17
ҳисоботларда акс эттириш қоидалари асосида курсдаги фарқлар
ҳисоби тартибга солинади.
Юқоридаги қоиданинг иккинчи бўлимида
балансдаги валюта
моддаларини қайта ҳисоблаш тартиби келтирилган. Унинг 2.3 –
бандига мувофиқ баланснинг валюта моддалари сўм эквивалентида
Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланиши лозим.
Курсдаги фарқлар ҳисоби учун янги счетлар режасида қуйидаги
счетлар кўрсатиб ўтилган:
- Курсдаги фарқлар бўйича даромадлар (9540),
- Курсдаги фарқлар бўйича зарарлар (9620)
- Ҳисоботларни консолидациялашда вужудга келадиган курсдаги
фарқлар (9590, 9690) - Муддати узайтирилган даромад (6210)
- Бошқа муддати узайтирилган мажбуриятлар (6290)
- Устав капиталини шакллантириш курсидаги фарқлар (8522)
Чет эл валютасида содир бўлган операция,
ушбу опера-
ция санасидаги чет эл валютаси суммасига ҳисобот валютаси ва чет
эл валютаси ўртасидаги алмашиш курсини қўллаш орқали ҳисобот
валютасида акс эттирилиши керак. Операция санасидаги алмашиш
курси, амалий мақсадда, кўпинча, операция содир бўлган санадаги
хақиқий курсга яқин курс қўлланилади, масалан, ҳисобот даври ичида
содир бўлган чет эл валютасида амалга оширилган ҳамма
операциялар учун бир ҳафта ѐки бир ойнинг ўрта ҳисобдаги курсини
ишлатса бўлади. Аммо, агарда валюта
алмашиш курси сезиларли
тебраниб турса, маълум бир ҳисобот даври ичидаги ўрта ҳисоб курси
қўлланилиши тўғри келмайди.
Курс тебранишлари сабабли содир бўлган бухгалтерия балансини
тайѐрлаш кунидаги пул маблағларининг баланс нархи ўзгариши, улар
содир бўлган даврнинг даромадлари ѐки харажатлари деб тан
олинади. Ҳисоб-китобни амалга ошириш даврида пул моддасининг
ҳисобланган қиймати ва баланс нархи ўртасида фарқ келтириб
чиқарадиган
курс тебранишлари, ҳисоб қилинган даврнинг дарома-
дини ѐки харажатларини кўпайтиради.
Курсдаги фарқлар корхона фойдасига ѐки зарарига ѐки уларни
бухгалтерия ҳисобида қабул қилинишига мувофиқ (яъни, активнинг
баланс қийматига қўшиладиган ѐки қўшилмайдиган) ѐки ҳисобот
йили давомида пайдо бўладиган курсдаги фарқларни ҳисобга
олинишига кўра ўтказилиб борилади.
18
Агар корхона актив сотиб олиш натижасида пайдо бўладиган
мажбуриятини қоплай олса ѐки мумкин бўлган зарарлардан хорижий
валютада суғурта қила олса, курсдаги фарқлар
активнинг баланс
қийматига киритилмайди. Лекин, алмашиш курсининг ўзгариши на-
тижасида пайдо бўлган зарарлар, мажбурият тўлана олинмаганда ва
қарши кураш учун амалий воситалар бўлмагандагина, актив билан
боғлиқ бўлган бевосита зарарларнинг бир қисмини ташкил этади.
Хорижий валютада ѐзилган
активнинг нархи, корхона бевосита
яқинда харид қилинган активдан келиб чиқадиган мажбуриятларини
тўлаши керак бўлган ҳисобот валютада кўрсатилган сумма каби
саналади.
Корхона ўзи қўллаѐтган ҳисоб сиѐсатида қуйидагиларни кўрсатиб
ўтиши лозим: чет эл муомалалари
Марказий банкнинг келишув
амалга оширилган кундаги курси бўйича миллий валютамизда акс
эттирилади; валюта курси бўйича фарқ хар ойда, салбий бўлса 9620-
счѐти дебетида, ижобий бўлса 9540 – счѐти кредитида акс эттирилади
ҳамда 9910-счѐт билан ѐпилади.
Do'stlaringiz bilan baham: