Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
Даромадларни тан олиш 
 
Маълумки, корхона хўжалик фаолияти молиявий натижалар 
кўрсаткичлари - даромад, харажатлар ва соф фойдадан иборат. 
Даромад, xўжалик фаолияти натижасида келиб тушган тушумлар 
эвазига корхона активлари миқдорининг кўпайиши ѐки мажбурият-
ларининг камайишини англатади. Шуни таъкидлаш лозимки, корхона 
активлари миқдорини кўпайтирувчи барча турдаги хўжалик жара-
ѐнлари натижасини даромад, деб бўлмайди. Масалан, корхонада 
кредит маблағларининг жалб қилиниши, дебиторлик қарзларининг
келиб тушиши ва таъсисчиларнинг корхона устав капиталига кири-
тилган қўшимча маблағлари ҳам даромад суммасига қўшилмайди. 
Демак, юқоридаги фарқларни умумлаштириб, шундай хулоса 
қилиш мумкинки, даромад - корхона активларидан фойдаланиш, 
бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар эвазига корхонага келиб 
тушган тушумдир. Даромад корхонада ушбу жараѐнлар билан боғлиқ 
маълум турдаги харажатларни вужудга келтиради. 
Бозор муносабатлари шароитида корхона даромадлари ҳисобини 
ташкил қилиш муваффақаяти кўп жиҳатдан уни тан олиш ме-
зонларини тўғри аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга 
боғлиқ. 


19 
Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадларни ҳисобга 
олишдаги асосий масала уларни тан олиш пайтини аниқлаш 
ҳисобланади. БҲМС да тан олишни модданинг корхона молиявий 
ҳисоботларига киритилиш жараѐни деб таърифланади. Яъни, тан 
олиш кўрсатилган суммани ҳисоботнинг якуний кўрсаткичларида акс 
эттиришдан иборат. 
Ўзбекистан Республикаси «Асосий хўжалик фаолияти даромад-
лари» номли 2-сон БҲМСда даромад ва харажат моддаларининг тан 
олиш мезонлари кўрсатилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: 
- модда ўлчаш учун тегишли асосга эга ва ишлатилган суммани 
оқилона баҳолашни амалга ошириш имкони мавжудлиги; 
- келгуси иқтисодий манфаатларнинг олиниши ѐки чиқиб 
кетишига, ишлатилган моддалар учун бундай манфаатлар олиниши 
ѐки берилиши эҳтимолининг мавжудлиги. 
Шундай қилиб, даромадлар, одатда, шартноманинг бажарилиши 
амалга оширилганда ва тушумни ўлчаш ва олиш имкони мавжудлиги 
тўғрисида қатъий ишонч ҳосил бўлганда тан олинади. 
Тан олишнинг тўрт мезони қўлланилади: 
- аниқлаш; 
- баҳолаш;
- ўз вақтидалик; 
- ишончлилик. 
Ушбу мезонларнинг ҳисоб тизимидаги аҳамияти шундан ибо-
ратки, агар улардан бири бажарилмаса, даромадни тан олиш ушбу 
меъзонлар тўлиқ бажарилгунга қадар чўзилади. Маҳсулотларни 
сотишдан олинган даромадлари тан олишнинг асосий мезонларидан 
бири - бу сотувчи харидорга сотилган товарларга эгалик қилиш 
ҳуқуқидан келиб чиқадиган сезиларли риск ва қулайликларни 
берганлигидир. Агар сотувчи эгалик ҳуқуқини сақлаб қолса, одатда, 
бу битимни сотиш сифатида тан олиб бўлмайди. 
«Асосий хўжалик фаолияти даромадлари» номли 2-сон БҲМС 
нинг таркиби асосан учта бўлимдан иборат: маҳсулот сотишдан 
кўрилган даромад; хизмат кўрсатишдан кўрилган даромад; фоизлар, 
дивидендлар ва роялти. Биринчи икки бўлимдаги моддаларнинг 
даромадлигига шубҳа туғилмасада, учинчи бўлим бўйича айрим 
мулоҳазалар туғилади. 
Ушбу ҳисоб объектлари даромаддан кўра кўпроқ фойда 
моддасига тўғри келади. Масалан, роялти - бу корхонани номоддий 


20 
активларидан фойдаланилганлиги учун ҳисобланган фоизлардир. 
Даромаднинг иқтисодий моҳиятига кўра - у ушбу жараѐнлар билан 
боғлиқ маълум харажатларни вужудга келтиради, яъни даромад 
корхонанинг бирон активи эвазига шаклланади.
Ушбу ҳолатда эса номоддий актив бошқа корхонага сотилгани 
йўқ, балки вақтинчалик фойдаланишга берилгани, маълум вақтдан 
сўнг у корхонага қайтарилади. 
Роялтини даромаддан кўра корхона фойдаси деб ҳисоблашга 
қуйидаги асослар ҳам сабаб бўлади: 
- номоддий активни бошқа корхонага вақтинчалик фойдаланишга 
беришда корхонада харажат вужудга келмайди; 
- номоддий активнинг маънавий эскириш харажатлари алоҳида 
0500- «Номоддий активлар амортизацияси» счетида акс эттирилади; 
- ушбу модда ҳисобланганда даромадни акс эттиришга мўлжал-
ланган 9010, 9310, 9320 – счетларида эмас, балки 9510 – «Роялти ва 
капиталнинг трансфертидан олинган даромадлар» счетининг кредити 
бўйича акс эттирилади. 
Даромадларни тан олишнинг корхона ҳисоб сиѐсатида очиб 
берилиши лозим бўлган қуйидаги усуллари мавжуд: 
- бериш пайтида (сотиш пайтида) тан олинган даромад; 
- даромадни етказиб беришдан кейин тан олиш; 
- тан олишнинг нақд пул маблағлари олинмагунча муддатини 
узайтириш; 
- даромадларни етказиб беришгача тан олиш. 
Биринчи ҳолатда, даромадни тан олиш учун шартлар – шартно-
мани бажариш ва тушум олиш имконияти - одатда товарлар ѐки хиз-
матларни бериш пайтида бажарилади. Шундай қилиб, маҳсулотларни 
сотишдан олинган даромад сотиш куни, яъни маҳсулот мижозга 
берилган куни тан олинади. Кўрсатилган хизматлардан олинган 
даромад хизматлар бажарилганида тан олинади. 
Иккинчи ҳолатда, китоб нашр қилиш ѐки асбоб-ускуналар ишлаб 
чиқариш каби саноатнинг айрим соҳаларида мижозларга маълум 
ҳолларда ва катта вақт оралиқларида товарларни қайтариб бериш 
бўйича кенг ҳуқуқлар берилади. Шу сабабли, маҳсулот етказиб 
берилган вақтда, якуний натижада қайси суммага сотиладиган 
бўлишини тўғри аниқлаш бўйича муаммолар келиб чиқади. Қайтариш 
ҳуқуқига нисбатан БҲХС қуйидагини қайд қилади: «Қайтариб 
бериладиган товарлар учун бозор ўрганилмаганда, корхона қайтариб 


21 
бериладиган товарларнинг аниқ ҳисоблаб бўлмайдиган суммаларига 
дуч келганда, даромад тан олинмайди».
Даромадни олиш имкони етарли даражада кафолатланмаган бўл-
са, даромаднинг тан олинишини ноаниқлик тугатилмагунча кечик-
тириш зарурияти пайдо бўлади. Тўлов муддатини узайтириб, сотиш 
усули ва харажатларни қоплаш усули даромаднинг тан олинишини 
нақд пул маблағлар олинмагунча муддатини узайтиришнинг, яъни 
учинчи ҳолатнинг муқобил варианти ҳисобланади. 
Биринчи муқобил вариант қўлланилганда, даромад сотиш пайтида 
эмас, фақат пул олинганда тан олинади. Бу усул БҲХС бўйича 
чекланган ҳолда қўлланилади. Масалан, у олдиндан тўлов нисбатан 
паст ва якуний пул тушуми тўла кафолатланмайдиган, кўчмас мулк 
сотиш бўйича ҳисобни юритиш учун қўлланилади. 
Иккинчи муқобил вариант, баъзи ҳолларда тўлдирилмайдиган 
харажатлар усули деб ҳам аталади. Барча қилинган тегишли фойдани 
тан олиш вариантигача қопланиши керак. Харажатларни қоплаш 
усулини якуний даромадлар ѐки фойда реализациясини башорат 
қилиб бўлмайдиган, ниҳоятда рискли ҳолларда қўллаш лозим. 
Тўртинчи ҳолатда, яъни даромадларни етказиб беришгача тан 
олиш усули корхона қурилиш бўйича узоқ муддатли шартнома 
тузаѐтганда (кўприклар, офис бинолари ва бошқалар) даромад ва 
харажатларни ҳисобга олиш муаммоси мавжуд бўлади. Ушбу 
муаммони ҳал қилишда қуйидаги икки муқобил вариантлар ѐрдам 
беради. 
1. Якунланган шартнома усули-даромадлар, харажатлар, яъни 
фойда шартнома якунланиши билан тан олинади. Қурилишда келиб 
чиқадиган харажатлар товар - моддий захиралар (жорий қурилишда) 
счетида аккумуляция қилинади. Бажарилган ишлар далолатномалари, 
агар улар мавжуд бўлса, даромадлар деб ѐзилмайди, аксинча, товар-
моддий захиралар счетига тескари бўлган счетда (олинган бўнаклар) 
тўпланади. Шартнома тугаганда даромадлар ва харажатлар счетигача, 
ҳамма счетлар ѐпилади ва қурилиш объекти бўйича янги фойда тан 
олинади. 
2. Тугалланиш фоизи усули-даромадлар, харажатлар ва янги 
фойда кўрилиш лойиҳасининг тугалланиш фоизини баҳолаш асосида, 
ҳар бир ҳисобот даврида тан олинади. 
Бу усул, узлуксиз сотиш шартномаси бўйича ишларнинг ўтка-
зилиши рўй беришини, агар фойдаланувчиларга ўз вақтида ахборот 


22 
берилса, даромадлар шартнома тугашигача тан олиниши лозимлигини 
билдиради. 
Тугалланганлик фоизини аниқлаб бўлгандан сўнг, жорий даврда 
тан олиш учун даромадлар суммасини қуйидагича аниқлаш мумкин: 
Жорий давр даромадлари = (тугалланганлик фоизи 

шарт-
номанинг умумий даромади) - олдинги даврларда тан олинган 
даромадлар суммаси. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish