Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
1.2.
 
Ҳисоб сиѐсатининг услубий, ташкилий ва техник таъминоти 
Корхонада ҳисоб юритиш сиѐсати ҳисоб жараѐнининг 
учта 
томонини: услубий, техник ва ташкилий томонларини
ўз ичига 
олиши лозим. Ҳисоб юритиш сиѐсатининг 
услубий асосида
корхонанинг асосий воситаларига амортизация ҳисоблаш тартиби, 
корхона мулки ва мажбуриятларини баҳолаш усули ва бошқалар акс 
эттирилади. 
Ҳисоб юритишнинг 
техник асосида
ҳисоб регистрлари, 
счѐтларда хўжалик жараѐнларинини акс эттириш схемаси, ҳужжатлар 
обороти ва ҳоказолар ўз аксини топади. 


10 
Ҳисоб юритишнинг 
ташкилий томонида
бухгалтерияда ҳисоб 
ишларининг тақсимланиши, ҳисоб ишларини ташкил қилиш ва 
бошқарув жараѐнидаги ўрни аниқ кўрсатилади. 
Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ташкил этишнинг аниқ бир 
йўналиши бўйича корхонанинг ҳисоб сиѐсатини шакллантиришда, 
бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш тизимига кирадиган меъѐрий 
хужжатлар ва қонунларда кўзда тутилган усулнинг бир нечта 
вариантларидан биттасини танлаш орқали амалга оширилади. 
Корхонада танланган ҳисоб сиѐсати бухгалтерия ҳисоби тизимини 
тўлалигини таъминлаши лозим. Шунинг учун у ҳисоб жараѐнининг 
барча жиҳатларини қамраб олиши керақ яъни: услубий (мето-
дологик), техник ва ташкилий жиҳатлари.
Ҳисобнинг услубий жиҳати мол-мулк ва мажбуриятларни 
баҳолаш, мол-мулк турлари бўйича амортизацияларни ҳисоблаш, 
фойда (даромад)нинг тан олиниши ва шу каби услубларни 
назарда тутади. 
 
Асосий воситалар ҳисобига доир услубий жиҳатлар
 
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти 
5-сонига (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003
йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган) муво-
фиқ, асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга жавоб бера-
диган моддий активлар киритилади: 
а) бир йилдан ортиқ хизмат қилиш муддати;
б) бир бирлик учун қиймати Ўзбекистон Республикаси (харид 
пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш хақи миқдорининг эллик 
бараваридан ортиқ бўлган буюмлар. 
Асосий воситалар ва унинг эскириши ҳисоби амалдаги счѐтлар 
режасининг тегишли счетларида олиб борилади. 
Асосий воситаларни қабул қилишда уни БҲМС 5-сонида 
кўрсатилган тартибдагидек дастлабки қийматида баҳоланади.
Асосий воситаларнинг дастлабки қиймати қуйидаги ҳолларда 
ўзгариши мумкин: 
а) қайта баҳолашда; 
б) объектга қўшимча капитал қўйилса ѐки қисман тугатилганда 
(демонтаж), натижада асосий воситаларнинг қиймати кўпаяди 
(камаяди) ѐки фойдали хизмат муддати ўзгаради. Асосий воситалар 
дастлабки қийматини оширадиган капитал қўйилмаларга модер-


11 
низация, реконструкция, техник қайта қуроллантириш ва капитал 
ремонт харажатлари мисол бўла олади. Жорий ремонт ва асосий 
воситаларни ишчи ҳолатида сақлаш учун кетадиган харажатлар 
асосий воситалар қийматига киритилмайди. Ҳозирги вақтда, асосий 
воситаларга амортизация ҳисоблаш ва солиққа тортиш бўйича 
бухгалтерия ҳисоби фарқланади. 5-сон БҲМС «Асосий воситалар 
ҳисоби»га мувофиқ қуйидаги усуллардан бирини танлаш мумкин: 
- тўғри чизиқли усули; 
- қолдиқнинг камайиб бориш усули; 
- йиллар йиғиндиси усули; 
- бажарилган иш ҳажмига нисбатан пропорционал равишда 
ҳисоблаш усули. Охирги икки усул Амортизация ҳисоблашнинг тез-
лаштирилган усули деб ҳам юритилади. Амортизациянинг тезлаш-
тирилган усуллари асосий воситалар қийматини қисқа муддатларда 
ишлаб чиқариш харажатларига ўтказилиши имкониятини туғдиради, 
асосий воситалардан тезкор фойдаланишни амалга оширади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish