Чет эл валютаси билан боғлиқ муомалаларнинг ҳисоби
Валюта маблағлари - бу хўжалик юритувчи субъектнинг хорижий
валюталаридаги пул активлари ва пассивларидир. Улар қуйида-
гиларни қамраб олади:
- чет эл валютаси, яъни бошқа давлатларнинг банкнот, хази-
начилик билети, танга кўринишидаги пул белгиси бўлиб, муомалада
қонуний тўлов воситаси сифатида қатнашади. Чет эл давлатларининг
счѐтлардаги маблағи, уларни пул бирлиги ѐки халқаро пул ва ҳисоб-
китоб бирлигидир;
- чет эл валютаси - қимматли қоғозлар кўринишида ҳам бўлади.
Булар - тўлов ҳужжатлари, чеклар, векселлар, аккредитивлар, фонд
қийматликлари, акциялар, облигациялар ва бошқа чет эл валютасида
ифодаланган қарз мажбуриятлари;
- қимматбаҳо металлар (олтин, кумуш ва бошқалар).
Чет эл валютаси ундан фойдаланиш нуқтаи назарига кўра
қуйидагиларга бўлинади:
- эркин конвертирланадиган;
- конвертирланадиган;
- якка ҳолдаги.
Чет эл валютаси ва чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар
билан бўладиган операциялар қуйидаги турларга бўлинади:
- жорий валюта операциялари;
- капитал ҳаракати билан боғлиқ бўлган валюта операциялари.
Жорий валюта операцияларига қуйидагилар киради:
- товарлар, иш ва хизматлар экспорти ва импорти бўйича
тўловларни кечиктирмасдан амалга ошириш учун чет эл валютасини
Республикага олиб кириш ва Республикадан ўтказиш ҳамда 180
кундан ортиқ бўлмаган муддатга экспорт-импорт операцияларини
кредитлаш билан боғлиқ бўлган ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
- 180 кундан ортиқ бўлмаган муддатга молия кредитларини олиш
ва бериш;
- Республикага ва Республикадан фоизлар, дивидендлар ва улуш
бўйича бошқа даромадларни, капитал ҳаракати билан боғлиқ
инвестициялар, кредитлар ва бошқа операцияларни ўтказиш; савдо
характерига эга бўлмаган меҳнатга ҳақ тўлаш суммалари, нафақа,
алиментлар ҳамда бошқа шунга ўхшаш операциялар суммаларини
ўтказиш.
98
Ўзбекистон сўми валюта базаси бўлиб ҳисобланади. Бу шуни
билдирадики, бухгалтерия ҳисобида ҳамма ѐзувлар, бу ѐзувлар акс
эттирилган хўжалик операцияларида ҳақиқатда фойдаланилган
валюта туридан қатъий назар, сўмларда олиб борилади.
Чет эл валютасидаги ҳамма операциялар ҳисобда, операция юз
берган санага ҳаракатдаги курс бўйича эквивалент суммада акс эт-
тирилади. Эквивалент суммаси, валюта курси асосида чет эл валюта-
сини сўмга қайта ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
Хўжалик операцияларини рўйхатга олиш санаси билан,
операциялардан келиб чиққан ҳолда ҳар қандай пул позициялари
бўйича аниқ ҳисоб-китобни амалга ошириш санаси ўртасидаги даврда
валюта курсидаги ўзгариш курслар фарқини вужудга келтиради.
Пул маблағларидан чет эл валютасининг ҳисоби касса китобида
1- ва 2-журнал-ордерларда ва шунингдек, 1- ва 2-ведомостларда сўм
тенглигида юритилади.
Валюта счѐтларидан маблағларни тегишли счѐтга ѐзиш Ўзбе-
кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республи-
каси Марказий банки белгилаган тартибда олиб борилади.
Мисол тариқасида курс фарқларини турли усуллар билан акс
эттирилишини келтириб ўтамиз:
2006 йил «Мустақиллик» фирмаси ўзи ишлаб чиқарган маҳсу-
лотни хориж фирмасига сотди. Олди-сотди шартномаси бўйича маҳ-
сулотнинг қиймати 30000, шу жумладан, ҚҚС–500 АҚШ долларини
ташкил қилди.
Харидор кейинги ойда хўжалик субъекти билан тўлиқ ҳисоб-
китоб қилиб бўлди. Олди-сотди шартномаси бўйича маҳсулот қий-
матидан 50 фоиз миқдорда олдиндан тўлов тўланди. Доллар курси
қуйидагича бўлган:
- олдиндан тўлов пайтида – 1 доллар учун 795 сўм;
- юклаш пайтида – 1 доллар учун 800 сўм;
- ой охирида – 1 доллар учун 805 сўм;
- валюта ҳисоб варағига пул келиб тушган пайтда – 1 доллар учун
810 сўм.
Ой охирида валютадаги дебиторлик қарзини қайта баҳолаш
чоғида юзага келадиган курс фарқи жамғариш усули бўйича: 6230-
«Муддати кечиктирилган бошқа даромадлар».
99
№
Do'stlaringiz bilan baham: |