайди. Лимит етмаган тақдирда лимитдан ташқари
ТМЗ лар харажати талабнома билан расмийлаштирилади. Ишлаб
чиқаришда цех ходимлари моддий жавобгар шахс бўлган ҳолатда
улар томонидан ҳар ойда харажатланган ТМЗ лар тўғрисида моддий
ҳисобот тузилиб, бухгалтерияга топширилади, бунда лимит олиш
карталари расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: